Ислом Нури

 

Араб тилини ўрганамиз

 

ЖАНОҲ  УТ-ТОЛИБ

 

( АРАБ ТИЛИ САРФ ФАНИДАН ДАРСЛИК )

 

РАҲМАТУЛЛОҲ РАСУЛЖОН ЎҒЛИ

 

21 - ДАРС        الـد ر س  الـحـادى  و الـعـشـرون

 

ЖОМИД, МАСДАР ВА МУШТАҚ

Исмлар уч хил бўлади: жомид, масдар ва муштақ.

Муштақ (ясама исм) - аслий ҳарфларига махсус қоидалар бўйича ўзгартириш киритиш йўли билан олинган ясама исмдир. Масалан, ўзбек тилида “ёзмоқ” сўзидан ёзувчи, ёзишма, қўлёзма каби бир қанча сўзлар ясай олганимиздек, араб тилида ҳам биргина كِتَابَةٌ  калимасидан  كَاتِبٌ ,  مَكْتوبٌ ,  مَكْتَبٌ ,  مَكْتَبَةٌ  каби кўп исмлар ясалади.

Ясама сўзларнинг олинадиган асоси бўлган қуйма исмлар «масдар» деб аталади.

Масдардан муштақ сўзларни ясаш иши «иштиқоқ» деб юритилади.

Масдардан мозий, музореъ, жаҳд, нафий, амр ва наҳий феъллари ясалгани каби исми фоил, исми мафъул, сифати мушаббаҳа, сийғаи муболаға, исми тафзил, исми замон ва макон, исми олат турлардаги исмлар ҳам иштиқоқ қилинади.

Агар исмдан асли маънода муносабатли бўлган бошқа сўзлар ясаш мумкин бўлмаса, исми жомид деб аталади  فَرَسٌ  ,  حَجَرٌ  каби.

Исми жомид - исми зот (нарсалар оти), алам (атоқли отлар), замирлар (олмошлар), исми ишоралар (кўрсатиш олмошлари) ва мавсуллар (боғловчилар)дан иборат:

بَيْتٌ    زَيْدٌ  اَنْتَ  ,  هذَا  ,  اَلَّذِى  .

 

Масдар

Масдар иш-ҳаракат маъносини англатувчи исмдир. Ўзбек тилида иш-ҳаракат номлари ёзмоқ, ўтириш каби “моқ” ёки “иш” қўшимчалари билан тугалланади. Араб тилида эса ундай бир умумий белгиси билан ажралиб турмайди.

 

Сулосий мужаррад масдарлари

Сулосий мужаррад масдарлари муайян бир вазнда келган эмас. Ҳар бир феъл масдарини алоҳида луғат каби ёдда сақлаш лозим. Ҳатто, бир бобдан бўлган феълларнинг масдарлари ҳам хилма-хил вазнда келган:

حَمَلَ  (и)  حَمْلٌ  (кўтармоқ),            جَرَى  (и)  جَرَيَانٌ  (юрмоқ),

  مَلَكَ  (и)  مِلْكٌ  (эга бўлмоқ),           اَتَى  (и)  اِتْيَانٌ  (келмоқ).

 

Вовлик мисоллар масдари

Музореъсида вов ҳазф бўлган мисолларнинг масдарида ҳам баъзан вов ҳазф қилинади:

 وَعَدَ   -   يَعِدُ   -   عِدَةٌ         .            وَسَعَ   -   يَسَعُ   -   سِعَةٌ  .

Музореъсида вов ҳазф бўлмаса, масдарида ҳам ҳазф қилинмайди:

 وَجٍلَ   -   يَوْجَلُ   -   وَجَلٌ        .           وَجِعَ   -   يَوْجَعُ   -   وَجَعٌ  .

 

Сулосий мазийд масдарлари

Сулосий мазийд ва рубоъий боблари масдарлари 7 - дарсда айтиб ўтилган муайян вазнларда бўлади:

 

Ифъол боби

Ифъол бобининг масдари  اِفْعالٌ  вазнида бўлади. Муътал ва маҳмузларда:

1. Маҳмуз ул-фо ва мисол вовийларда ҳамза ва вов олди касрали бўлгани учун ёга қалб бўлади:

(أمن)   اِئْمَانٌ  -  اِيْمَانٌ       .       (وجد)   اِوْجَادٌ  -  اِيجَادٌ  .

