Ислом Нури
Араб тилини ўрганамиз
ЖАНОҲ УТ-ТОЛИБ
( АРАБ ТИЛИ САРФ ФАНИДАН ДАРСЛИК )
РАҲМАТУЛЛОҲ РАСУЛЖОН ЎҒЛИ
ИСМИ ТАСҒИР
Нарсанинг кичиклигини ёки қадрсизлигини ифодалаш учун ёхуд эркалатиш учун ясалган исм “исми тасғир” (кичрайтириш оти) деб аталади. Ўзбек тилида кўпинча “ча” қўшимчаси орқали бу хил исмлар ясалади. Исми тасғир сулосий мужарраддан
فُـعَـيْـلٌ
вазнида ясалади: قُلَيْمٌ (қаламча), مُهَيْرٌ (тойча).
Исми тасғир ясаш учун исмнинг биринчи ҳарфи заммали, иккинчиси фатҳали қилинади ва иккинчи ҳарфдан сўнг сукунли ё орттирилади, бу ё “ёи тасғир” деб юритилади. Ёи тасғирдан кейинги ҳарф (тои таънисдан бошқаси) касрали ўқилиши керак:
دَفْتَرٌ - دُفَيْتِرٌ (дафтарча), بُلْبُلٌ - بُلَيْبِلٌ (булбулча)
Исми тасғирда ўзгаришлар
1. Иккинчи ҳарфи иллат ҳарф бўлса аслига қайтарилади:
بوب بَابٌ - بُوَيْبٌ (эшикча), نيب نَابٌ - نُيَيْبٌ (тишча)
وزن مِيزَانٌ - مُوَيْزِينٌ (тарозича) يقظ مُوقِظٌ - مُيَيْقِظٌ (кичик уйғотувчи)
2. Иккинчи ҳарфи зоида алиф бўлса вовга қалб қилинади:
خَالِدٌ - خُوَيْلِدٌ شَاعِرَةٌ - شُوَيْعِرَةٌ
3. Учинчи ҳарфи алиф, вов, ёки ё бўлган сўзларда тасғир ёси иккинчи ҳарфдан кейин қўшилгач, иллат ҳарфи ёга қалб бўлиб, тасғир ёсига идғом қилинади:
كِتَابٌ - كُتَيْابٌ Õ كُتَيِّبٌ غُلاَمٌ - غُلَيْامٌ Õ غُلَيِّمٌ دَلْوٌ - دُلَيْوٌ Õ دُلَيٌّ
عَجُوْزٌ - عُجَيْوِزٌ Õ عُجَيِّزٌ كَرِيمٌ - كُرَيْيِمٌ Õ كُرَيِّمٌ مَرْيَمٌ - مُرَيْيِمٌ Õ مُرَيِّمٌ
4. Агар тўртинчи ҳарф иллат ҳарф бўлса тасғир касрасидан кейин бўлгани учун ёга алмашади:
مِفْتَاحٌ - مُفَيْتِاحٌ Õ مُفَيْتِيْحٌ عُصْفُوْرٌ - عُصَيْفِورٌ Õ عُصَيْفِيْرٌ
5. Уч ҳарфлик маънавий муаннасларда тои таънис қўшилади:
شَمْسٌ - شُمَيْسَةٌ (қуёшча) عَيْنٌ - عُيَيْنَةٌ (булоқча)
80 - машқ. Қуйидаги сўзлардан исми тасғирлар ясанг.
بَقَرَةٌ , جَبَلٌ , بَيْتٌ , سُوْرٌ , جَعْفَرٌ , جَوْهَرٌ , قِرْطَاسٌ , مِصْبَاحٌ , لَقْلَقٌ , عِجْلٌ , كَلْبٌ , ثَعْلَبٌ , اَسَدٌ , رَدْهَةٌ , قَدَحٌ , قُفْلٌ
81 - машқ. Ушбу исми тасғирларнинг аслини айтиб беринг.
