Ислом Нури

 

Жума насихатлари 

 

| 1 | 2  | 3  | 4  | 5 | 6 | 7  | 8  | 9 |

 

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг

хизматкори

 

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бечора ва заиф хизматкорни килган иши ёки заифлигига караб эмас, балки дини ва таквосига караб ўзига лойик макомга кўйдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  хизматкор ва мардикорлар хакида шундай  дедилар: «Улар сизларнинг биродарларингиздир. Аллох таъоло уларни сизларнинг кўл остингизда килиб кўйди. Уларга еган нарсаларингиздан едирингиз, кийган нарсаларингиздан кийдирингиз ва огир бўлган нарсаларни уларга юкламангиз! Агар огир нарсаларни юкласангиз ёрдам етингиз» (Имом Муслим ривояти).

Сиз ўз хожаси хакида хайратомуз сўзлар макбул гувохлик ва мактовларни хикоя килиб берувчи  хизматкорнинг  ушбу сўзлари хакида тафаккур килиб кўринг! Сиз биронта хисматкорнинг ўз хожасига расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хизматкори айтгани каби мактовни айтганини эшитганмисиз?!  Анас ибн Молик дейди: «Мен расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга ўн йил хизмат килдим, ул Зот менга бирон марта «Уф»  демадилар, биронта килган ишим учун: «Нега бундай килдинг!», килмаган ишим учун: «Нега бундай килмадинг!» демадилар» (Имом Муслим ривояти).

Тўла ўн йил, кунлар ёки ойлар эмас, балки, кувонч ва кайгу, газаб ва махзунлик, рухий изтироб ва ўзгариш, камбагаллик ва бойлик билан ўтган узок умр давомида — Ул Зотга ота-онам фидо бўлсин —  хизматкорини жеркимади, балки, уни такдирларди, калбига таскин бериб, унинг ва оиласининг эхтиёжларини кондирарди хамда уларнинг хаккига хайрли дуолар киларди!!

Анас разияллоху анху деди: «Онам: «Ё Расулуллох,  хизматкорингиз хакига дуо килинг!» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Аллохим, унга бойлик ва фарзандларини сероб кил ва унга берган нарсаларингда барака ато эт!» — дедилар» (Имом Бухорий  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам шижоатли бўлишларига карамай, хакли ўринлардагина хўрлаганлар ва урганлар. Кўл остидаги хотинлари ва  хизматкорларидан иборат заифларга хеч качон каттиклик килмаганлар!

Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кўллари билан бирон нарсани урмадилар, на бир хизматкорни ва на бир хотинни магар Аллох йўлида жиход килганларидагина (душманларни) урдилар.» (Имом Муслим ривояти).

Ана, уммулмуъминийн  Оиша разияллоху анхо яралмишларнинг афзали ва одамларнинг сарвари Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам учун яна бир бор гувохлик бермокда.  Пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва салламнинг гўзал хаёти хакида кўп гапришган. Хатто, Курайш кофирлари хам Ул зотга яхши гувохлик берган эдилар.

Оиша разияллоху анхо: «Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ўзига килинган зулм, модомики, Аллохнинг харомларини килиш билан бўлмас экан, бирор бир кимсадан ўч олганларини кўрмадим. Агар Аллохнинг харомларини килинган бўлса, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан кўра газаблирок одам йўк эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга икки ишни танлаш ихтиёри берилса, модомики гунох бўлмас экан, кулайини танлар эдилар» (Имом Бухорий  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам мулойим ва огир – босик бўлишга  даъват этар ва: «Аллох халимдир ва хар бир ишда халимликни яхши кўради» — дер  эдилар» Бухорий ва Муслим ривояти.

 

Совга ва мехмон

 

Хиссий кувончга бўлган эхтиёж ва истаклар жамият, оила ва хонадонда доимо мавжуддир. Калбларни бир бирига якинлаштирадиган ва улардаги гина- кудуратларни эритиб юборадиган нарсалардан бири — совгадир!!

