Ислом Нури

 

Жума насихатлари 

 

| 1 | 2  | 3  | 4  | 5 | 6 | 7  | 8  | 9 |

 

Киёмул лайл - Тунги ибодат

 

Тун Мадинага бостириб келиб уни ўз зулмати билан камраб оларди, бирок, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам намоз ва Аллохнинг зикри билан кечани ёритиб, тахажжуд намозларини ўкир, Еру Осмонлар Роббисига муножатлар килиб, ишларнинг калити кўлида бўлган зот – Яратувчисининг амрига итоат этиб дуолар килар эди: «Эй (кийимларига) ўралиб олган зот, кечаси (бедор бўлиб намозда) туринг! Факат озгина – у (кеча)нинг ярмида (ухлаб ором олинг) ёки (уйкуни кечанинг) ярмидан хам бир оз камайтиринг, ёхуд унга (бир оз) зиёда килинг(яъни кечанинг ярмидан кўпрогида ухлаб, истирохат килинг) ва Куръонни тартил билан (яъни дона – дона килиб) тиловат килинг!» (Муззаммил: 1-4).

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам (кечалари ўринларидан) туриб намоз ўкирдилар хатто оёклари шишиб кетарди. Ул зотга «Ё Расулуллох, Аллох  Сизнинг аввалги ва кейинги гунохларингизни кечирган бўлса хам шундан киласизми?!» дейилса: «Миннатдор банда бўлмайинми?!» — деб жавоб берар эдилар» (Имом Ибн Можа ривояти).

Асвад ибн Зайд айтди: «Мен  Оиша разияллоху анходан: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг тунгги намозлари хакида сўрадим.  Оиша разияллоху анхо шундай дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кечанинг аввалида ухлар кейин турардилар. Сахар вакти бўлганда витр ўкирдилар, кейин жойларига келардилар. Агар хотинларига эхтиёжлари бўлса, уларга якинлик килар, азонни эшитсалар ўрниларида сакраб турар, жунуб бўлсалар гусл килиб, бўлмаса тахорат олиб, кейин намозга чикар эдилар» (Имом Насоий ва Ахмад  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг тунгги намозлари ўта хайратомуз-ки, у бизни унинг узунлиги хакида фикрлашимиз хамда уни ўзимизга намуна килиб олишимизга ундайди!

Абу Абдуллох Хузайфа ибнул-Ямон разияллоху анху деди: «Мен кечаларнинг бирида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам билан бирга намоз ўкидим. У зот Бакара сурасини  бошладилар. Мен: «Юзинчи оятдан сўнгра рукуъ киладилар» — деб ўйладим. Бирок, ундан ўтиб кетдилар. Мен: «Бакара сурасини бир ракатда ўкир эканлар-да?» — деб ўйладим. Бирок, давом этиб, Оли имрон сурасини бошладилар, уни хам ўкиб тугатдилар. Мен: «Энди рукуъ килсалар керак» — деб ўйладим. Кейин Нисо сурасини бошладилар ва ўкиб тугатдилар. Ул зот хар бир харфни дона-дона талаффуз килар, тасбех зикр килинган оятдан ўтсалар тасбих айтар, сўраш бор жойда сўрар, панох сўраш бош жойда панох сўрар эдилар. Кейин рукуъ килдилар ва: «Субхана роббиял – азийм» (Буюк роббимни мушриклар сифатлаётган ёмон-нокис сифатлардан поклайман)» — дея бошладилар. Рукуъларининг узунлиги киёмларига якин микдорда бўлди. Кейин: «Самиаллоху лиман хамидах. Роббана лакал-хамд» (Аллох ўзига хамд айтганларни эшитади. Роббимиз, Сенга хамдлар бўлсин!?» — дедилар. Кейин рукуъларига якин микдорда, узок туриб колдилар. Кейин сажда килдилар ва: «Субхана роббиял-аъло» (Олий Роббимни мушриклар сифатлаётган ёмон сифатлардан поклайман)» — дедилар. Саждалари хам (узунликда) киёмларига якин эди» (Имом Муслим ривояти).

