Ислом нури

Саволлар ва жавоблар

 Аёл ва олий таълим

 

Савол: Қизларнинг таълим олишлари чегараси борми?

Жавоб: Йўқ, ҳеч қандай чеклов йўқ, қизлар ҳам олий таълим босқичларида ҳам таълим олишлари мумкин.

(Ибн Боз: Мажмуъул-фатава: 8/35).

 

Савол: Қизларнинг хотин-қизларга хос олий ўқув юртларига кириши ҳукми нима?

Жавоб: Агар воқеъ ҳақиқатан сиз айтгандек бўлса, яъни ўқув юрти аёлларга хос бўлса, уларга кириб ўқишнинг зарари йўқ.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 12/144).

 

Савол: Қизлар то мактабни битиргунча ўқишлари мумкинми?

Жавоб: Киши фойдали илм ўрганиши учун қизларини (йигитлар билан аралашиш бўлмаган қизларга хос) мактаб-мадрасага киритиши ва то битириб чиққунича у ерда ўқитиши мумкин. Албатта, фитна сабабларидан уларни асраб-авайлаши ҳам шартдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 12/144).

 

Савол: Турмушга чиққанимдан кейин олий ўқув юртидаги ўқишимни давом эттириш учун чиқишим мумкинми? Агар уйда ўтиришим керак бўлса, мени маломат қиладиганларга қандай жавоб беришим керак?

Жавоб: Ўқишни давом эттириш ё эттирмаслик сизнинг ҳаққингиз, ўз ҳолатингиз ва куч-тоқатингизни ўзингиз яхшироқ биласиз. Турмуш қурганингиздан кейин дуч келадиган ва сизни кутиб турган ишлар билан биргаликда ўқишни давом эттиришга қанчалик эриша оласиз, буни ўзингиз фикрлаб, ўлчаб кўринг. Ўқишни давом эттиришингиз учун албатта, турмуш ўртоғингизнинг розилиги ҳам керак бўлади, фақат никоҳ пайтида шу нарсани шарт қилган бўлсангиз, унинг розилиги шарт эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 12/143).

 

Савол: Аёлларимиз тиллар институтларидан бирида инглиз тили ўрганишга қизиқишмоқда. Институт ректори билан келишувимизга мувофиқ, у аёллар учун улардан бошқа ҳеч ким бўлмайдиган хос синф хонаси ажратиб беришга, дарсни ҳам фақат аёл муаллималар олиб боришига рози бўлди. Аслида, у бировимизнинг хонадонимизда дарс ўтиши учун муаллима юборишга ҳам рози эди. Бироқ, хонадон шароити ўқув даргоҳи ўрнини босмас экан. Шу ҳақда сизнинг фатвоингизга муҳтожмиз?

Жавоб: Агар воқеъ савол берувчи айтганидек бўлса, яъни аёлларнинг ўқиши уларга хос бўлган ва улардан бошқалар кирмайдиган синф хонасида бўлса ва фақат аёл муаллималар дарс ўтса, эркаклар билан аралашиш хавфи бўлмаса, бунда ҳеч қандай зарар йўқ.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 12/152). 

   Юқорига