Ислом Нури
Араб тилини ўрганамиз
И Ш Т И Қ О Қ, Ж О М И Д ва М А С Д А Р исмлар
v Бир калимадан асли маънода унга яқин бўлган хилма-хил сўзларни ясашга иштиқоқ дейилади. Масалан: كتابة дан كاتب , مكتوب , كَتَبَ , مَكتَب каби сўзларни ясаш мумкин.
v Ундан бирор калима иштиқоқ қилинмайдиган исмга жомид исм дейилади. رَجُلٌ ва فَرَسٌ каби.
v Масдар иш-ҳаракат маъносини англатган исмдир. Ўзбек тилида иш-ҳаракат номлари «моқ» ёки «иш» қўшимчалари биан тугалланади: ёзмоқ, ўтириш каби.
v Ясама сўзлар асосан масдардан иштиқоқ қилинади. Араб тилида ҳар бир масдардан асосан қуйидаги сийға (шакл)лар иштиқоқ қилинади:
Феъли мозий - ўтган замон феъли.
Феъли музореъ - ҳозирги-келаси замон феъли.
Исми фоил - иш-ҳаракатни бажарувчи шахс ёки нарса.
Исми мафъул - иш-ҳаракат унинг устига тушган шахс ёки нарса.
Феъли жаҳд - ўтган замон бўлишсиз феъли.
Феъли нафий - ҳозирги-келаси замон бўлишсиз феъли.
Феъли амр - буйруқ феъли. (амр ҳозир - тингловчига, амр ғоиб - ўзгага буйруқ)
Феъли наҳий - таъқиқлаш феъли.
Исми замон - иш-ҳаракатнинг бажарилиш вақти.
Исми макон - иш-ҳаракатнинг бажарилиш ўрни.
Исми олат - иш-ҳаракат у билан бажариладиган асбоб.
Исми тафзил - қиёсий (орттирма) сифат.
ضَرْبٌ - «урмоқ» масдаридан иштиқоқ қилинган сийғалар:
ضَرَبَ - феъли мозий, маъноси - урди бир эркак.
يَضْرِبُ - феъли музореъ, маъноси - уради (уряпти) бир эркак.
ضارِبٌ - исми фоил, маъноси - урувчи бир эркак.
مَضْرُوبٌ - исми мафъул, маъноси - урилувчи бир эркак.
لَمْ يَضْرِبْ - феъли жаҳд, маъноси - урмади бир эркак.
لا يَضْرِبُ - феъли нафий, маъноси - урмайди (урмаяпти) бир эркак.
اِضْرِبْ - амри ҳозир (ломсиз), маъноси - ургин сен бир эркак.
لِيَضْرِبْ - амри ғоиб (ломли), маъноси - урсин бир эркак.
لا تَضْرِبْ - феъли наҳий, маъноси - урмагин сен бир эркак.
مَضْرِبٌ - исми замон ва макон, маъноси - урадиган вақт ва жой.
مِضْرابٌ - исми олат, маъноси - урадиган асбоб.
اَضْرَبُ - исми тафзил, маъноси - урувчироқ бир эркак.
◄◄◄Бошига қайтиш