Ислом Нури

 

Жума насихатлари 

 

| 1 | 2  | 3  | 4  | 5 | 6 | 7  | 8  | 9 |

 

Хотинга муносабат

 

    Оиланинг кичик майдонида хотин сокинлик ва якинлик аломати бўлиб колади.

    Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам: «Дунёнинг барчаси мато, дунё матоларининг энг хайрлиси солиха хотиндир» — дедилар (Сахихул-жомиус-сагир).

    Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг ахлоки гўзал ва хуш муомалалиги сабабли хотини — мўъминларнинг онаси  Оиша разияллоху анхонинг исмини кискартиб, унга севинчли хабар бериб чакирганини кўрамиз!

     Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кунларнинг бирида: «Эй, Оиш, Жибрил сизга салом айтяпти!» — дедилар  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

     Энг комил ахлокли ва макоми буюк бўлган Умматнинг  пайгамбари хотинининг хиссий ва рухий рагбатларни билиш, мулойим ва унга нисбатан чиройли муносабатда бўлишда хамда хар бир аёл эрининг олдида эътиборли  бўлиши учун яхши кўрадиган макомига кўйишнинг хайратомуз намунасини кўрсатдилар!

      Оиша разияллоху анхо дедилар: «Мен Ой кўрган кунларимда (бирон нарсани) ичиб, (косани) Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга узатар эдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам лабларимни кўйган ерга лабларини кўйиб ичар эдилар. Устухондаги гўштдан тишлар эдим, кейин пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам устухонни олардилар ва лабларимни кўйган ерга лабларини кўйиб ер эдилар» (Имом Муслим ривояти). 

     Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам мунофиклар ва шаркшунослар уйдирмалар ва ботил даъволар билан айблаганидек эмас, балки, хотинга эрнинг энг гўзал ва енгил муносабатини килар эдилар.

     Оиша разияллоху анхо дейди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хотинларидан бирини ўпар ва тахорат килмай намозга чикар эдилар» (Имом Абу Довуд ва  Имом Термизий ривояти).

       Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кўп ўринларда аёлнинг ўз хузурларида олий макоми ва юксак мартабаси борлигини кўрсатдилар.

      Мана У соллаллоху алайхи ва саллам Амр ибн Ос  разияллоху анхунинг саволига жавоб бериб, хотинга бўлган мухаббатнинг хар томонлама етук, тўгри бўлган эркакни хижолат килмаслигини билдирдилар!

    Амр ибн Ос разияллоху анху Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламга: «Сиз учун одамларнинг энг севимлиси ким?» — деб савол берганда? «Оиша» — деб жавоб бердилар  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

     Хаётида оилавий бахт-саодатни вужудга келтиришни хохлаган одам,  Оиша разияллоху анхо накл килган хадис  ва  Оиша разияллоху анхога Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кандай муомала килгани хакида тафаккур килиб кўрсин!

       Оиша разияллоху анхо: «Мен ва  Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам бир идишдан гусл килар ва унга бирин кетин кўл солар эдик» — дедилар (Имом Бухорий  ривояти).

     Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам хотинининг калбига севинч киритиш ва  унга бахтиёрликни хис эттириш учун хар бир мубох фурсатни ганимат билар эдилар!

      Оиша разияллоху анхо  дедилар: «Мен Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг сафарларининг бирида бирга чикдим. Мен у кунлар нозик, хали семирмаган эдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам одамларга: «Сизлар олдинга кетинглар!» — дедилар. Одамлар илгарилаб кетдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам менга: «Келинг, чопишамиз» –  дедилар. Мен у киши билан чопишдим ва ўзиб кетдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам индамай кўявердилар. (Вакт ўтиб) менга хам эт кириб, семирдим. Яна сафарларининг бирида хамрох бўлдим. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам одамларга: «Сизлар олдинга кетинглар!»— деб менга: «Келинг, чопиш мусобакаси ўйнайлик» — дедилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам мендан ўзиб кетдилар ва кулиб: «Буниси аввалгиси билан тенг бўлди!» –  дедилар (Имом Ахмад ривояти).

