Ислом Нури

 

Жума насихатлари 

 

Пайгамбаримизнинг  саллаллоху алайхи ва саллам  уйида бир кун.

 

Муаллиф: Абдулмалик Косим

Таржимон: Абу Мухаммад ал Асарий

 

Бисмиллахир рохманир рохим

                                                        

| 1 | 2  | 3  | 4  | 5 | 6 | 7  | 8  | 9 |

 

Кириш

Пайгамбарини хидоят ва хак дин билан юборган Аллох таолога хамду-санолар, барча оламга рахмат килиб юборилган пайгамбаримизга, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Бугунги кундаги одамларнинг кўплари ё гулув кетган ва ёки локайд бўлган. Уларнинг айримлари расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хикида гулув кетдилар, охир окибат эса ширк келтириш даражасига етиб бордилар ва ўз эхтиёжларини расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга дуо килиб, Ундан мадад сўрай бошладилар. Баьзилари эса расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг олиб келган йўли ва сийратига эргашишдан гафлатда колиб, У зотни ўз хаёти учун йўл кўрсатувчи маёк ва белги килиб олмади.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сийратлари ва хаётининг нозик тафсилотларини оммага кулай ва енгил услуб билан якинрок олиб келиш максадида, барчасини ўз ичига олмасада, ушбу сахифаларни тўлдирмокдамиз... Шундай бўлса-да, бу ёзганларимиз расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти ва сифатларининг мўъжизагина дебочасидир. Мен уларни тўлалигича баён килмадим, балки, бугунги кунда одамлар хаётида кўринмай колган деб ўйлаганим хислат ва фазилатларга чекландим.  Хар бир хислат ва фазилатнинг баёни учун икки ёки уч хадис зикр килишга чекландим. Холбуки, расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти — Уммат хаёти, даъват ва хаёт дустури эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам тоат-ибодатда, гўзал ахлок ва хушмуомала хамда макомнинг олийлигида пешво эдилар. Унга Аллох таъолонинг айтган мактови етарлидир: «Сиз улуг ахлок узрасиз».

Ахлуссунна вал жамоа расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни  Аллох кўйган манзилатга кўядилар. У Аллохнинг кули ва расули, дўсти ва танлагани. Уни   болалари ва оталаридан хаттоки ўзларидан кўра кўпрок севадилар. Бирок унинг хакида гулув кетмайдилар, уни хаддан зиёд олкишламайдилар, унинг учун юкорида айтилган манзилати кифоядир.

Биз шу йўлдан кетамиз: мавлидларни пайдо килиб, базмлар уюштирмаймиз. Балки, расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни буюрганларидек севамиз, У зотга буюрганларида итоьат этамиз, кайтарган ва тўхтатган нарсаларидан сакланамиз.

Биз учун  бу дунёда расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни кўриш насиб этмаган, ўртамизда канча – канча асрлар бўлсада, мен Аллох таолодан расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам куйидаги хадисларида зикр килган кишилардан килишини сўрайман. «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Кани энди биродарларимизни кўрсам эдим» — дедилар, Сахобалар: «Биз сизнинг биродарларингиз эмасмизми?» — деб сўрадилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Сизлар менинг сахобаларимсиз. Биродарларимиз эса хануз келмадилар» — дедилар. Сахобалар: «Ё расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам, хануз келмаган умматингизни кандай танийсиз?» — деб савол бердилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Кани айтингчи агар бир кишининг кашка отлари тим кора отлар орасида юрган бўлса у ўз отларини таний оладими?» —дедилар. Сахобалар: «Бўлмасачи, ё Расулуллох» —деб жавоб бердилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам : «Улар тахорат ўринлари порлаган холда келадилар. Мен эса уларни хавзим олдида кутиб тураман» — дедилар» (Имом Муслим  ривояти).

Аллох таъолодан бизларни хам расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг осорларига эргашиш, сийратидан намуна олиш ва суннатидан сипкирганлар каторида килишини, шунингдек, бизларни расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  билан бирга Адн жаннатларида бирга килишини хамда Унга килган хизматлари эвазига катта – катта мукофотлар беришини сўрайман.

Аллох таъоло пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва сахобаларига саловату саломлар йўлласин.