2. Ажвафларда айн ўрнидаги иллат ҳарф алифга алмашади. Бу билан икки алиф бир жойда бўлиб қолади. Икки алифни бир жойда айтишга илож бўлмагани учун бири ҳазф қилинади ва унинг ўрнига охирига то қўшилади. Бу то «тои эваз» деб юритилади:

(رود)   اِرْوَادٌ  -  اِرَاْاْدٌ  -  اِرَادَةٌ  (ҳоҳламоқ),       (ميل)   اِمْيَالٌ  -  اِمَاْاْلٌ  -  اِمَالَةٌ  (бурмоқ).

Масдари истифъол вазнида келган 10-боб ажвафларида ҳам худди шу қоида қўлланади:

(قوم)  اِسْتِقْوَامٌ  -  اِسْتِقَاامٌ  -  اِسْتِقَامَةٌ  (тўғри бўлмоқ),  (زيد)   اِسْتِزْيَادٌ  -  اِسْتِزَاادٌ  -  اِسْتِزَادَةٌ  (кўпайтиришни сўрамоқ).

3. Охири иллат ҳарфли ноқис, лафиф ва мултавийлар масдарида вов ва ё зоида алифдан кейин келгани учун ҳамзага қалб қилинади:

(خفي)   اِخْفَايٌ  -  اِخْفَاءٌ  (яширмоқ),      (دنو)   اِدْنَاوٌ  -  اِدْنَاءٌ  (яқинлаштирмоқ).

Инфиъол, ифтиъол, ифъилол, ифъийъол ва истифъол бобларида ҳам шу қоида ишлайди:

(زوي)  اِنْفِعَالٌ   =  اِنْزِوَايٌ  -  اِنْزِوَاءٌ  (четланмоқ),  (خفي)  اِفْتِعالٌ  =   اِخْتِفَايٌ  -  اِخْتِفَاءٌ   (яширинмоқ),    

 (حيى)   اِسْتِفْعَالٌ  =  اِسْتِحْيَايٌ  -  اِسْتِحْيَاءٌ  (уялмоқ)

Асли маҳмуз ул-айн ва ноқис бўлган اِرَاءَةٌ  калимасида ҳам мана шу икки қоида қўлланган  (رأى)   اِرْءَايٌ  -  اِرَااءٌ  -  اِرَاءَةٌ  (кўрсатмоқ).

 

Тафъил боби

2-боб масдари умуман  تَفْعِيلٌ , гоҳо   تَفْعِلَة ва  تَفْعَالٌ  вазнларида келади:

  صَرَّحَ  -  تَصرِيحٌ  وَسَّعَ  -  تَوْسِعَةٌ  ,  كَرَّرَ  -  تَكْرَارٌ  .

Ломи  ҳамзали феъллар аксар  تَفْعِلَةٌ  вазнида бўлади:  هَنَّأَ  -  تَهْنِئَةٌ  ,  بَرَّاَ  -  تَبْرِئَةٌ  .

Ломи иллат ҳарфли феъллар масдари ҳам доим  تَفْعِلَةٌ  вазнида бўлади:  رَبَّى -  تَرْبِيَةٌ  .

Бундан ташқари, бу боб масдарлари  تِفْعَال ,  فِعَّالٌ ,  فَعَالٌ ,  فَعْلاَنٌ  каби вазнларда ҳам келган:     بَيَّنَ       -  تِبْيَانٌ ,       كَذّبَ  -  كِذَّابٌ ,          كَلَّمَ  -  كَلاَمٌ  ,        سَبَّحَ  -  سُبْحَانٌ  .

 

Муфоъала боби

3-бобдаги феъллар масдари   مُفَاعَلَةٌ ,  فِعَالٌ  ва  فِيعَالٌ  вазнларида келади:

جَاهَدَ  -  مُجَاهَدَةٌ  =  جِهَادٌ  (жанг қилмоқ),   قَاتَلَ  - مُقَاتَلَةٌ  =  قِتَالٌ  =  قِيتَالٌ  (уришмоқ).

Охири иллат ҳарфли феъллар масдарида иллат ҳарф олди фатҳали бўлгани учун алифга алмашади  (ندي)   مُنَادَيَةٌ  -  مُنَادَاةٌ  (чақирмоқ).

Музоъафлар масдари идғом қилинади  مُضَارَرَةٌ  -  مُضَارَّةٌ   (зарарлантирмоқ).

