Ислом Нури

 

Араб тилини ўрганамиз

 

ЖАНОҲ  УТ-ТОЛИБ

 

( АРАБ ТИЛИ САРФ ФАНИДАН ДАРСЛИК )

 

РАҲМАТУЛЛОҲ РАСУЛЖОН ЎҒЛИ

  

29 - ДАРС        الـدرس  الـتـاسـع  و الـعـشـرون

ИСМИ МАНСУБ

Бир шаҳар ё қабила ёки бошқага бировнинг мансублигини ифодалаш учун ўзбек тилида тошкентлик, самарқандлик каби нисбатли отлар ясалганидек, арабчада калиманинг охирига ташдидли ё қўшиш йўли билан “исми мансуб” ҳосил қилинади:

     مِصْرِيٌّ  ,       عَرَبِيٌّ  ,       اُزْبَكِيٌّ  ,       مَسِيحِيٌّ  ,        طَشْقَنْدِيٌّ  

Ёга мос бўлиши учун ёи нисбат қўшилган ҳарфга касра берилади.

 

Исми мансуб тусланиши

 

Музаккар

Муаннас

Муфрад

عَرَبِيٌّ

عَرَبِيَّةٌ

Тасния

عَرَبِيَّانِ

عَرَبِيَّتَانِ

Жамъ

عَرَبِيُّونَ

عَرَبِيَّاتٌ

 

Исми мансубда ўзгаришлар

1. Ўртадаги ҳарфи заммали ёки касрали бўлган уч ҳарфли сўзлар нисбатида енгил бўлиши учун фатҳа билан айтилади:

      مَلِكٌ  -  مَلَكِيٌّ  (подшоҳликка мансуб),      دُئِلٌ  -  دُئَلِيٌّ   (дуил қабиласилик)

2. Тои таънис билан тугалланган исмга нисбат берилса то ҳазф қилинади:

فَاطِمَةٌ          -  فَاطِمِيٌّ              قَاهِرَةٌ  -  قَاهِرِيٌّ   

3.  فَعِيلَةٌ  ,  فُعَيْلَةٌ  ,  فَعُولَةٌ  вазнидаги исмлар нисбатида тои таънис ҳам, ё ва вов ҳам ҳазф қилинади (музоъаф ва ажвафлардан бошқаларда) :

     حَنِيفَةٌ  -  حَنَفِيٌّ               مَدِينَةٌ  -  مَدَنِيٌّ                جُهَيْنَةٌ  -  جُهَنِيٌّ              فَرُوقَةٌ  -  فَرَقِيٌّ  

Музоъаф ва ажвафларида ё ҳазф қилинмайди:      عَزِيزَةٌ  -  عَزِيزِيٌّ             طَوِيلَةٌ  -  طَوِيلِيٌّ   

Тосиз  فَعِيلٌ   ва   فُعَيْلٌ  ларда ҳам ё ҳазф қилинмайди:  مَسِيحٌ  -  مَسِيحِيٌّ           عُقَيْلٌ  -  عُقَيْلِيٌّ  

Лекин  قُرَيْشٌ  нинг нисбати  قُرَشِيٌّ  қоидага хилоф ишлатилади.

 

84 - машқ. Қуйидаги сўзлардан исми мансублар ясанг.

جَبَلٌ ,  مَعْدِنٌ ,  دَاخِلٌ ,  بَيْرُوتٌ  ,  طَيْبَةٌ ,  صَيْفٌ ,  بَحْرٌ ,  اَرْضٌ ,  مَدْرَسَةٌ ,  قُرْآنٌ ,  مَغْرِبٌ ,  دُرَّةلٌ ,  مَكَّةُ ,  نَاصِرَةُ ,  كُوفَةٌ ,  جَزِيرَةٌ ,  مِلَّةٌ ,  فَرَنْسَةُ ,  جُنَيْنَةٌ ,  قَصَصٌ ,  صَحِيفَةٌ ,  كُتُبٌ ,  مَطْبَعَةٌ ,  طِبٌّ ,  صِحَّةٌ ,  سِيَاسَةٌ ,  رَمْزٌ ,  اِنْسٌ ,  جِنٌّ ,  جَهَنَّمُ ,  سَلِيمَةٌ ,  تُرْكٌ , يَمَنٌ  

85 - машқУшбу исми мансубларнинг аслларини аниқланг.