Оиша разияллоху анхо: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам совгаларни кабул килар ва унга муносиб мукофотлар берар эдилар» — деди (Имом Бухорий  ривояти). Зеро, совга бериш ва миннатдорчилик изхор этиш, калб саховати ва юрак тозалигининг нишонасидир.

Саховат — набийлар ва расулларнинг ахлокидан бири бўлиб,  пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва саллам бу борада хаммадан пешкадам эдилар. Ахир куйидаги сўзларни айтган у зот эмасми?!

«Ким Аллох ва охират кунига иймон келтирган бўлса, мехмонини сийласин. Мехмонни сийлаш хакки бир кеча-ю, бир кундуздир. Мехмондорчилик уч кундир. Ундан кейингилари  садакадир. Мезбонга огирлак бўлгунича кадар  колиш, мехмон учун халол эмасдир» (Имом Бухорий  ривояти).

Аллох номига онт ичиб айтаманки, тоглар, чўллар, Хижоз ва Араб ярим ороли , хатто, бутун дунё Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам каби олий ахлокли ва олижаноб биронтасини кўрмади. Хурматли китобхон, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг — ота-онам унга фидо бўлсин — ўта мухим холатларидан бирини кўриш учун тайёр бўлинг!!

Сахл ибн Саъд разияллоху анху деди: «Бир хотин Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга чопон келтириб: «Буни сизга кийридаман деб ўз кўлларим билан тўкидим» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам унга мухтож бўлган холларида олдилар. Бизнинг олдимизга уни лунгу шаклида ўраб чикдилар. Бир одам: «Бу жуда хам чиройли экан. Уни менга беринг» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Майли» — дедилар ва бир оз ўтиргач уйига кайтдилар, чопонни тахлаб, уни халиги одамга жўнатдилар. Сахобалар у одамга: «Яхши иш килмадинг! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам мухтож бўлганлари учун кийган эдилар, сен бўлсанг уни сўраб ўтирибсан, биласанки ул зот сўраган одамнинг кўлини бўш кайтармайдилар» — дедилар. У одам: «Аллох номига онт ичиб айтаманки, мен у кийимни кийиш учун эмас, кафанлик килиш учун сўрадим» — деди. Сахл айтади: Хакикатан хам, у кийим ўша одамга кафан килинди» (Имом Бухорий  ривояти).

Сиз Аллох таъоло саралаб олган ва ўзи тарбиялаган ва намуна килган зотнинг хулкидан хайратланманг! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам саховат бобида хайратомуз ишларни килдилар. Хаким ибн Хизом разияллоху анху деди: «Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан сўрадим, бердилар. Яна сўрадим, бердилар. Яна сўрадим, бердилар кейин: «Эй Хаким, бу мол яшнаган ва шириндир! Уни калб саховати билан олган одамга баракали килинади. Нафс очкўзлиги билан олган кишига эса баракали килинмайди. Унинг мисоли  ейдию бирок, тўймайдиган одамга ўхшайди. Юкори кўл куйи кўлдан яхширокдир..»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Жобир разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан бирон нарса сўралса, хеч качон «Йўк» деб айтмадилар» (Имом Бухорий  ривояти:6034).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кўлларидаги мисли кўрилмаган бу саховат ва олийжаноблик билан бирга, ул зотнинг калбларидаги самимийлик, содик мухаббат ва чиройли муомаларининг хам мисли йўк эди. Ул зотнинг бирга ўтирган хар бир кишига табассум килиш ва якин тутиш одатлари бор эди. Бу билан хар ким ўзининг Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга энг севимли кишиман деб ўйлар эди.

Жарир ибн Абдуллох разияллоху анху деди: «Исломни кабул килганимдан сўнг, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан айрилсам ёки у зотга дуч келсам, доимо таббасум билан кутиб олар эдилар» (Имом Бухорий  ривояти).

Шохидларнинг сифатида сиз учун кифоя ва ибрат бордир.