 

Тафаъъул ва тафоъул боблари

Охири иллат ҳарфли феъллар масдарларида ёга мувофиқ бўлиши учун калиманинг айни касра билан айтилади:    اَلتَّفَعُّلُ  =  اَلتَّمَنُّيُ Õ  اَلتَّمَنِّى  (орзу қилмоқ).

Ҳарфи иллат ё танвинли бўлса تَفَعُّلٌ  =  تَمَنُّيٌ  :

а) олди касра қилинади  تَمَنُّيٌ  Õ  تَمَنِّيٌ  

б) ёга замма ҳаракати оғир бўлгани учун танвин заммаси олиб ташланади  تَمَنِّيٌ Õ  تَمَنِّيْ نْ  

    ж) икки сокин - ё ва танвин нуни бир жойда бўлиб қолгани учун ё ҳазф қилинади  تَمَنِّيْ نْ         Õ  تَمَنِّ نْ  Õ  تَمَنٍّ  .

 

59 - машқ. Қуйидаги калималарни жомид, масдар ва муштақларга айиринг.

فِنْجَانٌ ,  كُرَّاسٌ ,  شُرْبٌ ,  مَدْرَسَةٌ ,  مِكْنَسَةٌ ,  مُعَلِّمَةٌ ,  قَمْحٌ ,  رِيشَةٌ ,  مَأْكُولٌ ,  اِلْتِفَاتٌ ,  مَشْيٌ ,  لَوْحٌ ,  سُؤَالٌ ,  بَخِيلٌ  .

 

60 - машқ. Қуйидаги феълларнинг масдарларини айтиб беринг.

اِنْكَسَرَ ,  رَوَّى , اَبَاحَ ,  اِجْتَلَى ,  جَزَّأَ,  دَارَى ,  اَوْقَدَ ,  اِسْتَعَانَ ,  تَغَالَى ,  آثَرَ (أَءْثَرَ)  ,  اَجْرَى ,  اِنْطَوَى ,  تَرَجَّى ,  شَادَّ ,  اِسْتَفْتَى  .

 

ҚЎШИМЧА ДАРС        الـتـذيـيـل

 

ИШТИҚОҚ

Иштиқоқ - бир калимадан асли маънода шу калимага муносабатли бўлган хилма-хил сўзларни ясашдир. Иштиқоқ уч хил бўлади:

1. Кичик иштиқоқ - Ҳарфлари ва ҳарфлар тартибини ўзгартирмасдан бир сўздан бошқа ҳар хил сўзлар ясаш усули:   قِرَاءَةٌ  калимасидан  قَارِئٌ ,  مَقْرُوءٌ ,  قَرَّاءٌ ,  قُرْآنٌ ясалгани каби.

    2. Катта иштиқоқ - ҳарфлар тартибини ўзгартириш орқали бошқа сўзлар ясаш:  جَذَبَ               =  جَبَذَ  (тортмоқ) каби.

3. Энг катта иштиқоқ - талаффузда бир-бирига яқин бўлган ҳарфларнинг бирини иккинчисига алмаштириш орқали сўзлар ясаш:

نَعَقَ  - қарға қағиллади,      نَهَقَ  - эшак ҳангради.

Сарф илми кичик иштиқоқ устида баҳс юритади. Лафзнинг ҳарфлари ва ҳарфларнинг тартибини ўзгартирмасдан, фақат қўшимча ҳарфлар қўшиш ва ҳаракатларини ўзгартириш йўли билан хилма-хил маънодаги сўзларни ясашни ўргатади. Катта ва энг катта иштиқоқлар ҳақида луғат ва иштиқоқ илмлари баҳс юритади.

 

СУЛОСИЙ МУЖАРРАД МАСДАРЛАРИ

Марра ва навъ масдарлари

Иш-ҳаракатнинг неча марра (марта) бажарилганини ифодаловчи масдар  فَـعْـلَـةٌ   вазнида бўлади  ضَرْبَةٌ  - бир урмоқ  ضَرْبَتَيْنِ  - икки марта урмоқ اَكْلَةٌ     -   бир марта емоқ,          اَكْلَتَيْنِ  - икки марта емоқ.

Хилини ва навини ифодалаш учун фонинг касраси билан  فِـعْـلَـةٌ  вазнида келади

    جِلْسَةَ  عَجْلاَنَ   - шошилган одамнинг ўтириши  نِظْرَةَ  غَضْبَانَ  - ғазабланган одамдек қараш.

