Ислом Нури
Араб тилини ўрганамиз
ЖАНОҲ УТ-ТОЛИБ
( АРАБ ТИЛИ САРФ ФАНИДАН ДАРСЛИК )
РАҲМАТУЛЛОҲ РАСУЛЖОН ЎҒЛИ
22 - ДАРС الـدرس الـثا نى و الـعـشـرون
ИСМИ ФОИЛ
Исми фоил - иш-ҳаракатни қилувчи маъносидаги махсус ясалган исмдир. Ўзбекчада қилувчи отига “увчи” ва “ган” қўшимчалари қўшилади: ёзувчи, ўқувчи, олган, кўрган каби.
Сулосий мужарраднинг барча бобларида исми фоил бир хил - فَـاعِـلٌ вазнида бўлади:
نَطَقَ (и) نَاطِقٌ (сўзловчи), خَلَقَ (у) خَالِقٌ (яратувчи), قَرَأَ (а) قَارِئٌ (ўқувчи),
سَمِعَ (а) سَامِعٌ (тингловчи), وَرِثَ (и) وارِثٌ (мерос олувчи), كَمُلَ (у) كَامِلٌ (комил).
Сулосий мужарраддан бошқа боблар исми фоили музореъ феълидан ясалади. Бунинг учун музораъат ҳарфининг ўрнига заммали мим қўйилади ҳамда охирги ҳарфидан олдинги ҳарф касрали айтилади: يُكْرِمُ Õ مُكْرِمٌ , يَتَكَبَّرُ Õ مُتَكَبِّرٌ , يُدَحْرِجُ Õ مُدَحْرِجٌ , يَتَصَلْصَلُ Õ مُتَصَلْصِلٌ
Сулосий мазийдлар исми фоили
1
يُفْعِلُ
مُفْعِلٌ
مُؤْمِنٌ
7
يَفْعَالُّ
مُفْعَالٌّ
مُسْوَادٌّ
2
يُفَعِّلُ
مُفَعِّلٌ
مُدَرِّسٌ
8
يَتَفَعَّلُ
مُتَفَعِّلٌ
مُتَفَكِّرٌ
3
يُفَاعِلُ
مُفَاعِلٌ
مُوَافِقٌ
9
يَتَفَاعَلُ
مُتَفَاعِلٌ
مُتَغَافِلٌ
4
يَفْتَعِلُ
مُفْتَعِلٌ
مُجْتَهِدٌ
10
يَسْتَفْعِلُ
مُسْتَفْعِلٌ
مُسْتَغْفِرٌ
5
يَنْفَعِلُ
مُنْفَعِلٌ
مُنْكَشِفٌ
11
يَفْعَوْعِلُ
مُفْعَوْعِلٌ
مُحْدَوْدِبٌ
6
يَفْعَلُّ
مُفْعَلٌّ
مُسْوَدٌّ
12
يَفْعَوِّلُ
مُفْعَوِّلٌ
مُجْلَوِّزٌ
Рубоъий бобларининг исми фоили
يُفَعْلِلُ
مُفَعْلِلٌ
مُتَرْجِمٌ
2
يَفْعَنْلِلُ
مُفْعَنْلِلٌ
مُحْرَنْجِمٌ
1
يَتَفَعْلَلُ
مُتَفَعْلِلٌ
مُتَزَلْزِلٌ
3
يَفْعَلِلُّ
مُفْعَلِلٌّ
مُطْمَئِنٌّ
Исми фоил тусланиши
Музаккар
Муаннас
Муфрад
فَاعِلٌ
فَاعِلَةٌ
Тасния
فَاعِلاَنِ
فَاعِلَتَانِ
Жамъ
فَاعِلُونَ
فَاعِلاَتٌ
فَاعِلٌ да ўзгаришлар
1. Фоси ҳамзали калималарда ҳамза хатда ёзилмайди: أَخَذَ Õ أَاخِذٌ Õ آخِذٌ .
2. Музоъафларда идғом қилинади: فَارِرٌ Õ فَارٌّ , رَادِدٌ Õ رَادٌّ .
3. Ажвафларда иллат ҳарфи зоида алифдан кейин бўлгани учун ҳамзага қалб қилинади:
بَايِعٌ Õ بَائِعٌ (сотувчи), خَاوِفٌ Õ خَائِفٌ (қўрқувчи), قَاوِلٌ Õ قَائِلٌ (сўзловчи).
4. Охири иллат ҳарфи бўлса:
а) касра ва замма иллат ҳарфига оғир бўлгани учун сокин қилинади:
الرَّاميُ Õ الرَّامِى (отувчи) , اَلدَّاعِوُ Õ اَلدَّاعِيُ Õ الدَّاعِى (чақирувчи).
б) замма ва касра сокин қилингач, икки сокин - ё ва танвин нуни бир жойда бўлиб қолгани учун ҳарфи иллат ё ҳазф қилинади:
رَامِيُنْ Õ رَامِيْ نْ Õ رَامٍ , رَاوِيُنْ Õ رَاوِيْ نْ Õ رَاوٍ .
