Ислом Нури

 

Араб тилини ўрганамиз

 

ЖАНОҲ  УТ-ТОЛИБ

 

( АРАБ ТИЛИ САРФ ФАНИДАН ДАРСЛИК )

 

РАҲМАТУЛЛОҲ РАСУЛЖОН ЎҒЛИ

  

24 - ДАРС      الـدرس  الـرابـع  و الـعـشـرون

 

СИФАТИ МУШАББАҲА

Қилувчи ўз ҳаракати ва иродаси билан бажарадиган феъллардан исми фоил ясалади. Иш-ҳаракатнинг вужудга келишида манба бўлган нарса уни ўз қасди билан пайдо қилмаса, балки иш-ҳаракат унда пайдо бўладиган ва унда давом қиладиган бир ҳолатдан иборат бўлса, бундай феълдан исми фоил ясаш мумкин эмас. Масалан: “чанқади” маъносидаги   عَطِشَ   феълидан  عَاطِشٌ   ёки “хурсанд бўлди” маъносидаги  فَرِحَ  дан  فَارِحٌ  каби исми фоил ясалмайди. Бу каби бир ҳолат ёки табиий сифатларга далолат қилувчи феъллардан сифати мушаббаҳа ясалади.

Сифати мушаббаҳа умумий бир вазнда келган эмас, шунинг учун ҳар бир феълнинг сифати мушаббаҳаси шу феъл масдари билан бирга алоҳида луғат каби ёдда сақланади:    فَرِحَ  يَفْرَحُ  فَرَحًا    فَهُوَ  فَرِحٌ  ,         حَزِنَ  يَحْزَنُ  حَزَنًا    فَهُوَ حَزِينٌ  ,        حَسُنَ  يَحْسُنُ  حَسَنًا    فَهُوَ  حَسَنٌ   каби.

 

Сифати мушаббаҳанинг машҳур вазнлари

فَـعِـلٌ

Муаннаси  فَعِلَةٌ  , кўпроқ 4 ва 5 боб феълларидан олинади:

تَعِبٌ  - чарчоқ,حَذِرٌ        - ҳушёр,       تَرِحٌ  - хафа,       عَطِرٌ  - хушбўй,  فَكِهٌ       - хушчақчақ.    

فَـعِـيْـلٌ

Муаннаси  فَعِيْلَةٌ  , кўпроқ  6 ва 4 боб феълларидан ясалади:

عَظِيْمٌ  - буюк  بَخِيْلٌ  - бахил,    كَبِيْرٌ  - катта,    مَرِيضٌ  - касал,    سَقِيمٌ  - касал  قَدِيمٌ  - эски.

فَـعْـلانٌ

Муаннаси   فَعْلَى  ёки  فَعْلانَةٌ  .

سَكْرَانٌ  - маст,  جَذْلاَنُ  - шод,  شَبْعَانُ  - тўқ حَيْرَانُ  - ҳайрон  رَيَّانُ  - қонган,  عَرْقَانُ  - терлаган.

أَفْـعَـلُ

Муаннаси  فَعْلاءُ  , жамъи  فُعْلٌ  , айбли сифатларга ва рангларга далолат қилган феъллардан олинади:

اَحْمَرُ  - қизил,     اَعْمَى  - кўр,     اَسْوَدُ  - қора,     اَصَمُّ  - кар,     اَبْيَضُ  - оқ,     اَبْكَمُ  - соқов.

Жамълари  حُمْرٌ  عُمْيٌ ,  سُوْدٌ ,  صُمٌّ ,  بِيضٌ ,  بُكْمٌ  .

فَـاعِـلٌ

طَاهِرٌ  - пок,        نَاعِمٌ  - юмшоқ,        ضَامِرٌ  - ориқ.

فَـيْـعِـلٌ

مَيِّتٌ  - мурда,          طَيِّبٌ  - яхши,           ضَيِّقٌ  - тор.

فَـعَـالٌ

جَبَانٌ  - қўрқоқ,       حَرَامٌ  - ҳаром,        كَسَادٌ  - касод.

 

71 - машқ. Қуйидаги сифати мушаббаҳаларнинг маъноларини айтиб беринг ва луғат китобларидан муаннаси ва жамъини топинг.

صَدِيقٌ ,  بَعِيدٌ ,  ثَقِيلٌ ,  جَدِيدٌ ,  قَلِيلٌ ,  قَصِيرٌ ,  طَوِيلٌ ,  سَرِيعٌ ,  لَئِيمٌ ,  كَتِيبٌ ,  اَحْوَلُ ,  اَصْلَعُ ,  غَنِيٌّ ,  فَقِيرٌ ,  نَشْوَانُ ,  كَسْلاَنُ .