خُوَيْدِمٌ , مُسَيْكِنٌ , اُرَيْضَةٌ , تُلَيْمِيذٌ , شُبَيْبِيكٌ , يُدَيَّةٌ , شُوَيْكِرٌ , دُنَيْنِيرٌ , اُخَيَّةٌ , وُطَيْوِيطٌ , فُرَيْقٌ , قُبَيْلٌ , مُطَيْرٌ , خُوَيْلَةٌ , صُدَيْقٌ
ҚЎШИМЧА ДАРС الـتـذيـيـل
Исми тасғирда ўзгаришлар
1. Тасғир ёсидан кейинги ҳарф касрали қилиниб, ундан кейин бўлган алиф ёга алмашади: مِفْتَاحٌ - مُفَيْتِيحٌ каби. Фақат ушбу беш хил сўзларда тасғир ёсидан кейинги ҳарф фатҳали бўйича қолади ва ундан кейинги ҳарф - алиф ёга қалб бўлмайди:
1) Тои таънис : ثَمَرَةٌ - ثُمَيْرَةٌ
2) Таъниснинг икки хил алифи : мақсура بُشْرَى - بُشَيْرَى
мамдуда حَمْرَاءُ - حُمَيْرَاءُ
3) Зоида алиф нун : исмда نُعْمَانُ - نُعَيْمَانُ
сифатда نَدْمَانٌ - نُدَيْمَانٌ
4) اَفْعَالٌ вазнидаги жамълар : اَصْحَابٌ - اُصَيْحَابٌ
5) Охири алиф бўлган اَفْعَلُ тафзил : اَحْلَى - اُحَيْلَى
2. Аслий ҳарфларидан бири ҳазф қилинганича ишлатиладиган икки ҳарфли сўзлар тасғирида маҳзуф ҳарф қайтарилади:
يَدٌ - يُدَيَّةٌ (қўлча), دَمٌ - دُمَيَّةٌ (қонча), زِنَةٌ - وُزَيْنَةٌ (вазнча),
عِدَةٌ - وُعَيْدَةٌ (ваъдача), اِبْنٌ - بُنَيٌّ (ўғилча), اِسْمٌ - سُمَيٌّ (исмча)
3. Ёи тасғирдан кейин музоъафлар идғоми сақланади:
تَامٌّ - تُوَيْمٌّ (тўлача), خَاصَّةٌ - خُوَيْصَّةٌ (хоссача)
4. Хумосийлар тасғирида кўпинча охирги ҳарфи ҳазф қилинади:
سَفَرْجَلٌ - سُفَيْرِجٌ (беҳича), عَنْكَبُوتٌ - عُنَيْكِبٌ (ўргимчак)
5. Сулосий мазийдлар тасғирида фойдаси озроқ зоида ҳарф ҳазф қилинади:
مُنْطَلِقٌ - مُطَيْلِقٌ , مُجْتَهِدٌ - مُجَيْهِدٌ , مُضَارِبٌ - مُضَيْرِبٌ , مُعَلِّمٌ - مُعَيْلِمٌ
6. Тасния, жамъи солим ва жамъи қиллатлар шу ҳолича тасғир қилинади:
رَجُلاَنِ - رُجَيْلاَنِ , رَجُلَيْنِ - رُجَيْلَيْنِ , مُؤْمِنُونَ - مُؤَيْمِنُونَ , مُؤْمِنَاتٌ - مُؤَيْمِنَاتٌ
اَرْغِفَةٌ - اَرَيْغِفَةٌ , غِلْمَةٌ - غُلَيْمَةٌ , اَحْرُفٌ - اُحَيْرِفٌ , اَقْفَالٌ - اُقَيْفَالٌ
Жамъи касратларни муфрад ҳолига қайтариб тасғир қилинади ва кейин жамъи солимлар усулида қайта жамъ қилинади:
غِلْمَانٌ Õ غُلاَمٌ Õ غُلَيِّمٌ Õ غُلَيِّمُونَ دَرَاهِمُ Õ دِرْهَمٌ Õ دُرَيْهِمٌ Õ دُرَيْهِمَاتٌ
82 - машқ. Қуйидаги сўзлардан исми тасғирлар ясанг.
اَوْقَاتٌ , قَمِيصٌ , كُرَّبسٌ , جَارَةٌ , مُسَافِرَةٌ , قَدَمٌ , صَحْرَاءُ , سُفْلَى , سُكَّرٌ , مُحْتَرِمٌ , سَلْمَانُ , كُرَةٌ , اَبٌ , اُمٌّ , اَصَمُّ , اَدْنَى
83 - машқ. Ушбу тасғир исмларнинг аслларини айтиб беринг.
اُفَيْضِلُ , اُشَيْجَارٌ , مُطَيْرِقَةٌ , مُوَيْهِرٌ , مُبَيْرِيَةٌ , اُخَيٌّ , مُحَيْرِيثٌ , مُحَيْفِظَةٌ , مُسَيْطِرٌ , مُدَيْرِسَةٌ , اُقَيْرِبُ , جُوَيْمِعٌ , جُنَيْنٌ , جُنَيْنَةٌ
МУСТАҚИЛ ЎҚИШ УЧУН لـلـمـطـالـعـة
Исми тасғирда ўзгаришлар
1. Сулосий мазийдларда агар учта зоида ҳарф бўлса, энг зарури қолдирилиб бошқалари ҳазф қилинади: مُقْعَنْسِسٌ - مُقَيْعِسٌ .
2. Рубоъий мазийдларда барча зоида ҳарфлари ҳазф қилинади (алифдан ташқари):
مُقْشَعِرٌّ - قُشَيْعِرٌ , اِحْرِنْجَامٌ - حُرَيْجِيمٌ
3. Исми тасғирнинг охирида учта ё жамланиб қолса, бири ҳазф бўлади:
عَطَاءٌ - عُطَيْيِيَةٌ Õ عُطَيَّةٌ مُعَاوِيَةٌ - مُعَيْيِيَةٌ Õ مُعَيَّةٌ
4. Мазийдларда ҳамма зоидаларни ҳазф қилиб исми тасғир ясаш ҳам мумкин. Масалан: اَحْمَدُ , مَحْمُودٌ , حَامِد, مُحَمَّدٌ ларнинг тасғири حُمَيْدٌ бўлиши мумкин. Бу “тархимли тасғир” деб аталади.
Исми ишора ва исми мавсуллар тасғири
Охирги ҳарфидан олдин ё ва кейин алиф орттирилиб тасғир қилинади:
Исми ишора
Муфрад ذَا - ذَيَّا ذَيْاا تَا - تَيَّا
Тасния ذَانِ - ذَيَّانِ تَانِ - تَيَّانِ
Исми мавсул
Муфрад اَلَّذِى - اَلَّذَيَّا اَلَّتِى - اَللَّتَيَّا
Тасния اَللَّذَانِ - اَللَّذَيَّانِ اَللَّتَانِ - اَللَّتَيَّانِ
Жамъ اَلَّذِيْنَ - اَللَّذَيُّونَ اَللَّاتِ - اَللَّتَيَّاتِ
◄◄◄Аввалига қайтиш