Сулосий мазийд масдарлари охирига тои ваҳдат қўшиш билан марра, навъ масдарлари ясалади:

اِلْتَفَتَ  اِلَيْهِ  اِلْتِفَاتَةً   - унга бир қараб қўйди,      حَسَنَ الْمُعَامَلَةِ  - чиройли муомалали.

 

Масдари мимий

Мим билан бошланган масдарлар «масдари мимий» деб аталади. У   يَفْعِلُ  бобларида ва барча бобларнинг мисолларида   مَـفْـعِـلٌ  вазнида келади:

    1   مَرْجِعٌ  - қайтмоқ,      مَوْلِدٌ  - туғилмоқ,  3   مَوْقِعٌ  - тушмоқ,  5   مَوْثِقٌ  - ишонмоқ.

Бошқа бобларда ва биринчи бобнинг охири иллат ҳарфлик феълларида  مَـفْـعَـلٌ  вазнида келади:

    2   مَصْدَرٌ  - қайтмоқ,  4   مَسْمَعٌ  - эшитмоқ,  3   مَبْدَأٌ  - бошламоқ,  1  مَرْمًى  - отмоқ.

 

Масдари мимийлар етти хил вазнда келган:

1

مَفْعِلٌ

مَوْرِدٌ

келмоқ

5

مَفْعُلَةٌ

مَعُونَةٌ

ёрдамлашмоқ

2

مَفْعَلٌ

مَلْعَبٌ

ўйнамоқ

6

مَفْعُولٌ

مَيْسُورٌ

осон бўлмоқ

3

مَفْعِلَةٌ

مَغْفِرَةٌ

беркитмоқ

7

مَفْعُولَةٌ

مَصْدُوقَةٌ

рост айтмоқ

4

مَفْعَلَةٌ

مَرْحَمَةٌ

раҳм қилмоқ.

 

 

 

 

 

Сулосий мазийд ва рубоъийларнинг масдари мимийлари исми мафъуллари билан бир хил вазнда бўлади. (Иншоаллоҳ, кейинги дарсларда ўтади.)

 

Мажҳул феъллар масдарлари

Ўзбек тилида мажҳул феълларнинг ўзига хос масдари бор: ёзмоқ - ёзилмоқ, кўрмоқ - кўрилмоқ каби. Араб тилида эса мажҳул феъллар учун алоҳида масдар йўқ. юқорида айтиб ўтилганлар маълум ва мажҳул учун муштаракдир  ضَرْبٌ  - урмоқ, урилмоқ.

Музореъ мажҳулининг олдига  اَنْ  ҳарфи келтирилса, маънан масдарга айланади  اَنْ  يُكْتَبَ  - ёзилиши   اَنْ  تُكْسَى  - кийинтирилишинг

 

61 - машқ. Қуйидаги феълларнинг масдарларини аниқланг.

اِسْتَوْلَى ,  اِخْضَرَّ ,  أَعْطَى ,  أَرَاحَ ,  عَادَى ,  تَلَقَّى ,  رَوَّى ,  شَاوَرَ ,  تَصَامَّ  .

 

62 - машқ. Қуйидаги масдарларнинг феълларини топинг.

مَذَمَّةٌ ,  تَعَشٍّ,  مَعْصِيَةٌ ,  مَوْعِظَةٌ ,  اِكْتِفَاءٌ ,  تَبْرِئَةٌ ,  اِسْتِنَامَةٌ ,  مَيْمُونٌ ,  مَحَبَّةٌ  .

 

МУСТАҚИЛ ЎҚИШ УЧУН      لـلـمـطـالـعـة

Сулосий мужаррад масдарлари

Сулосий мужаррад масдарлари мимлик масдарлардан ташқари 40 вазнда келган:

