Ислом Нури

 

Жума насихатлари 

 

(Давоми)

Ота солих кишига «кизимга уйланинг», деб

таклиф килиши

Солим ибн Абдуллох Абдуллох ибн Умар розияллоху анхумодан эшитганини ривоят килади: «Умар розияллоху анху айтади: Хафса эри Хунайс ибн Хузофа ас-Сахмийдан — у расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг асхобларидан эди. Бадрда катнашган. Мадинада вафот килган —  тул колган пайтда мен Усмон ибн Аффонга учрадим ва унга кизим Хафсани таклиф килиб, агар хохласангиз Хафса бинт Умарни сизга никохлаб бераман дедим. У: «ўйлаб кўраман»,- деди. Бир неча кун кутганимдан сўнг у шу кунларда уйлана олмаслигини айтди. Абу Бакрга бордим, унга: «хохласангиз, кизим Хафсани сизга никохлаб берай»,- дедим. Абу Бакр бирон нарса демади. Мен Усмондан хам кўра Абу Бакрдан кўпрок хафа бўлдим. Орадан бир неча кун ўтгач Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам совчи кўйдилар. Сўнг Хафсани Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга никохлаб бердим. Абу Бакрни учратиб колдим. Абу Бакр: «(Эй Умар) менга кизингиз Хафсани таклиф килганингизда, хеч нарса демаганимга хафа бўлгандирсиз?»- деди. «Ха» дедим. Абу Бакр: Сизга жавоб беришимдан кайтарган нарса, мен расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг Хафсани тилга олганларини билгандим. Мен хеч качон Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сирларини фош этмайман. Агар Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам уйланмаганида, мен албатта уни кабул килар эдим»,- деди. Бухорий ривояти.

 

Хадисдан олинадиган сабоклар

Бу хадисдан ота кизини солих кишига таклиф килиши мумкинлиги маълум бўлади. Бу унинг ўз кизига килган яхшилигидандир.

Ота кизини солих кишига, гарчи у оилалик бўлса хам таклиф килишида айб йўк. Умар розияллоху анху  Абу Бакр Сиддикка кизини таклиф килди. Холбуки, Абу Бакрнинг бошка хотини бор эди. Хафсанинг ёши хам Абу Бакрдан йигирма ёшлар чамаси  фарк килар эди. Чунки Хафса рисолатдан беш йил олдин тугилган.

Баъзи аёлларнинг «хотин устига яна бошкасини олишни истаган кишига турмушга чикиш яхши эмас. Чунки бу олдинги хотинига нисбатан зулмдир», деган тушунчалари хатодир. Умар розияллоху анху кизи Хафсани Абу Бакр ва Усмондек турмуш курган кишиларга таклиф килди-ку!

Мусулмонларнинг бири-бирига совчи кўйиш ёки уйлантириб кўйиш каби солих амалларни килиши Аллох изни билан савобли  ишдир.

«(Эй мўминлар), яхшилик ва такво ишларида бир-бирларингга ёрдам беринглар». (Моида: 2)

Хозирги фитналар авжига чиккан бир даврда уйланиш шартларини енгиллаштириш лозим. Чунки кундан кунга аёллар сони кўпайиб бормокда.

Кўп кишиларнинг бева аёлларга -хох эри ўлган, хох ажрашган бўлсин- уйланишдан бош тортишлари катта хатодир. Чунки бу аёллар оилавий ва ижтимоий  хожатларини адо этадиган кишиларга мухтожлар.

Шунингдек аёллар хам ўзларига совчи кўяётган кишилардан динига ва хулкига рози бўлганига –гарчи оилали бўлса хам- рози бўлишлари керак. Улар ўзларини химоя киладиган ва оилавий муаммоларини хал килиб берадиган солих кишининг кўл остида бўлишлари максадга мувофикдир. Эрлари уйланаман деяётган аёллар хам инсоф килсинлар, турмуш ўртоги бутунлигича уники эмас. У эрининг ярмига, учдан бирига ёки тўртдан бирига эга бўлиши мумкин. Колаверса, унга солих эрни насиб килган Аллохга хамдлар айтиб, эрсиз ўтирган дугонларидан солих кишини дариг тутмасинлар.