فِرْدَوْسِيٌّ  ,  اَلْوَزَارَةُ الدَّاخِلِيَّةُ  ,  فَرْغَانِيٌّ ,  بُخَارِيٌّ ,  اِسْكَنْدَرِيَّةُ  ,  رُومِيٌّ ,  بُرْتُقَالِيُّ اللَّوْنِ ,  رُبَاعِيٌّ ,  فَارِسِيٌّ ,  حَنِيفِيٌّ ,  دِينِيٌّ ,  جَمْعِيَّةٌ ,  ثَقَافِيٌّ   تَأْرِيخِيٌّ  اَبَدِيَّةٌ  ذَرِّيٌّ  رَبِيْعِيٌّ  شِيعِيٌّ  صِينِيٌّ  اِقْتِصَادِيٌّ  عَدَمِيٌّ  سَامَانِيٌّ  شَرْعِيٌّ  شَافِعِيٌّ ,    خُلْقِيٌّ  

 

ҚЎШИМЧА ДАРС         الـتـذيـيـل

Исми мансубда ўзгаришлар

1. Учинчи ҳарфи алиф бўлган сўзлар нисбатида алиф вовга қалб қилинади:

 عَصًا       -  عَصَوِيٌّ  ,           فَتًى  -  فَتَوِيٌّ  

2. Тўртинчи ҳарфи алиф бўлган сўзларда агар алиф аслий ҳарфларидан бўлса вовга алмашади:

      مَعْنًى  -  مَعْنَوِيٌّ  ,           مَثْنًى  -  مَثْنَوِيٌّ   

Зоида бўлса ҳазф қилинади  حُبْلَى  -  حُبْلِيٌّ  ,           ذِفْرَى  -  ذِفْرِيٌّ  

Вовга алмашиши ҳам мумкин:  حُبْلَوِيٌّ  ,      ذِفْرَوِيٌّ ,      دُنْيَوِيٌّ  ,  اُخْرَوِيٌّ  

Таънис алифи вовга алмашган суратда вовнинг олдига алиф орттирилиши ҳам мумкин:

دُنْيَاوِيٌّ         ,      اُخْرَاوِيٌّ  ,      طُوبَاوِيٌّ  

3. Сўзнинг охири ҳамзали чўзиқ алиф билан тугалланса:

     а) таънис учун бўлса ҳамза вовга қалб бўлади  صَفْرَاوِيٌّ  ,      صَحْرَاوِيٌّ  каби.

     б) агар аслий ҳарфлардан бўлса ўз бўйича қолади  اِبْتِدَائِيٌّ  каби.

     ж) аслий ҳам бўлмаса, таънис учун ҳам бўлмаса, икки йўл ҳам жоиз:

          رِدَاؤٌ   -  رِدَائِيٌّ  =  رِدَاوِيٌّ  ,           سَمَاءٌ  -  سَمَائِيٌّ  =  سَمَاوِيٌّ  

4. Охирги ҳарфи ё бўлган исмлар нисбатида:

     а) ё учинчи ҳарф бўлса, вовга қалб қилинади  عَمٍ  (اَلْعَمِى)  -  عَمَوِيٌّ  

     б) ё тўртинчи ҳарф бўлса ҳазф қилинса ҳам, вовга қалб қилинса ҳам жоиз:

            قَاضٍ  -  قَاضِيٌّ  =  قَاضَوِيٌّ  ,           مَاضٍ  -  مَاضِيٌّ  =  مَاضَوِيٌّ  

   ҳ) бешинчи ва ундан кейинги ҳарф бўлса ҳазфи вожиб مُعْتَدٍ  -  مُعْتَدِيٌّ  ,    مُرْتَضٍ  -  مُرْتَضِيٌّ  

5. Бир ҳарфи ҳазф бўлган   أَبٌ  ,  أَخٌ  каби исмлар нисбатида:

     а) маҳзуф ҳарф қайтарилади:    اَبَوِيٌّ  ,     اَخَوِيٌّ  ,     دَمَوِيٌّ  ,     يَدَوِيٌّ  ,     غَدَوِيٌّ   

     б) агар маҳзуфдан ҳамза эваз бўлса, маҳзуфни қайтариш ҳам мумкин, шу бўйича нисбат ясалиши ҳам мумкин  اِبْنٌ  -  بَنَوِيٌّ  =  اِبْنِيٌّ  ,           اِسْمٌ  -  سَمَوِيٌّ  =  اِسْمِيٌّ   

     ж) агар маҳзуфдан тои таънис эваз бўлса, то ҳазф қилинади ва маҳзуф қайтарилади:

        لُغَةٌ  -  لُغَوِيٌّ  ,      سَنَةٌ -  سَنَوِيٌّ  ,      زِنَةٌ  -  وَزْنَيٌّ  

6.  طَيِّبٌ  каби ўртада касрали ташдидли ёси бўлган сўзларда иккинчи ё ҳазф қилинади:

        طَيِّبٌ  -  طَيْبِيٌّ  ,      مَيِّتٌ  -  مَيْتِيٌّ   

 

86 - машқ. Қуйидаги жумлалардан мансуб исмларнинг ясалиш усулларини айтиб беринг.