     Дархакикат, бу — латиф эркалаш ва каттик эхтимом беришдир. Одамларни олдинга кетишни буюриб, хотини билан мусобакалашиш ва унинг юрагига севинч киритиш... Каранг, Ул Зот ўтган эркалашга янгисини хам кўшиб: «Буниси аввалгиси билан тенг бўлди!» — деб кўйдилар.

     Аллохнинг кенг Ерида кезиб, бугунги кунда унда яшаётган аслзодаларнинг хаётларига назар ташлаган одам, пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг килган ишлардан хайратга тушади. Холбуки, ул Зот пайгамбар, музаффар саркарда, Курайш ва Бани Хошимнинг аслзодаси. Зафар кунларининг бирида кўп сонли лашкарни бошкариб, голиб бўлиб кайтдилар. Шундай бўлишига карамай бу зот хотинлари — мўъминларнинг оналарига мехрли ва уларга мулойимдирлар! Лашкарга кўмондонлик килиш, йўлнинг узоклиги ва жангдаги галаба Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламни у билан бирга йўл ва сафар кийинчиликларини кетказадиган Унинг мехрли муносабатлари ва садокатли пичирлашларига мухтож заифа хотинлари бор эканлигини унуттирмади.

       Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хайбар жанггидан кайтар эканлар, Софийя бинти Хуяйга уйландилар.  Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Онамиз София розияллоху анхо минадиган туянинг атрофига газмол айлантириб ўраб, онамизни тўсардилар. Сўнгра бир тиззаларига чўкка тушардилар, София онамиз ул Зотнинг тиззаларига оёкларини кўйиб, туяга минардилар. (Имом Бухорий ривояти)

     Бу Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг камтарликларига далолат киладиган таъсирли холат эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам музаффар саркарда ва пайгамбар бўлишларига карамай, хотини учун тиззаларини ерга кўйиши, унга камтарлик килиши ва унга ёрдам бериши унинг обрўсига путур етказмаслигини умматига таълим бердилар.

      Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг умматига килган васиятларидан бири шудир: «Огох бўлинглар, хотинларга доимо яхши муносабатда бўлинлар!»(Имом Муслим ривояти).

 

Кўп хотинлик

      

Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ўн бир аёлга уйландилар. Улар «муъминларнинг оналари» номига мушарраф бўлдилар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам вафот этганларида  тўккизта хотинлари  бор эди. Бу мухтарама аёллар кўлга киритган шараф ва мартабалар на кадар буюк! Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам ёши катта аёлга хам, бева аёлга хам, талок кўйилган аёлга хам, заифага хам уйландилар. Бу хотинлар ичида  Оиша онамизгина бокира эдилар.

    Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уммахотул-муъминийнга уйланиб, уларнинг барчасини бир ерга жам килдилар ва адолат ва таксимотда намуна бўлдилар.  Оиша разияллоху анхо  дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам сафарга чикмокчи бўлсалар хотинлари ўртасида куръа ташлар эдилар. Кимнинг куръаси чикса, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  уни ўзи билан бирга сафарга олиб чикар эдилар. Хар бир хотини учун бир кеча ва кундузни белгилар эдилар» (Имом Термизий ривояти).

     Анас ибн Молик розияллоху анху ривоят килган ушбу хадис адолат намуналаридан бирини тасвирлайди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва салламнинг тўккизта хотинлари бор эди. Улар ўртасида бирга бўлишни таксим килсалар, биринчи хотинга тўккизинчи куни навбат келар эди. Хотинлар хар окшом навбати келган хотиннинг хонасида тўпланишар эди. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  Оиша разияллоху анхонинг хонасида эдилар. Зайнаб розияллоху анхо кириб келганида Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам унга кўлларини узатдилар.  Оиша разияллоху анхо: «У Зайнабдир!» — дедилар, Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам кўлларини тортиб олдилар..» (Имом Муслим ривояти).