 

Одамлар ёмон хаёлларга бориб колишининг олдини олиш

Алий ибн Хусайн Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг аёли Софийя бинт Хуяй розияллоху анходан ривоят килади: «Софийя розияллоху анхо Рамазоннинг охирги ўн кунида, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эътикофдалик пайтида, зиёрат килгани келдилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам билан хуфтондан кейин бир муддат гаплашиб ўтирдилар. Сўнгра уйга кайтмокчи бўлиб ўринларидан тургандилар, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хам кузатиб кўйиш учун бирга турдилар. Софийя Умму Салама розияллоху анхумони  маскани олдидаги масжид эшиги ёнига етган эдилар Ансорлардан икки киши уларнинг ёнларидан ўтиб колишди. Улар Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга салом бериб ўтиб кетишди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам уларга караб: «Шошманглар, бу Софийя бинти Хуяй»,- дедилар. Улар: «Субханаллох! Ё Расулуллох»- дейишди. Ул зотнинг бу сўзлари уларга огир ботганди. Набий соллаллоху алайхи ва саллам: «Шайтон одам фарзандининг кон окадиган жойларида юради, шунинг учун сизларнинг калбингизга ёмон гумонни солиб кўйишидан кўркдим»- дедилар. Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти.

 

Хадисдан олинадиган сабоклар

Мусулмон киши бошкаларнинг у хакда ёмон гумонга бориб колишидан эхтиёт бўлиши лозим. Шунинг учун шубха уйготадиган жойларда юрмаслиги керак. Баъзи оилаларнинг кўпчилик олдида ўзларини тута олмасликлари кишини ёмон гумонга олиб боради.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хонадони накадар пок ва шарафли эди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Бу Софийя бинти Хуяй»,- деб икки ансорнинг ёмон гумонга бориб колишидан эхтиёт бўлиб, вазиятни аник тушунтиришга харакат килдилар. Бу хадис шубхали ва одамлар ёмон гумонга бориб колишлари мумкин бўлган ўринлардан узок бўлишимизга катта далилдир. Агар хадисдаги каби холат бўлиб колса, шубхага ўрин кўймаслик учун, сўралмаган холатда хам баён килиб кўйган яхши.

 

Кизларга яхшилик килиш

Оиша розияллоху анходан: «Бир бечора аёл икки кизчасини кўтариб хузуримга келди. Мен аёлга учта хурмо бердим. У  кизларига биттадан хурмо берди, ўзи учинчисини емокчи бўлиб энди огзига олиб борган эди, кизлари унга яна кўл чўзишди. Шунда аёл ўзи емокчи бўлиб турган учинчи хурмони иккига бўлиб уларга берди. Мен аёлнинг килган ишидан жуда ажабландим. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам келганларида бу вокеани айтиб бердим. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Аллох таоло аёлга ана шу иши сабабли жаннатни вожиб килди ёки уни дўзахдан куткарди»,- дедилар. Бошка бир ривоятда: «Ким мана шу кизлар билан имтихон килинса (синалса), бас, уларга яхшилик килса, улар у учун дўзахдан парда бўладилар»,- дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти. (Одатда киз фарзанд ўгилга нисбатан унчалик суюкли бўлмагани учун хадисда кизларга нисбатан "имтихон килинса, балоланса" калималари истеъмол килинган ва уларга яхшилик килишнинг ажри хам баён килинган).

 

Хадисдан олинадиган сабоклар

1) Оиша розияллоху анхо рахм-шафкатли ва эхсон килишни яхши кўрадиган аёл эдилар. Бошка бир ривоятда уйида факатгина бир дона хурмо бўлгани ва уни ўзига колдирмай бечора аёлга илиниб бергани зикр килинади. Бир сафар Муовия розияллоху анху Оиша розияллоху анхога юз минг дирхам жўнатди. Оиша розияллоху анхо уни кўлига хам олмасдан туриб мискину мухтожларга таркатиб юбордилар.