بَعْضُ  آيَاتِ  الْقُرْآنِ الْكَرِيمِ  مَكِّيَّةٌ  وَ بَعْضُهَا  مَدَنِيَّةٌ .  اَلنَّابِغَةُ  الذُّبْيَانِيُّ  كَانَ مِنْ  اَشْعَرِ  الشُّعَرَاءِ  الْجَاهِلِيِّيْنَ .  عُمَرُ بْنُ عَبْدِ الْعَزِيزِ  هُوَ  اَعْدَلُ الْخُلَفَاءِ الأُمَوِيِّيْنَ .  نَحْنُ  الْمُسْلِمِينَ  نَتَعَلَّمُ  اللُّغَةَ  الْعَرَبِيَّةَ  بِحُبٍّ  وَ اِخْلاَصٍ .  اَلْمُوسَوِيُّونَ - هُمُ الْيَهُودُ -  عَبَدُوا  عِجْلاً  مِنْ ذَهَبٍ  وَ ما يَزَالُونَ  يَعْبُدُونَ  الذَّهَبَ .  اَبُو مَنْصُورٍ  الثَّعَالِبِيُّ  عَالِمٌ  لُغَوِيٌّ  وَ كَاتِبٌ  مَشْهُورٌ  وَ لَهُ  كِتَابُ  " فِقْه اللُّغَةِ  وَ اسْرارِ الْعَرَبِيَّة ".  اَبُو حامِدٍ  الْغَزّالِيُّ  هُوَ  مِنْ عَبَاقِرَةِ الإِسْلامِ . 

 

МУСТАҚИЛ ЎҚИШ УЧУН      لـلـمـطـالـعـة 

Тасния ва жамъ исмларга нисбат

Тасния ва жамъи солим сийғасидаги исмлардан мансуб исм ясаш учун бирлик суратига қайтарилиб, ташдидли ё қўшилади:

اِثْنانِ       -  ثَنَوِيٌّ  ,      عِرَاقَيْنِ  -  عِرَاقِيٌّ ,      مُسْلِمُونَ  -  مُسْلِمِيٌّ  ,      اَرْبَعِينَ   -  اَرْبَعِيٌّ  

Бирлиги йўқ жамъларга бевосита ташдидли ё қўшиб исми мансуб ясаш мумкин:

اَبَابِيلُ       -  اَبَابِيْلِيٌّ   ,      نِسَاءٌ  -  نِسَائِيٌّ  

Синиқ жамълардан оддий исмлардаги каби мансуб исм ясалаверади:

مَلاءِكَةٌ       -  مَلائِكِيٌّ  ,     مُلُوكٌ  -  مُلُوكِيٌّ  ,      اَنْصَارٌ  -  اَنْصَارِيٌّ  ,      اَهْوَازٌ  -  اَهْوَازِيٌّ   

 

Мураккаблар исми мансуби

Изофий мураккабларда нисбат ёси энг зарур жузъига қўшилади ва бошқаси ҳазф қилинади:        اِبْنُ الزُّبَيْرِ  -  زُبَيْرِيٌّ ,      اِبْنُ عَبَّاسٍ  -  عَبَّاسِيٌّ  ,      اَبِى بَكرٍ  -  بَكْرِيٌّ ,  

               عَبْدُ مَنافٍ  -  مَنافِيٌّ  ,     اِمْرِئُ الْقَيْس  -  اِمْرِئِيٌّ  ,      دَيْرُ الْقَعْرِ  -  دَيْرَانِيٌّ  

Мазжий мураккабларда нисбат ёси биринчи жузъга ёки бутунича қўшилади:

بَعْلَبَكُّ        -  بَعْلِيٌّ  =  بَعْلَبَكِّيٌّ   ,      مَعْدِيكَرِبُ  -  مَعْدِيٌّ  =  مَعْدِيكَرْبِيٌّ   

Иснодий мураккабларда нисбат ёси биринчи жузъига қўшилади:

تَأَبَّطَ  شَرًّا        -  تَأَبَّطِيٌّ  ,           ذَرَّ  حَيًّا  -  ذَرِّيٌّ  

 

◄◄◄Аввалига қайтиш

Мундарижа

Давомига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