 

 

ҚЎШИМЧА ДАРС        الـتـذيـيـل

 

СИФАТИ МУШАББАҲАЛАР МУАННАС ВА ЖАМЪЛАРИ

1. Ранг ва айбли сифатларга далолат қилувчи  اَفْعَلُ  вазнидаги сифати мушаббаҳалар муаннаси  فَعْلاَءُ  вазнида, музаккар ва муаннас жамъи  فُعْلٌ  ва  فُعْلاَنٌ  вазнида келади:

     اَحْمَرُ  -  حَمْرَاءُ   ---    حُمْرٌ   =   حُمْرَانٌ   (қизил)

     اَعْمَى  -  عَمْيَاءُ   ---    عُمْيٌ   =   عُمْيَانٌ     (кўр)

     اَبْيَضُ  -  بَيْضَاءُ   ---   بِيضٌ   =   بِيضَانٌ    (оқ)

     اَصَمُّ  -  صَمَّاءُ   ---   صُمٌّ   =   صُمَّانٌ     (кар)

2.  فَعْلاَنٌ  вазнидаги сифати мушаббаҳалар муаннаси аксар  فَعْلَى  вазнида ва жамъи  فَُعَالَى  вазнида келган:

سَكْرَانُ       -  سَكْرَى  -  سُكَارَى   (маст),      غَضْبَانُ -  غَضْبَى  -  غَضَابَى  =  غِضَابٌ  (ғазабланган).

فَعْلاَنٌ  вазнидаги сифати мушаббаҳалардан фақат ушбу 14 калимагина   فَعْلاَنَةٌ  вазнида муаннас бўлган:

اَلْيَانٌ       - думбали (қўй),      سَيْفَانٌ  - узун,            قَشْوَانٌ  - ориқ,             حَبْلاَنٌ  - тўла

    سَخْنَانٌ  - иссиқ,            مَصَّانٌ   - пасткаш,         خَمْصَانٌ  - ориқ,            مَوْجَانٌ  - кучли,

    مَوْتَانٌ  - ақлсиз,             دَخْنَانٌ  - исланган,         نَدْمَانٌ  - улфат,          نَصْرَانٌ  - насроний,

    صَحْيَانٌ  - очиқ ҳаво,        ضَوْجَانٌ  - қуруқ.

 

72 - машқ. Сифати мушаббаҳалар остига чизинг.

اَلْمَرِيض  لا يَسُرُّهُ شَيْءٌ ،   اِذَا  كُنْتَ  عَرْقَانَ  فَلا تَشْرَبِ  الْمَاءَ ،   هَلْ  يَسْتَوِى  الْأَعْمَى  و الْبَصِيرُ ؟   اَلْمُؤْمِنٌ  لا يَكُونُ  جَبَانًا ،   لِحْيَةُ  جَدِّى  طَوِيلَةٌ  وَ بَيْضَاءُ ،   اَلسِّكِّينُ  الْكَهَامُ  يُدْمِى  الْيَدَ ،   اَلْحَلالُ  بَيِّنٌ  وَ الْحِرَامُ  بَيِّنٌ  وَ بَيْنَهُمَا  مُشْتَبِهَاتٌ ،   لَيْسَ لِمَلُولٍ  صَدِيقٌ ،   مَنْ لاَ يُحِبُّ  الْفَوَاكِهَ  اللَّذِيذَةَ ؟  

 

МУСТАҚИЛ ЎҚИШ УЧУН      لـلـمـطـالـعـة

Сифати мушаббаҳа вазнлари

1

فَعْلٌ

صَعْبٌ

қийин

11

فَاعِلٌ

طَاهِرٌ

пок

2

فِعْلٌ

بِكْرٌ

қиз

12

فَعَالٌ

جَبَانٌ

қўрқоқ

3

فُعْلٌ

صُعْبٌ

қаттиқ

13

فُعَالٌ

شُجَاعٌ

ботир

4

فَعَلٌ

حَسَنٌ

чиройли

14

فَعْلاَن

عَطْشَانٌ

ташна

5

فَعِلٌ

فَرِحٌ

хурсанд

15

فُعْلاَنٌ

عُرْيَانٌ

яланғоч

6

فَعُلٌ

نَدُسٌ

зийрак

16

اَفْعَلُ

اَحْمَرُ

қизил

7

فُعَلٌ

مُلَسٌ

силлиқ

17

فَعْلَى

ثَكْلَى

мотамли

8

فُعُلٌ

جُنُبٌ

жунуб

18

فُعْلَى

حُبْلَى

бўғоз

9

فَعِيْلٌ

كَرِيمٌ

сахий

19

فَعْلاَءُ

عَذْرَاءُ

бокира

10

فَيْعِلٌ

مَيِّتٌ

мурда

20

فُعْلاءُ

نُفْسَاءُ

нуфасо

 

◄◄◄Аввалига қайтиш

Мундарижа

Давомига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