2) Фарзандларга -хусусан кизларга- яхши муомалада бўлмок фазилатли амалдир. Баъзилар киз тугилса, хафа бўладилар. Бу нотўгри. Аллох таоло киз тугилишини ёмон кўрган жохилият ахлини коралади:

«Качон бировларига киз (кўргани хакида) хушхабар берилса, газабга тўлиб, юзлари корайиб кетар. Ва У (кизни) хўрлаган холида олиб колиш ёки (тириклай) тупрокка кориш (тўгрисида ўй суриб), ўзига хабар берилган нарсанинг (яъни кизнинг), ёмонлигидан (номус килиб) одамлардан яшириниб олур. Огох бўлингизким, (улар бу килмишлари билан) энг ёмон (яъни нохак) хукм чикарурлар». (Нахл: 58, 59)

Восила ибн Аскаъ деди: «Аллох таолонинг аёл зикрини эркакдан олдин келтириши аёлларнинг баракотли ва бахтли эканига далолат килади:

«У Ўзи хохлаган кишига кизларни хадя этур ва Ўзи хохлаган кишига ўгилларни хадя этур». (Шўро: 49)

«Абу Хамза деган киши бир аёлга уйланади. Аёлдан киз тугилади. Бунга Абу Хамзанинг жахли чикиб, уйдан чикиб кетади. Орадан бир йил ўтгач аёлининг уйи ёнидан ўтиб кетаётиб аёлининг кизига айтаётган хиргойисини эшитиб колади.

 «Абу Хамзага нима бўлди, бизникига келмайди, унга ўгил тугиб бермаганимиз учун газаб килиб кўшни уйда яшайди. Ахир бизда ихтиёр йўк-ку. Биз Аллох нимани берса, шуни оламиз. Бизнинг мисол ер кабидир. Экилган нарсани ўстирамиз холос». Буни эшитган, Абу Хамзанинг оталик мехри тутиб кетди. Уйга кириб, кизининг хам, хотинининг хам пешонасидан ўпди.

3) Баъзи ота-оналарнинг ўгилни афзал кўришларига сабаб, ўгил бола киздан кўра фойдалирок деб ўйлайдилар. Хар доим хам шунака бўлавермайди. Баъзан ўгил боладан кўра киз боланинг ота-онага яхшилиги кўп бўлади.

«Ота-оналарингиз ва фарзандларингиз кайси бири сизга фойдаси тегувчирок эканлигини билмайсиз». (Нисо: 11)

Исломдан олдин арабларда кизларга адолатсизлик билан муомала килинарди. Ислом кизларни хурмат килишга таргиб килди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Ким икки кизни балогатга етгунга кадар карамогига олса, киёмат куни мен ва у мана бундай деб икки бармокларини бирлаштирдилар». Муслим ривояти.

Кизларга килинган энг катта яхшилик - уларни иффатли, пок ва хаёли килиб тарбиялаш, уларга солих куёвларни танлашдир. Жаннат ваъдаси ана шундай ота-оналаргадир.

 

Набий соллаллоху алайхи ва салламнинг никох хусусида ва ахли-аёл билан муомала килишдаги йўлланмалари

  Анас розияллоху анхудан ривоят килинган сахих хадисда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Дунёдан менга уч нарса яхши кўрсатилди; Аёллар, хушбўйлик ва хурсандчилигим намозда килинди»,- дедилар. Ахмад ва Насоий ривояти.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам гохо бир кечада хамма аёлларини айланиб чикар эдилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга ўттиз кишининг куввати берилган. Шунинг учун хам Аллох таоло у кишига хеч кимга бермаган рухсатни (яъни кўп хотинликни) берди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам аёллари ўртасида кунларини таксимлаб кўйганлар. Бирок мухаббат масаласида бундай дер эдилар:

«Эй, Аллохим, бу менинг кўлимдан келган нарсада килган таксимотим, кўлимдан келмаганига мени маломат килмагин». Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти.