Абдуллох ибн Хорис: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан кўра сертабассум бошка бировни кўрмадим» — деди  Имом Термизий ривояти.

Севимли дўстим, сиз бундан нега хайратланасиз? Холбуки Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Дўстингиз юзига килган табассумингиз — садакадир» — деган бўлсалар! (Имом Термизий ривояти).

Хизматкори Анас разияллоху анху Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдаги сифатларни шундай  тарифладики, у сифатлар бир одамда эмас- хатто бир неча одамда хам жам бўлмайди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўта илтифотли зот эдилар. Эхтиёжини сўраган хар бир одамга кулок солар, у одам бурилиб кетмгунича ўгирилмас эдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  кўлларини олмокчи бўлган хар кимсага кўлларини узатар, кўл берган одам кўлини бўшатмагунича кўлларини тортиб тортиб олмас эдилар.» (Абу Наъим «Далоил» китобида накл килди).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам эхсонли ва хушмуомала мезбон бўлишларига карамай, гунох ишларни кўриб колсалар кайтарар ва унинг бўлишига рози бўлмас эдилар. Абдуллох ибн Аббос разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бир кишининг кўлида тилло узукни кўриб колдилар, уни (унинг бармокларидан) чикариб отиб юбордилар ва: «Сизлардан бирингиз жаханнам чўгини олиб, уни бармогига такиб оладимия?!» —  дедилар» (Имом Муслим ривояти).

 

Болаларга шафкат

 

Тошбагир инсонлар мехрибонликни билмайди. Уларнинг калбида мехрнинг асари хам йўкдир! Улар каттик тошга ўхшаб, на бера оладилар ва на ола оладилар. Улар энг оддий инсоний туйгу ва хиссиётлардан хам махрумдирлар. Аммо Аллох таъоло юмшок калб ва жўшган мехр берган кимсалар — намунали ва мехрибон калб сохибидирлар-ки, уларни рахмат ўраб, туйгулар харакатлантиради!

Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўгиллари Иброхимни кўлларига олиб ўпдилар ва хидладилар» (Имом Бухорий  ривояти).

Бу мехр Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг якинларигагина хос эмас, балки, барча мусулмонларнинг фарзандлари учун эди.

Жаъфар разияллоху анхунинг хотини Асмо бинти Умайс шундай деди: «Менинг олдимга Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кирдилар ва Жаъфарнинг болаларини чакирдилар. Мен ул зотнинг (уларни багирларига босиб), хидлар ва кўзларидан ёш куйилар эди. Мен: «Жаъфарга бирон нарса бўлдими?» —деб сўрасам: «Ха у буган халок бўлди» — дедилар. Барчамиз йиглай бошладик. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кайтиб кетдилар ва ахлига: «Жаъфар хонадонига таом тайёрланглар! Чунки, уларнинг бошига машгул киладиган нарса келди» —  дедилар» (Ибн Саъд,  Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Болаларининг ўлими сабабли кўз ёшлари келган пайтда Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга  Саъд ибн Убода разияллоху анху: «Ё Расулуллох, бу нимаси?» деганида, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Бу — Аллох таъоло бандаларининг калбига кўйган рахм-шафкатдир. Дархакикат, Аллох бандалари ичидан рахмлиларигагина рахм килади» —  дедилар (Имом Бухорий  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кўзлари ўгиллари Иброхимнинг вафоти сабабли ёш тўкканида Абдурохман бин Авф разияллоху анху: «Ё Расулуллох, Сиз-а?!» —деб савол берганида: «Эй Авфнинг ўгли, бу — рахматдир» — деб жавоб бердилар ва шуни кўшимча килдилар: «Кўз ёш тўкади, калб кайгуради, биз факат Роббимизни рози киладиган сўзларни айтамиз. Эй Иброхим, Биз сендан ажралганимиз учун кайгудамиз» (Имом Бухорий  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг буюк хулки, намуна олиш ва у зотнинг изидан кетишимизга чакирмокда. Зеро, биз бу асрда болаларга бўлган шафкат ва уларни ўз макомига кўйишни унутдик. Ахир улар эртанинг оталари, Умматнинг кишилари ва кутилган тонгги эмасми?! Биздаги жахолат, калтафахмлик ва кибр шу даражага етиб бордики, болаларнинг калбларини очадиган калитни йўкотдик! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг калити эса кўли ва тилидадир. У зот болаларни севишлари, кадрлашлари  ва уларни баланд мартабага кўйганларини кўрмадингизми?!