 Абдулмалик ибн Мухаммад ибн Абдуррахмон ал- Косим

 

Зиёрат

 

Кадим асрларга кайтиб, ўтган тарих сахифаларини вараклаймиз, унинг сахифаларини  ўкиб, хар бир сатри хакида тафаккур киламиз хамда харфлар ва сўзлар оркали расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларини  зиёрат этамиз...

Биз расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига кириб, ахволи ва вокеий  холати билан танишиб, унинг сўзларига кулок солайлик хамда пайгамбарнинг уйида факатгина бир кун мехмон бўлиб, дарсу-ибрат олайлик-да, айтилган сўзлар ва  килинган ишлар билан калбимизни ёритайлик...

Одамларнинг билими ошиб, кўп нарсаларни ўкиб, Шарку Гарбни китоблар, мактублар, филмлар ва хужжатлар оша зиёрат эта бошладилар... Биз эса расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйини шаръий зиёрат килишга, унда кўрган ва билган нарсаларимизни хаётимизга жиддий татбик килишга улардан кўра лойикрокмиз. Ёзилажак сахифалар кўп бўлмагани учун хам, расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларида муайян макомлардагина тўхталиб ўтамиз. Шояд бу билан нафсимизни тарбиялаб, уларни хаётимизда татбик килсак.

 

Мусулмон дўстим!

Биз ўтган асрлар сахифасини кўзимиз кўрмаган нарсалар билан завкланиш  ва яшаб ўтган инсонларнинг хаётини кўриш учунгина варакламаймиз. Аксинча, Аллох таоълонинг ўз пайгамбарини севиш учун килган амрига итоат этиб пайгамбаримиз  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаётини ўкиш, суннатларига эргашиш ва у зотнинг дастури ва йўлларида юриш билан  Аллохга ибодат киламиз. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга бўлган мухаббатнинг энг мухим белгиси эса, унга амр этилган нарсаларида итоат этиш, кайтарган ва тўхтатган нарсаларидан тийилиш, демакдир...

Аллох таъоло расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни пешво ва намуна килди. Шунинг учун хам, У расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга бўйсуниб, итоат этишни фарз килиб деди:

«(Эй Мухаммад ), айтинг: «Агар Аллохни яхши кўрсангизлар, менга эргашинглар, шунда Аллох сизларни (хам) яхши кўради ва гунохларингизни кечиради. Аллох кечирувчи ва рахмли зотдир)» (Оли Имрон: 31);

«Аллохнинг пайгамбарида сизлар, — Аллох ва охиратдан умидвор бўлган хамда Аллохни кўп ёд олган кишилар учун  намуна бордир» (Ахзоб: 21).

Аллох таъоло пайгамбарга итоат этишни Куръон Каримнинг кирикка якин ерида зикр килди (Ибн Таймийя, «Мажмуъул-фатава»:1/4)

Банданинг бахт – саодати, охиратдаги нажоти Аллохнинг пайгамбарига эргашишдадир: «Ким Аллох ва унинг расулига итоат этса остларидан дарёлар окиб турадиган жаннатларга киритади. Улар у ерда мангу коладилар. Бу буюк ютукдир. Ким Аллох  ва унинг расулига осий бўлиб Аллохнинг белгилаб кўйган хадларидан  тажовуз килса, уни абадий коладиган жойи бўлмиш жаханнамга киритади. Ва унинг учун  хорловчи азоб бордир». (Нисо: 13,14)

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўзларини яхши кўришни иймон халоватига эришиш сабабларидан бири килдилар: «Уч хислат бор. Улар кимда бўлса, у одам иймон халоватини топади:  «Аллох ва расули унга бошкалардан кўра севимлирок бўлса...» (Муттафакун алайх);

«Жоним кўлида бўлган зотга касамки, Мен сизлардан бирингизга отаси ва фарзандидан кўра севимлирок бўлмагунимча, у одам (хакикий) мўъмин бўла олмайди»  (Имом Муслим  ривояти)

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти – покиза хаёт бўлиб, ундан ўрганамиз ва уни хаётимизга татбик этамиз.

| 1 | 2  | 3  | 4  | 5 | (давоми бор)

◄◄◄Бошига кайтиш

Давомига ўтиш►►►

   ЮкоригаÎ