Баъзи ривоятларда бу таксимотдан мурод «Жимоъ» ва «Мухаббат» дейилган. Шунинг учун хам бу икковида адолат килиш вожиб эмас. Чунки бу одамнинг кўлидаги нарса эмас.

 

Хадисдан олинадиган сабоклар

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Умматнинг энг кўп хотинли кишиларидир. Ибн Аббос: «Уйланинглар! Чунки бу Умматнинг энг яхшиси - кўп хотинлиларидир»,- дерди.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хотинларидан бирини талок килиб, сўнг кайтариб олган, «ийло»[2] хам килган. Лекин Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам «Зихор»[3] килган эмаслар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хотинлари билан чиройли хулк ва гўзал муомалада бўлганлар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ансорларнинг кизларини Оиша розияллоху анхо ёнига киргизиб юборар эди. Агар улар ўйнаётган ўйин ёмон бўлмаса Оиша розияллоху анхога хам рухсат берардилар. (Чунки, Оиша онамиз ёш кизча бўлганлар)

Агар Оиша розияллоху анхо бир идишдан ичса, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Оиша лабини кўйган жойга лабини кўйиб ичар, гўшт есалар Оиша тишлаган жойдан тишлар эдилар.

Оиша розияллоху анхо хайз кўрганда хам Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам унинг кучогига бош кўйиб Куръон ўкир эдилар.

Оиша розияллоху анхо хайз кўрганида хам Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам уни кучокларига олиб ётганлар.

Масжиддаги хабашларнинг ўйинини томоша килдиришлари, сафарга чикканларида Оиша билан икки марта чопишда мусобака килганлари буларнинг хаммаси Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг аёллари билан чиройли муомалада бўлганлигига далолат килади.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам сафар килсалар хотинлари орасида куръа ташлар эдилар. Куръа кайси аёлларига чикса, у расулуллох билан сафар килар эди.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Сизларнинг яхшиларингиз ўз оиласига яхши муомала килувчингиздир. Мен эса сизларнинг орангиздаги ўз оиласига энг яхши муомала килувчиман»- дер эдилар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам аср намозидан кейин аёлларининг уйига кириб хаммаларидан хол сўраб чикар эдилар. Кеч киргач, кимнинг навбати келган бўлса, ўшаникида колар эдилар.

Оиша розияллоху анхо айтади: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хаммамизни бирдек кўрар эдилар, баъзан хаммамизни бир кунда айланиб чикар эдилар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Оиша розияллоху анхо учун бир кун ажратган эди. Савда ёши ўтиб колганлиги учун ўз навбатини Оишага берганди.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам аёллари билан кечанинг аввалида ёки охирида якинлик киларди. Кўпинча гусл килиб, баъзан тахорат килиб ётар эдилар.

Гохида бир гусл билан хамма хотинларини айланиб чикар, гохида эса хар бирининг хузурида гусл килар эдилар.

Агар сафардан кайтсалар, уйга тунда кирмас эдилар.

Анас розияллоху анхудан: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам (сафардан келсалар) ахлларига кечаси кирмасдилар. Кечаси келсалар, эртасига кирардилар». Бухорий ривояти.

«Агар сизлардан бирингиз сафардан тунда келса, уйига кирмасин. Аёли ювиниб тараниб олишга улгурсин». Муслим ривояти.

Яъни киши уйига тўсатдан кирмасин. Аёлининг хушбўйланиб, тайёрланиб туришга вакти бўлсин.

Аллох таоло мени хам, сизларни хам Набий соллаллоху алайхи ва салламдан яхши намуна олишга насиб этсин ва Ўзининг улуг ховлиси - Жаннатда барчамизни жамласин. Омийн.

آخِرُ دَعْوَانَا أَنِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ


[2] Ийло – киши ўз хотинига маълум муддатга якинлик килмасликка ахд килишидир. Агар ийло тўрт ойдан ошса, бир талок тушади. 

[3] Зихор – киши хотинининг баданини онасининг бадани каби харом килиб олиши.

◄◄◄Бошига кайтиш

 

   ЮкоригаÎ