Ислом Нури

 

Жума насихатлари 

 

| 1 | 2  | 3  | 4  | 5 | 6 | 7  | 8  | 9 |

 

Пайгамбар  саллаллоху алайхи ва салламнинг

Уйларида

 

Инсонинг уйи — гўзал хулки, одоб камолати, гўзал муомаласи ва ички дунёсининг софлигини кўрсатиб берадиган хакикий макондир. У хоналар ва деворлар ортида хеч ким кўрмайдиган бир ерда ўз кули, хизматкори ёки хотини билан табиятига мос шаклда муомала килади. У уйнинг рахбари, кўл остидагилар эса заиф бўлишларига карамай сохталикдан холи бўлган камтарлик билан муомала килади.

Биз бу Уматнинг  пайгамбари, сарвари ва муаллими бўлган  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг шундай буюк макомлари ва олий даражалари бўлишига карамай ўз уйида кандай холатда бўганлари хакида таффакур килиб кўрайлик.

Оиша розияллоху анходан Расулуллох уйда нима ишлар килиши хакида сўралганида: «Одамлардан бири эдилар: кийимларини тозалар, эчкисини согар ва ўз ўзига хизмат килар» эди — деб жавоб берган эдилар» (Имом Ахмад ва  Имом Термизий ривояти).

Дархакикат, бу — камтарлик, кибрсизлик ва бошкаларга «юк» бўлмаслик намунасидир. Бу — ўртоклик ва хамкорликдаги олийжанобликдир. Одам боласининг энг сараси шу ишларни килмокдами-я?! Ул зот Ислом нури таралган ушбу муборак хонадонда яшар экан, корнини  тўйдирадиган нарсага эга эмас эдилар!

Нуъмон ибн Башир розияллоху анху ул зотнинг хаётини эсга олар экан: «Мен  пайгамбарингизнинг сифатсиз-ёмон хурмолардан корнини тўйдирадиган микдорини топа олмаганини кўрганман» — деди (Имом Муслим ривояти).

Оиша розияллоху анхо дедилар: «Биз — Мухаммад саллалоху алайхи ва салламнинг оиласи бир ойлаб козон остига ўт ёкмасдан ўтирардик. Ейдиган нарсамиз факат хурмо ва сувгина эди, холос» (Имом Бухорий ривояти).

Бу хонадонда Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни тоат-ибодат килишларига монеълик киладиган бирон нарса йўк эди. Шунинг учун хам, «Хаййа алас-солат» (Намозга шошилинглар!) «Хаййа алал-фалах» (Нажотга шошилинглар!) нидосини эшитишлари биланок тезда унга ижобат килиб, дунё ишларини ортларида колдирар эдилар!

Асвад ибн Зайд деди: «Мен Оиша розияллоху анходан пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам уйларида нима иш килар эдилар?» — деб сўрадим: «Ахлининг хизматларини килар, азонни эштишлари билан намозга чикар эдилар» — деб жавоб бердилар» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг фарз намозини уйида ўкиганлари асло ривоят килинган эмас. Факат ўлимларидан олдинги касалликларида, касал сабабли каттик иситмалаб, намозга чикишлари кийинлашгандагина уйларида ўкиганлар.

 Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам умматига ўта шафкатли ва мехрибон бўлсаларда, (фарз) намозларини жамоат билан (масжидларда) ўкимаган кишилар хакида каттик сўз айтдилар: «Амр этсаму, намоз ўкиш учун такбир айтилса. Кейин бир кишини одамларга имом бўлиб намоз ўкишга буюрсам. Сўнгра, мен бог-бог ўтин кўтарган одамлар билан бориб, намозга келмаган одамларнинг уйларини ёкиб юборсам!» (Бухорий ва Муслим ривояти).

 Бу (фарз) намозларни жамоат билан ўкишнинг ўта мухимлигидан эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Азонни эшитиб ижобат килмаган одамнинг намози намоз эмасдир, факат узри бўлсагина жоиздир» — дедилар (Ибн Можа ва Ибн Хиббон ривоятилари). Узр эса хатар ёки касалликдир.

