Ислом Нури

Маколалар

 

Муаллиф: Абдулкарим Котиб

 

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

 

Шайтоннинг занжирбанд бўлишдан аввалги васияти

 

Мен учун амр қилинган ва менга занжирбанд бўлишим ҳақидаги
хабар етиб келиб, у ижро этилишидан бир оз  аввал, сизларга
ушбу
васиятни йўлламоқдаман.

Мен сизлар билан йил давомида бирга қолганимга қарамай, олдимиздаги ўттиз кун мобайнида сизлардан узоқда бўламан...

Мени қайғуга солган нарса, шу кунлар мобайнида менинг ўрнимга ўринбосар кўрмаслигим ва қилган маломатларимнинг ўрни бўш қолишидир.

Ўтган рамазон ойида нималар бўлгани сизларга маълум. Сизлар билан бирга сарф этганим кучларим ва қулоқларингизга қуйган фикрларимга қарамай, Ер юзидаги миллионлаб одамлар масжидларга йўл олдилар... Мен у кунлари маҳбус бўлиб, ғазаб оловида қовурилар эканман, миллионлаб хотин-қизлар ҳижобга ўрандилар. Хусусан, бу ўраниш тўғри йўлини топа олмаган барча қизларда Қадр кечасида яққол кўринди... Мен катта гуноҳларнинг барчасини қилдирганим йигитлар эса, Аллоҳнинг ғазаб оловини сўндириб, қаршисида тавба дарвозаларини очадиган кўз ёшларини тўкди...

Ҳой, инсон Шайтонлари!

Камина паҳлавонингизнинг йўқлигини билдирманг! Олдингизда катта вазифалар бор! У вазифаларни сизларга қандай буюрилган бўлса, шундай бажаринг!

Мен рамазон чодирларида одамларнинг тонгга қадар бедор қолишлари, нафис ифтор вақтига қадар ухлашлари, ифторда эса осилиб турган қоринларини бўғизларига қадар тўлдиришларидан бошқа нарсани билмасликлари, сизлардан эса ойнаи жаҳон дастурларини тайёрлашингизни  хоҳлайман..!

Ҳой, инсон Шайтонлари!

Сизлар хонандалар, раққосалар ва гўзал қизлар билан мулоқотлар уюштиринг ва уларни рамазоннниг руҳияти ҳамда унинг театр ва ҳаёсиз рақс саҳналаридаги аҳамиятлири ҳақида гапиртиринг..!

Биз каттаю кичик барчанинг кундалик сериаллар, хафталик фильмлар ва ярим ойда бир қўйиладиган театрлар ҳақида гапиришларини хоҳлаймиз!

Биз футбол мусобақалари, қўшиқлар ва фазоий (йўлдош) каналларини хоҳлаймиз!.. Биз бу йўлда бирор сония бўлсада, дам олишингизни хоҳламаймиз! Зотан, вақтимиз жуда қимматли ва мақсадларимиз пасткашлик эканини жуда яхши биласизлар!..

Ҳой, инсон Шайтонлари!

Сизлар одамларнинг жаннатга кириб, биз жаннатнинг ҳидларидан ҳам маҳрум қолишимизни хоҳлайсизларми?!..

Сизлар бир лаҳзалик тавба билан йиллар давомида сарф этган меҳнатларимиз зое бўлишини истайсизларми?!.. Ахир мен сизларни улардан бири Қадр кечасининг савобига эришса, ўтган ва келгуси барча гуноҳлари кечирилишидан огоҳлантирмадимми?!.. Агар бунга йўл қўйсангиз, ўрнингизга бошқаларни олиб келаман ва сизларнинг ўзингизгина зарар кўрасиз ва муваффақиятдан узоқ бўласиз!..

Эҳ, эҳ!

Сизлар жаҳаннам ва жаҳаннам тубида мангу қоладиган бандаларни, Заққум дарахтини ва сақар (дўзах) «мафтунлар»ини хоҳламайсизларми?!

Сизларнинг шайтоний ақлларингизга онт ичиб сўрайманки, сизларнинг ўлик қалбларингиз қаерда?!..

Ҳой, гўзал қиз!

Сен – эркакларнинг ҳушини оладиган катта кучсан! Сенинг Ислом Уммати ичида катта вазифанг бор! Сенда барча саволларнинг жавоби мавжуд!.. Мен орзуларимни сенга боғлаганман!.. Биз сендан эркакларнинг майлликларини қўзғаш ва шаҳвоний кўринишларни, хуллас, рақс, қаҳқаҳа ва бедорликни талаб қиламиз! Азизам, ахир сенинг рўзадорлигинг етмаяптими?!.. Сен таровиҳ ва кечалари ибодат билан бедор бўлишни бир тарафга қўй!..

Ҳой, одамлар!

Менга қулоқ солинг, менинг сўзларим насиҳат, холос!

Рамазонда барча лаззатли ва гўзал нарсаларга эътибор беринг!

Аллоҳ учун намоз ўқишни унутинг! Чунки жаҳаннамга кирадиганларнинг мантиқида Аллоҳ учун намоз ўқиш катта гуноҳдир!!

Қуръон оятларини ўқиманглар-да, Ғафурур-Раҳийм (кечирувчи ва раҳмли) Аллоҳ учун тавба қилиб қўяверинглар! Чунки, рамазон ҳали такрор-такрор келаверади!..

Имзо: Лаънатланган Иблис

Илова

Балки, Иблиснинг юқоридаги сўзларидан кимлардир мийиғида кулган, кимлардир йиғлаган ва кимлардир ҳеч нарса тушунмагандир. Бироқ, шу нарса ҳақиқатки, ушбу мақолани ўқиган баъзи одамлар устидан Шайтон кулади ва йиллар давомида бўлганидек, бу йил ҳам уларнинг рамазон ойларини зое қилдиради...

Зотан, қуйидаги сўзларни айтган Аллоҳ ўта ҳақлидир:

«Одамларга ҳисоб берадиган вақтлари яқинлашди, бироқ, улар ҳануз ғафлатдадирлар... Роббиларидан баён қилувчи эслатма келса, унга эътиборсиз (ўйинга берилиб) қулоқ соладилар».

alkatib@gawab.com     

 

 

   ЮкоригаÎ