       Пайгамбарлик нури порлаган ушбу хонадон, Аллох таъолонинг  пайгамбарига берган тавфики бўлмаса, бу даражага ета олмасди.

       Каранг, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам Роббисига сўзда ва амалда шукр килмокдалар. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам хотинларини ибодат килишга рагбатлантирар, Аллох таъолонинг амрига итоат этиш учун уларга ёрдамчи бўлар эдилар: «Ахлингизни намозга буюринг ва ўзингиз хам  намоз (ни адо этиш)да сабрли бўлинг! Биз Сиздан ризк сўрамаймиз, (билакс) Сизга ризкни Биз берамиз. Чиройли окибат такводорлар учундир» (То-ха: 132)

        Оиша разияллоху анхо  дедилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам (тахажжуд) намоз (ини) ўкир, мен эса Уларнинг жойларида кўндаланг бўлиб, узаниб ётар эдим. Агар витр ўкимокчи бўлсалар, мени уйготар эдилар»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

      Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам киёмул-лайлга[1] ва эр ва хотиннинг бу ишда бир-бирларига ёрдамчи бўлишларига таргиб килдилар ва бунинг йўлини хам кўрсатиб бердилар. Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам  дедилар: «Аллох кечаси туриб намоз ўкиган ва хотинини уйготган, хотини хам намоз ўкиган, агар уйгонмаса, унинг юзига сув сепган кишига рахм айласин. Аллох кечаси туриб намоз ўкиган ва эрини уйготган, эри хам намоз ўкиган, агар уйгонмаса унинг юзига сув сепган хотинга рахм айласин»  (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

     Мусулмон киши ичининг соф ва тозалигини мукаммал килиш учун ташки кўринишига хам эътибор бериши, унинг камолати ва динида махкамлигининг аломатидир.

     Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам калби пок, бадани тоза ва хушбўй, мисвок[2] тутишни яхши кўрар ва бунга буюрар эдилар: «Умматимга  огир бўлмаганида эди, уларни хар бир намоздан аввал мисвок килишга буюрар эдим» (Имом Ахмад ривояти).

       Хузайфа  розияллоху анху  деди: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уйкудан уйгонганларида огизларини мисвок билан тозалар эдилар» (Имом Муслим ривояти).

      Шурайх ибн Хоний Оиша разияллоху анходан сўрадилар: «Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уйга кирганларида нимадан бошлар эдилар?»  «Мисвок килиш билан» — деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).

      Оила аъзоларининг каршисига чикиш учун таёргарлик ва бу тозалик кандай гўзал-а!

      Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам уйга кирар эканлар: «Бисмиллахи валажна, ва бисмиллахи харажна, ва алаллохи роббина таваккална» «Аллохнинг исми билан кирдик, ва Аллохнинг исми билан чикдик ва Роббимиз Аллохга таввакул килдик» дер сўнгра уйда турганларга салом берар эдилар (Имом Муслим ривояти).

      Мусулмон дўстим уйингизга озода холатида, салом билан кириб, оила аъзоларингизни бахтиёр килинг! Буни уларни маломат килиш, дашном бериш ва айблашга алиштирганлардан бўлманг!


[1] - Тунда бедор бўлиб тахажжуд ўкиш. Тахажжуд аслида 3-13 ракатгача бўлган тунги нафл намоз, унинг охири бир ёки уч ракат билан витр килинади. Мусулмон киши тунда туриб кодир бўлганича бу намозни адо этиши мумкин. Бу намоз икки-икки ракатдан ўкилади. Охирида бир ёки уч ракат билан витр килинади. (Ислом Нури тахририяти).

[2] - Мисвок  чўлларда ўсадиган арок (arok) дарахтининг илдизидан калмча килиб киркиб олиниб, бир томонини мўйкаламга ўхшатиб учланади ва тиш тозалашда ишлатилади. Унинг таъми аччик ва ўзига хос бўйи бўлгани учун огиз хидини яхши олади.  (Ислом Нури тахририяти).

◄◄◄Бошига кайтиш

Давомига ўтиш►►►

   ЮкоригаÎ