Анас разияллоху анху болалар олдидан ўтар экан, уларга салом берар ва: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам шундай килар эдилар» —  дер эди (Бухорий ва Муслим ривояти).

Табиийки, болаларни ўзига хос кийинчиликлари ва тўполонлари бўлар, бирок, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уларни жеркимас, сўкмас ва уларга дашном бермас, балки, уларга хотиржамлик ва мулойимлик билан муомола килар эдилар.

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурига болаларни олиб келинар, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уларнинг хаккига дуо килар эдилар. Бир болани олиб келганларида у Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кийимларини «хўл» килди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам сув олиб келишни буюрдилар ва у сувни «хўллик» устидан куйдилар. Бирок, «хўллик» ни (сикиб) ювмадилар» (Имом Бухорий  ривояти).

Хурматли китобхон, сиз  пайгамбарнинг уйида ўтирар экансиз, болаларингизни эркалаш, ўгилларингиз билан хазиллашиш ва уларнинг кулгилари ва ширин сўзларини эшитиш хаёлингизга келмадими?! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам буларнинг хаммасини килар эдилар! Ота-онам Унга фидо бўлсин!

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Хасан ибн Алийга тилини чикарар, бола уни кизиллигини кўриб кулар эди» («ас–силсилатул-сахиха», хадис: 70).

Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Умму саламанинг кизи Зайнабни эркалатар эканлар: «Зайнабча, Зайнабча» — деб бир неча марта такрорладилар» (ал-Ахадисис-сахиха»: 2141. «Сахихул-Жомеъ»: 5052).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг болаларга бўлган шафкати шу даражада эдики, ибодат асносида кизлари Зайнабнинг кизи Умомани кўтариб намоз ўкир, сажда килмокчи бўлсалар, ерга кўяр эдилар» Бухорий ва Муслим ривояти.

Махмуд ибн Рабиъ разияллоху анху деди: «Мен беш ёшда эдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ховлимиздаги кудукдан челакда сув олиб, юзимга бир ховуч сепганларини хотирлайман» Бухорий ва Муслим ривояти.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам катта-ю, кичикка таълим берар эдилар. Абдуллох ибн Аббос разияллоху анху деди: «Кунларнинг бирида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг оркаларида эдим (менга) «хой бола, мен сенга шу сўзларни ўргатаман: Аллохни ёдингда тут, сени саклайди, Аллохни ёдингда тут, Уни олдингда  кўрасан, (эхтиёжингни) сўрасанг, Аллохдан сўра, ёрдам сўрасанг Аллохдан сўра!»  Имом Термизий ривояти.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг муборак шамоиллари ва уфурган сийратларининг баъзиси билан яшагандан сўнг, шояд биз хам улар  билан  калбларни тирилтирсак ва улар ортидан юриб хаётда бир из колдирсак. Шундагина уйларимиз оталар мухаббати, оналар шафкати ва жажжи калбларига сурур киритишга  мухтож бўлган болалар билан гуллаб, яшнайди. Натижада, кичкинтойлар рухияти мутаносиб, ахлоки гўзал бўлиб етишадилар-да, Умматга  мард кишилар каби йўлбошчилик киладилар. Унутмангки, уларнинг Аллохнинг тавфикидан сўнг, оталар ва оналаргина ярата оладилар!!

(давоми бор)

◄◄◄Бошига кайтиш

Давомига ўтиш►►►

   ЮкоригаÎ