Бугунги кунда масжидларга чикмай, хотинларининг олдиларида колган «намозхон»лар каерда колдилар? Уларнинг касал ёки кўркинчдан бўлган  узрлари кани?!!

 

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг турмуши ва хислатлари

  

Инсоннинг харакатлари ва сокинлиги унинг аклининг мезони ва калбининг калитидир.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ахлокини энг яхши биладиган ва ул Зотнинг холатларини энг яхши сифатлаб берадиган  Сиддик розияллоху анхунинг кизи, мўъминларнинг онаси Оиша розияллоху анходир. Чунки у, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга уйку ва уйгокликда, касаллик ва согломликда хамда розилик ва газабли холатларда якин эдилар.

Оиша -розияллоху анхо- дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ёмон ишларни килувчи, хаёсиз сўзларни сўзлагувчи, бозорларда шовкин килувчи эмас эдилар. Ёмонликка  ёмонлик кайтармас, балки афв килар ва кечирар эдилар» (Имом Ахмад ривояти).

Рахмат ва неъмат килиб юборилган пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг турмуши ва хислатларидан баъзисини бизга севимли набиралари Хусайн розияллоху анху сифатлаб бермокдалар: «Отамдан пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг сухбатдошлари билан бўлган муносабатлари хакида сўрадим. У деди: «Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам доимо кувнок, мулойим ва гўзал ахлокли зот эдилар. Ул зот кўпол ва бакирок эмас бировларнинг айбларини изловчи эмасдилар. Ёктирмаган нарсаларига эътиборсиз карар, уни умид килган кимсанинг умидини пучга чикармас эдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уч нарса: риёкорлик, сергаплик ва фойдасиз нарсаларни тарк этган эди. Одамларни хам уч холатда кўйган: бирон бир кимсани айбламас, мазаммат килмас ёки унинг сирларини билишга интилмас эдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам савобини  умид килган сўзнигина гарирар, гапирганларида сахобалар бошларида куш кўниб тургандек, жим ўтиришар, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам гапларини тугатганнларидан кейингина гапирар эдилар. Сахобалар ул зотнинг олдида бир-бирлари билан гап талашмас, бири гапирса хаммаси унга гапини тугатгунча кулок солишар эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам биринчи бўлиб гапира бошлаган сахобанинг сўзини тинглар, сахобалар кулган нарсаларга кулар, ажабланган нарсаларидан ажабланар, нотаниш одамнинг кўпол сўзлари ва эхтиёжлар учун сабр килар, буни кўрган сахобалар нотаниш одамни чеккага олиб чикиб кетишни хохлаб кўлидан ушласалар: «Эхтиёжини сўраган одамни кўрсангиз, унга кўмакчи бўлинглар!» –дер эдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам лойик бўлган одамлардангина мактовни кабул килар, хеч кимнинг сўзларини тугатмагунча бўлмас, хаддидан ошсагина унинг сўзини кайтарик ёки ўринларидан туриб кетиш билан бўлар эдилар»  Имом Термизий ривояти[1]

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хислатлари хакида бирма-бир фикр юритиб кўринг ва ундан ўзингиз учун фойда олишга харакат килинг! Чунки, улар яхшилик мажмусидир.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хислатларидан бири сухбатдошларига дин ахкомларини ўргатишларидир. Ул зотнинг таълимларидан: «Аллохдан бошкасини (Аллохга) тенгдош килиб унга ибодат килган холда вафот этса, жаханнамга киради» (Имом Бухорий ривояти).

Яна бир хадисда дедилар: «Хакикий мусулмон мусулмонлар унинг кўли ва тилидан саломат бўлган кишидир, мухожир эса Аллох кайтарган нарсаларни тарк этган кишидир» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ул зотнинг сўзларидан: «Зулматларда масжидларга кўп борувчи кишиларга Киёмат кунида бериладиган комил нурдан башорат берингиз!»  (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).