1

فَعْلٌ

نَصْرٌ

ёрдам бермоқ

21

فِعْلَةٌ

نِظْرَةٌ

бир хил қараш

2

فِعْلٌ

عِلْمٌ

билмоқ

22

فَعِلَةٌ

سَرِقَةٌ

ўғирламоқ

3

فُعْلٌ

قُرْبٌ

яқинлашмоқ

23

فَعَالَةٌ

طَهَارَةٌ

пок бўлмоқ

4

فَعَلٌ

طَلَبٌ

изламоқ

24

فِعَالَةٌ

كِتَابَةٌ

ёзмоқ

5

فَعِلٌ

لَعِبٌ

ўйнамоқ

25

فُعَالَةٌ

بُغَايَةٌ

истамоақ

6

فِعَلٌ

صِغَرٌ

кичик бўлмоқ

26

فُعُولَةٌ

سُهُولَةٌ

осон бўлмоқ

7

فُعَلٌ

هُدًى

йўл кўрсатмоқ

27

فَعُولَةٌ

ضَرُورَةٌ

муҳтож бўлмоқ

8

فُعُولٌ

دُخُولٌ

кирмоқ

28

فَعِيلَةٌ

بَصِيرَةٌ

англамоқ

9

فَعُولٌ

قَبُولٌ

қабул қилмоқ

29

فَاعِلَةٌ

عَاقِبَةٌ

кейин келмоқ

10

فَعَالٌ

سَمَاعٌ

 эшитмоқ

30

فَعَالِيَةٌ

كَرَاهِيَةٌ

ёмон кўрмоқ

11

فِعَالٌ

حِجَابٌ

тўсмоқ

31

فُعْلِيَّةٌ

سُخْرِيَّةٌ

масхараламоқ

12

فُعَالٌ

سُعَالٌ

йўталмоқ

32

فُعُولِيَّةٌ

عُبُودِيَّةٌ

қуллик қилмоқ

13

فَعِيلٌ

صَهِيلٌ

кишнамоқ

33

فَعَلُوةٌ

جَبَرُوةٌ

буюк бўлмоқ

14

فِعْلانٌ

عِرْفَانٌ

танимоқ

34

تَفْعُلَةٌ

تَهْلُكَةٌ

ҳалок бўлмоқ

15

فُعْلانٌ

شُكْرَانٌ

шукр қилмоқ

35

فُعَلْنِيَةٌ

بُلَهْنِيَةٌ

яхши яшамоқ

16

فَعَلاَنٌ

لَمَعَانٌ

ялтирамоқ

36

فَعْلُولَةٌ

صَيْرُورَةٌ

айланмоқ

17

فِعِلاَّنٌ

عِرِفَّانٌ

танимоқ

37

فِعْلِيَاءُ

كِبْرِيَاءُ

катта бўлмоқ

18

فُعْلَةٌ

قُدْرَةٌ

қодир бўлмоқ

38

فَعْلَى

طَغْوَى

адашмоқ

19

فَعَلَةٌ

غَلَبَةٌ

ғалаба қилмоқ

39

فِعْلَى

ذِكْرَى

эсламоқ

20

فَعْلَةٌ

جَلْسَةٌ

бир ўтирмоқ

40

فُعْلَى

بُشْرَى

суюнтирмоқ

 

Масодири манҳута

Бир неча калималардан тузилган жумлаларнинг баъзи ҳарфлари иштирокида ясалган масдарлар «масодири манҳута» (йўнма масдарлар) деб аталади. Масалан:

بسم الله الرحمن الرحيم       дан      بَسْمَلَةٌ        феъли  -   بَسْمَلَ   

اَلْحمدُ لِلهِ                дан      حَمْدلَةٌ        феъли  -    حَمْدَلَ  

صَلَّى اللهُ عليه و سلَّم         дан      صَلْوَلَةٌ        феъли  -    صَلْوَلَ  

 لا حَوْلَ  و لا قُوَّةَ إلا باللهِ    дан       حَوْقَلَةٌ        феъли  -    حَوْقَلَ  

 ما شَاء اللهُ كانَ            дан       مَشْكَنَةٌ      феъли  -     مَشْكَنَ   

 سُبْحان اللهِ               дан       سَبْحَلَةٌ       феъли  -     سَبْحَلَ   

 جُعِلْتُ  فِداكَ             дан       جَعْفَلَةٌ       феъли  -     جَعْفَلَ   

 أَطَالَ  اللهُ  بَقَاءَكَ          дан       طَلْبَقَةٌ        феъли  -    طَلْبَقَ   

 أَدَامَ  اللهُ  عِزَّكَ            дан      دَمْعَزَةٌ        феъли  -      دَمْعَزَ   

 حَسْبُنا  اللهُ  و  نِعْمَ  الْوَكيلُ   дан       حَسْبَلَةٌ       феъли  -     حَسْبَلَ      

 حَيَّ  علَى  الصَّلاةِ          дан       حَيْعَلَةٌ       феъли  -    حَيْعَلَ   

 لا إله  إلاَّ  اللهُ             дан       هَيْلَلَةٌ        феъли  -    هَيْلَلَ   

 
◄◄◄Аввалига қайтиш

Мундарижа

Давомига ўтиш►►►

 ЮқоригаÎ