 

Бомдоддан сўнг

 

Мадина кечасининг сокинлиги тугаб, тонг ёриша бошлаган пайтда, масжидда бомдод намози жамоат билан ўкилгандан сўнг Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Куёш чиккунига кадар Аллохнинг зикри билан  машгул бўлар эдилар. Кейин икки ракаат намоз ўкир эдилар. Жобир ибн Самура разияллоху анху деди: «Пайгамбар  саллаллоху алайхи ва саллам фажр намозини ўкиганларидан сўнг намозгохларида Куёш чиккунига кадар ўтирар эдилар» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бу буюк суннатни килишга рагбатлантириб, ундаги ажру-савобларни эслатдилар. Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Бомдодни жамот билан ўкиган, кейин куёш чиккунига кадар Аллохни ёд килиб ўтирган сўнгра икки ракаат намоз ўкиган одамга бир хаж ва бир умра савоби тўла, тўла, тўла килиб берилади» — дедилар  (Имом Термизий ривояти).

 

Чошгох намози

 

Кун яримлаб, Куёшнинг харорати кўтарилди, куйдирувчи гармсел юзга урила бошлади. Бу чошгох вактидир. Бу — харакат ва эхтиёжларни кондириш махалидир.  Пайгамбарлик масъулияти, вакиллар билан учрашиш, сахобаларга таълим бериш ва оила аъзоларининг хакларини адо этиш каби огир юкларни кўтаришларига карамай, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам Аллох таъолога ибодат килар эдилар.

Муоз разияллоху анху  Оиша разияллоху анхога: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам чошгог намозини ўкирмидилар?» — деб сўраганида: «Ха, тўрт ракаат  ва ундан зиёда Аллох хохлаганича ўкир эдилар» — деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).

Чошгох намозини ўкишни Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам васият килган эдилар. Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Халилим  саллаллоху алайхи ва саллам хар ойда уч кун рўза тутиш, икки ракаат чошгох намозини хамда ухлашдан аввал витр намозини ўкишни менга васият килдилар» Бухорий ва Муслим ривояти.

 

Нафл намозларини уйда ўкиш

 

Ушбу хонадон Иймон билан обод, зикру – ибодат  билан лиммо-лим эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бизнинг хонадонимиз хам шундай бўлиши кераклигини таъкидлаб, куйидаги васиятни килдилар: «Уйингизда хам намоз ўкинглар! Уйингизни кабристон килиб олманглар!» (Имом Бухорий  ривояти).

Ибн Коййим рахимахуллох деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам барча суннат намозларини ва бирор сабабга боглик бўлмаган нафл намозларининг барчасини, хусусан, шом намозининг  суннатини уйларида ўкир эдилар. Ул зот суннат намозларни масжидда ўкиганлари ривоят килинмаган. Нафл намозларни уйда ўкишнинг фойдалари бор улар: Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сунатларига эргашиш, хотинлар ва болаларга намоз ўкишни ўргатиш, Шайтонларнинг намоз ва зикрлар сабабли уйдан кувилиши, амалнинг риёдан узок ва ихлосли бўлишидир».

 

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг

йигилари

 

Эркак ва аёлларнинг кўпи йиглайди! Бирок, йиги кандай ва ким учун бўлиши керак! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хохласалар дунёни кўлларига олишлари мумкин бўлган, жаннат олдида ва ўзлари жаннатнинг энг олий макомида бўлишларига карамай йиглар эдилар! Ха, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам йиглар эдилар! Бирок, бу йиги обидлар йигиси эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  намозда Роббисига муножат килар ёки Куръон тиловатини тинглар экан йиглар эдилр! Бу йиги калбнинг юмшоклиги, юракнинг софлиги, Аллохнинг азаматини билиш ва Аллох таъолодан кўркиш сабабли эди.

Муторриф ибн Абдуллох отасидан шу ривоятни килади: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг намоз ўкиётганларини кўрдим. Йиглаганлари сабабли ичларидан козоннинг кайнаши сингари товуш келар эди» (Имом Ахмад ривояти).

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам менга: «Менга (Куръон) ўкиб беринг!»— дедилар. Мен: «Ё Расулуллох, Куръон Сизга нозил бўлган бўлса-ю, мен Сизга тиловат килиб бераманми?» — дедим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Мен Куръонни бошкалардан тинглашни яхши кўраман» — дедилар. Мен Нисо сурасини хатто «Ва Сизни уларннинг устига гувох килиб олиб келсак» оятига етганимда карасам, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кўзлари ёш куяётган экан»(Имом Бухорий  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламниг сочлариниг ярма очадиган жойларидаги хамда муборак соколларидаги ўн саккизтага якин ок мўйлар хакида фикр юритиб кўринг. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бу ок тукларнинг сабабини муборак тиллари билан кандай баён килганига бир кулок тутинг. Абу Бакр разияллоху анху: «Ё Расулуллох, соч-соколларингизга ок тушибди-ку?!» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Ме(нинг соч-соколим)ни «Худ», «Вокеъа», «Вал-мурсалат», «Амма ятасаалун»,ва «Изаш-шамсу куввират» суралари окартирди» — дедилар  (Имом Термизий ривояти).