Ул зотнинг таълимларидан: «Мушриклар билан бойликларингиз, жонингиз ва тилингиз билан курашингиз!» (Имом Абу Довуд ривояти).

Яна бир хадисда дедилар: «Банда аникламасдан туриб бир сўзни айтади-да, ана шу сўз сабабли жаханнамга Машрик билан Магриб ўртасидан кўра узокрок бўлган масофага тушади» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ул зотнинг сўзларидан: «Мен лаънатловчи бўлиб жўнатилмадим, балки, рахмат килиб юборилдим»  (Имом Муслим ривояти).

Умар ибн Хаттоб розияллоху анхудан ривоят килинади, расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Мени насронийлар Ийсони хаддан зиёд мадх этганларидек меъёридан ортик мадх этманглар» —дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Жундаб ибн Абдуллох айтди: «Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ўлимларидан беш кун аввал шу сўзларни айтганларини эшитганман: «Мен сизлардан  бирингиз менга халил[2] бўлишидан пок эканлигимни   Аллохга билдираман.  Чунки, у мени хам, Иброхимни килгани каби ўзига халил килиб олди. Агар умматим ичидан биронтасини халил килсайдим, Абу Бакрни халил килиб олар эдим. Огох бўлингларки, сизлардан аввал яшаб ўтган халклар  пайгамбарларининг кабрларини саждагох-масжид килиб олар эдилар. Кабрларни саждагох-масжид килиб олманглар! Мен  сизларни бундан кайтараман!» (Имом Муслим ривояти).

Шунинг учун хам ичида бир ёки бир неча кабрлар бўлган масжидларда намоз ўкиш мумкин эмасдир.

 

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кизлари

 

Жохилият даврида киз боланинг тугилиши ота-онаси, хатто оиласи ва кабиласи учун мотам куни бўларди. Бу жамиятдаги холат ор-номусдан кўркиб кизларини тириклайин кўмиб юборишга етди. Тириклай кўмиш ўта кабих шаклда бўлар, унда на рахм ва на мухаббатга ўрин бор эди. Ха, киз болани тупрокка тириклайин кўмилар эди! Улар бу жиноятда анчагина «махоратли» эдилар. Улардан баъзилари киз кўрадиган бўлса олти ёшга киргунига кадар тек ташлаб кўяр, сўнгра хотинига: «Кизингга чиройли кийимларни кийдириб хушбўйла, мен уни амакиларининг олдига олиб бораман» — дерди-да, кизни аввалдан у учун сахрода казиб кўйган чукурга олиб борар ва: «Кизим, шу чукурга бир кара» — дер эди. Киз караётган пайтда чукурга туртиб туширар ва устидан тупрокни вахшийларча тортар эди.

Мана шу жохилий жамият ичида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам аёлни она, хотин, киз, опа-сингил ва амма холатларида мукаррам килган мана бу буюк дин билан чикдилар. Кизлари хам Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг мухаббатига сазовор бўлдилар. Кизлари Фотима розияллоху анхо Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига кирганида ул зот ўринларидан туриб, унинг кўлларидан ушлаб ўпар ва ўзларининг ўринларига ўтказар эдилар. Фотима розияллоху анхонинг хам хузурига Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кирсалар ўрнидан туриб кўлларидан ўпар ва жойига ўтказар эди (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насоий ривоятлари).

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кизларини яхши кўриб, уларга мархаматлар килган бўлсалар-да, Аллох таъоло «Абу Лахабнинг кўли курисин!» (Масад сураси) оятларини нозил килганидан сўнг Абу Лахабнинг икки ўгли: «Утба ва Утайбалардан Ум Кулсум ва Рукайя исмли кизларининг талок олишларига сабр билан Аллохдан ажрни умид килиб рози бўлдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам даъватни тўхтатиш ёки оркага чекинишга рози бўлмадилар. Курайш Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга тахдидлар килганидан сўнг кизлари талок килинди, бирок, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам сабр ва матонат билан Ислом динига чакиришда давом етдилар.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг кизларини  каршилаши ва унга кандай очик юзли бўлганликларига онамиз Оиша розияллоху анхо ривоят килган ушбу хадис хам яккол намуна бўлади: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларида рафикалари бор эдилар. Фотима розияллоху анхо кириб келдилар. Унинг юриши Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг юришларидан хеч фарк килмас эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уни кўришлари биланок каршиладилар ва: «Кизим, хуш келдингиз!» — дедилар, сўнгра ўнг тарафларига ўтказдилар...» (Муслим ривояти).