63 - машқ. Қуйидаги феъллардан исми фоиллар ясанг.
كَسَرَ , حَشَّ , قَمَطَ , اِحْتَرَمَ , تَعَلَّمَ , تَمَّمَ , نَامَ , اِلْتَفَتَ , مَرَّ , عَبَدَ , مَشَى , اَكَلَ , نَجَّمَ , عَايَنَ , اَخَّرَ , اِعْوَجَّ , اِسْتَيْقَظَ
64 - машқ. Қуйидаги исми фоилларнинг феълларини аниқланг.
شَاعِرٌ , مُعَلِّمٌ , مُعَاوِنٌ , مُنَقِّدٌ , صَافٍ , مُجَاهِدٌ , دَائِرٌ , وَادٍ , مَادَّةٌ , فَاشٍ , مُمْكِنٌ , مُسَافِرٌ , مُتَرَدِّدٌ , مُسْلِمٌ , مَائِلٌ , جَاذِبَةٌ , مُنَاسِبٌ , لاَئِقٌ , مُعْتَدِلٌ , مُخْبِرٌ , رَاضٍ , مُخْلِصٌ , قَاعِدَةٌ , عَاشِقٌ , نَائِبٌ , مُعْجِزَةٌ , طَالِعٌ , عَالٍ .
ҚЎШИМЧА ДАРС الـتـذيـيـل
Мазийдлар исми фоилларидаги ўзгаришлар
Мазийдларнинг исми фоилларида музореъ феъли маълумида бўлган ўзгаришлар айнан содир бўлади (охири иллат ҳарфлилардан бошқаларда).
1 (боб) أَيْسَرَ يُيْسِرُ Õ يُوْسِرُ - مُوْسِرٌ (бой)
أَقَرَّ يُقْرِرُ Õ يُقِرُّ - مُقِرٌّ (иқрор)
أَقَامَ يُقْوِمُ Õ يُقِيْمُ - مُقِيْمٌ (яшовчи)
4 اِعْتَمَّ يَعْتَمِمُ Õ يَعْتَمُّ - مُعْتَمٌّ (саллали)
اِحْتَالَ يَحْتَيِلُ Õ يَحْتَالُ - مُحْتَالٌ (ҳийлакор)
5 اِنْقَضَّ يَنْقَضِضُ Õ يَنْقَضُّ - مُنْقَضٌّ (тўкилган)
اِنْقَادَ يَنْقَوِدُ Õ يَنْقَادُ - مُنْقَادٌ (эргашувчи)
6 اِحْمَرَّ يَحْمَرِرُ Õ يَحْمَرُّ - مُحْمَرٌّ (қизарган)
10 اِسْتَمَرَّ يَسْتَمْرِرُ Õ يَسْتَمِرُّ - مُسْتَمِرٌّ (давомли)
اِسْتَقَامَ يَسْتَقْوِمُ Õ يَسْتَقِيْمُ - مُسْتَقِيْمٌ (тўғри)
Охири иллат ҳарфли феъллар исми фоилида иллат ҳарфига замма ва касра оғир бўлгани учун сокин қилинади ва касра танвини билан тугалланган вақтида ё ҳазф қилинади:
1 يُرْضِى - مُرْضِيٌ Õ مُرْضٍ = اَلْمُرْضِى (рози қилувчи)
2 يُرَبِّى - مُرَبِّيٌ Õ مُرَبٍّ = اَلْمُربِّى (тарбиячи)
3 يُنَادِى - مُنَادِيٌ Õ مُنَادٍ = اَلْمُنَادِى (чақирувчи)
4 يَرْتَشِى - مُرْتَشِيٌ Õ مُرْتَشٍ = اَلْمُرْتَشِى (порахўр)
5 يَنْجَلِى - مُنْجَلِيٌ Õ مُنْجَلٍ = اَلْمُنْجَلِى (равшан)
8 يَتَمَنَّى - مُتَمَنِّيٌ Õ مُتَمَنٍّ = اَلْمُتَمَنِّى (орзуманд)
9 يَتَدَاوَى - مُتَدَاوِيٌ Õ مُتَدَاوٍ = اَلْمُتَدَاوِى (даволанувчи)
10 يَسْتَحْيِى - مُسْتَحْيِيٌ Õ مُسْتَحْيٍ = اَلْمُسْتَحْيِى (уятчан)
11 يَحْلَوْلِى - مُحْلَوْلِيٌ Õ مُحْلَوْلٍ = اَلْمُحْلَوْلِى (ширин бўлган)
Исми фоил жамълари
Ақл эгаси бўлган музаккарларнинг атоқли оти (алам) ёки сифати бўлган исми фоиллар жамъи музаккари солим усулида жамъ қилинади:
كَاظٍمٌ - كَاظِمُونَ , عَابِدٌ - عَابِدُوْنَ , مُدَرِّسٌ - مُدَرِّسُونَ , مُجْتَهِدٌ - مُجْتَهِدُونَ .