 

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг

тавозелари

 

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам одамларнинг энг гўзал хулклиси ва энг кадрлиси бўлиб,  Оиша разияллоху анхо айтганларидек: «хулклари Куръон эди» (Имом Ахмад ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Мен гўзал ахлокларни мукаммал килиш учун юборилдим» — дедилар (Имом Ахмад ривояти).

Умар ибн Хаттоб разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Мени масихийлар Ийсо ибн Маръямни улуглаганларидек улугламанглар! Балки, Аллохнинг бандаси ва расули, деб айтинглар» — дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Анас разияллоху анху деди: «Бир киши: «Ё Расулуллох, эй яхшимиз, яхшимизнинг ўгли эй саййидимиз, саййидимизнинг ўгли» — деб хитоб килди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Эй одамлар, сизлар  менга тўгри гапираверинглар, шайтон сизларни адаштирмасин! Мен — Аллохнинг бандаси ва расули бўлган Мухаммад ибн Абдуллохман. Сизлар  мени Аллох кўйган макомдан юкори макомга кўйишингизни хохламайман» — дедилар (Имом Ахмад ривояти).

Баъзи одамлар Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни хаддан зиёд улуглайдилар ва у зотнинг гайб ишларини билади, зарар ва фойда етказади, мухтожларнинг эхтиёжини, касалларнинг шифосини берадилар деб эътикод килишади. Аллох таъоло бу тушунчани бутунлай рад этиб шундай деди: «Айтинг: «Мен ўзимга хам бирон фойда ёки зарар етказишга кодир эмасман. Магар  Аллох хохлаган ишгина бўлур. Агар гайбни билганимда эди,  яхши амалларни кўпайтирган ва менга бирон ёмонлик-зиёт етмаган бўлур эди» (Аъроф: 188).

Барча оламлар ичида энг афзал бўлган Мухаммад саллалоху алайхи ва саллам Роббиси олдида синик бўлган одамларнинг боши эдилар.

Анас ибн Молик разияллоху анху  дедилар: «Сахобалар учун Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан кўра севимлирок бошка одам йўк эди. Шундай бўлсада, ёктирмасликларини билганлари учун, Ул зотни кўрганларида ўринларидан турмас эдилар»(Имом Ахмад  ривояти).

Сиз ўта камтарлик ва нодир гўзал хулк билан бир бечора аёлга ишлари кўп бўлишига карамай вакт ажратган Ислом умматининг  пайгамбари  саллаллоху алайхи ва салламга бир назар ташланг!

Анас ибн Молик разияллоху анху деди: «Бир хотин  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурига келиб: «Сизга эхтиёжим бор» — деди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Мадинанинг кўчаларидан  хохлаганингда ўтир мен сен билан бирга ўтир(иб эхтиёжингга кулок тут)аман» — дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам камтарларнинг камтари эдилар. Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: Агар мени (кўйнинг) кўли ёки оёги (ни ейиш) учун  чакирсалар бораман. Агар менга (кўй) оёги ёки  кўли совга килинса, кабул киламан» — дедилар» (Имом Бухорий  ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хадислари хар бир асрда мутакаббирлар учун, уларинг кибру хаволари ва гердайишлари олдида тўсик ва кайтарувчи бўлиб колади!

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламдан ушбу хадисни ривоят килади: «Калбида заррача кибри бўлган одам жаннатга кирмайди» (Имом Муслим ривояти).

Кибр —Аллох сакласин– жаханнамга олиб борадиган йўлдир, гарчи у заррача бўлса хам.  Каранг, Аллох таъоло гердайиб юрган мутакаббирни кандай жазолади, унга газабни тушириб, кандай азоблар билан азоблади!

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  дедилар: «Бир одам чиройли кийимни кийиб олиб, ўзидан ўзи хурсанд бўлиб, сочлари таралган ва гердайиб юриб кетаётган эди, баногох, Аллох уни Ерга юттирди. У Киёмат кунигача Ернинг тубига  караб тушиб бораверади» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

(Давоми бор)

◄◄◄Бошига кайтиш

Давомига ўтиш►►►

   ЮкоригаÎ