Кизларига бўлган мехру мухаббати туфайли кизларини зиёрат килар, ахволларини сўроклар ва муаммоларини хал этар эдилар.

Фотима розияллоху анхо бир куни Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга тегирмон килиш окибатида кўлларининг кабарганини шикоят килиб, хизматкор беришини сўрамокчи бўлиб келдилар. Бирок, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни топмадилар. Шунда шикоятларини Оиша розияллоху анхога айтдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам келганларида Оиша розияллоху анхо хабарни етказдилар. ...Алий розияллоху анху деди: «Ётмокчи бўлиб жойимизга кириб турган пайтимизда Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам (изн сўраб) кириб келдилар. Биз ўрнимиздан тумокчи бўлгандик: «Жойингиздан кимирламанглар!» — дедилар-да, ўртамизга келиб ўтирдилар. Мен кўкрагимда у зотнинг оёкларининг совуклигини хис этдим. Сўнгра дедилар: «Мен сизларни хизматкордан кўра яхширок бўлган нарсага йўллаб кўймайми? Агар кўрпангизга ўрансангиз ёки ўрнингизга ётсангиз ўттиз тўрт марта такбир (Аллоху акбар), ўттиз уч марта тасбех (Субханаллох) ва ўттиз уч марта хамд (Алхамдулиллах) айтингиз! Мана шу сизларга хизматкордан кўра яхширокдир» (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сабри ва мотам тутмасликларида биз учун чиройли намуна бордир. Хаётлик даврларида Фотима розияллоху анходан бошка барча ўгил-кизлари вафот этдилар. Шундай бўлсада хеч бири учун мотам тутмадилар, кўллари билан юзларига урмадилар, кийимларини йиртмадилар, таъзиячилар учун капалар тикиб зиёфатлар килмадилар. Балки, Аллохнинг казосига рози, сабрли ва савобдан умидвор бўлдилар.

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам махзунларнинг кадарини кетказиш ва мусибатланган одамга тасалли бўлиш учун катта васият ва улуг хадисларни ташлаб кетдилар. Улардан бири шудир: Кайси бир мусулмонга бирон мусибат етганда  Аллох буюрган сўзларни айтса: «Инна-а лиллахи ва инна-а илайхи рожиу-у-н», «Аллохумма ажирний фий мусибатий, вахлуф лий хойрон минха» «Биз Аллохникимиз ва албатта Аллохга кайгувчимиз». Аллохим, бошимга тушган мусибат учун менга ажру-савоблар ато эт ва менга бу мусибатим бадалига ундан кўра яхширок нарсани бер». Аллох таъоло ундан хайрлирок нарсани бадал килади» (Имом Муслим ривояти). 

Аллох таъоло истиржоъ «Инна-а лиллахи ва инна-а илайхи рожиу-у-н» (биз Аллохникимиз ва албатта Аллохга кайтгувчимиз) жумласини мусибатли одамлар учун панох, сабрлиларга савобни сероб килиб, ўз хузуридаги катта савоблардан башорат берди: «Сабрлилар савобларини бехисоб оладилар».

 (Давоми бор)


[1] - Термизийдан топа олмадик (Ислом Нури тахририяти).

[2] - Халилнинг маъноси дўстникидан анча кучлидир. Халил халилига бутун вужуди билан  богланиб колади. Гўёки у факат халилиники бўлиб колади. Шунинг учун  халилга дўст деб маъно айтиш тўгри бўлмайди .  (Ислом Нури тахририяти) 

◄◄◄Бошига кайтиш

Давомига ўтиш►►►

   ЮкоригаÎ