Муаннасларнинг алам ва сифатлари жамъи муаннаси солимга жамъ қилинади:
فَاطِمَةُ - فَاطِمَاتٌ , عَائِشَةٌ - عَائِشَاتٌ , كَاتِبَةٌ - كَاتِبَاتٌ , مُعَلِّمَةٌ - مُعَلِّمَاتٌ .
فَاعِلٌ нинг жамъи таксирлари
فُعَّالٌ - عُبَّادٌ
فُعَّلٌ - رُكَّعٌ
فُعَلَةٌ - قُضَاةٌ
فَعَلَةٌ - مَهَرَةٌ
فَعَلٌ - خَدَمٌ
فَعْلٌ - صَحْبٌ
فَوَاعِلُ - تَوَابِعُ
اَفْعَالٌ - اَنْصَارٌ
فُعَلاَءُ - شُعَراءُ
فَعْلَى - هَلْكَى
فُعْلانٌ - رُكْبَانٌ
فُعُولٌ - قُعُودٌ
فَـعَـلَـةٌ
Бу вазнда кўпроқ ажвафлар исми фоили жамъ қилинган:
بَائِعٌ - بَاعَةٌ (сотувчилар), صَائِغٌ - صَاغَةٌ (заргарлар), قَائِدٌ - قَادَةٌ (етакчилар).
Бошқа турлардан ҳам шу вазнда жамъ қилинган:
عَامِلٌ - عَمَلَةٌ (ишчилар), كَافِرٌ - كَفَرَةٌ (кофирлар).
فُـعَـلَـةٌ
Бу вазнда кўпроқ ноқислар исми фоили жамъ қилинган:
قَاضٍ - قُضَاةٌ (қозилар), نَاحٍ - نُحَاةٌ (наҳвчилар), عَارٍ - عُرَاةٌ (яланғочлар).
فَـوَاعِـلُ
Бу вазнда фақат исми фоилнинг муаннасигина жамъ қилинади:
شَاهِدَةٌ - شَوَاهِدُ (гувоҳлар), سَائِلَةٌ - سَوَائِلُ (оқувчилар), كَافِرَةٌ - كَوَافِرُ (кофиралар).
فَاعِلٌ вазнидаги музаккар исм - сифат бўлмай, нарса оти бўлса бу вазнга жамъ қилинса бўлади:
كَاهِلٌ - كَوَاهِلُ (елкалар), سَاحِلٌ - سَوَاحِلُ (қирғоқлар), نَادٍ - نَوَادٍ (мажлислар).
65 - машқ. Қуйидаги исми фоилларнинг жамъларини топинг.
تَاجِرٌ , حَاجٌّ , تَابِعٌ , وَاشٍ , عَالِمٌ , جَاهِلٌ , شَاهِدٌ , عَادِلٌ , حَارِسٌ , طَاغٍ , زَارِعٌ , رَاكِبٌ , فَاسِقٌ , شَابٌّ , قَاصٌّ , زَائِدَةٌ
66 - машқ. Қуйидаги феъллардан исми фоиллар ясанг.
تَوَلَّى , أَرَادَ , صَلَّى , أَنَارَ , أَرْدَى , تَلَهَّى , أَسَرَّ , اِخْتَارَ , عَادَى , جَوَّدَ , اِشْتَاقَ , اِتَّصَلَ , اِحْتَاجَ , اِسْتَجَابَ , اِغْتَرَّ , تَجَافَى
МУСТАҚИЛ ЎҚИШ УЧУН لـلـمـطـالـعـة
فَاعِلٌ вазнидаги бошқа исмлар
Нарсалар оти
Бир феъл масдаридан бирор иш-ҳаракатни қилувчи шахс учун алоҳида ясалмасдан, мутлақ бир нарсанинг отини англатган فَاعِلٌ вазнидаги исмлар ҳам учраб туради. Улар иттифоқо шу вазнда қурилган ёки аслида масдардан олинган бўлиб, кейинчалик сифатлик маъноси унутилган ва нарса отига айланган исмлардир:
سَاحِلٌ (соҳил), شَاطِئٌ (қирғоқ), سَاعِدٌ (билак), وَادٍ (водий), نَادٍ (мажлис),
شَارِبٌ (мўйлов), حَاجِبٌ (қош), كَاهِلٌ (елка), جَانِبٌ (тараф).
Жомид исмлардан олинган فَاعِلٌ
Бир нарсанинг шахсга нисбатини ифодалаш учун ҳам فَاعِلٌ вазнида исм ясалади:
لَبَنٌ - لاَبِنٌ (сутфуруш), خُبْزٌ - خَابِزٌ (новвой), لَحْمٌ - لاَحِمٌ (қассоб),
تَمْرٌ - تَامِرٌ (хурмофуруш), رِجْلٌ - رَاجِلٌ (пиёда), نَعْلٌ - نَاعِلٌ (туфлили).
Муаннасга хос исмлар
Аёлларга хос сифатларга далолат қилган исми фоилларга тои таънис қўшилмайди:
حَائِضٌ (ҳайзли), حَامِلٌ (ҳомиладор), مُرْضِعٌ (эмизувчи), طَالِقٌ (талоқ бўлган).
◄◄◄Аввалига қайтиш