Савол:
Аёл киши фикри ва маърифатини ўстириши учун мутолаа қилиши зарур бўлган
китобларни айтиб берсангиз?
Жавоб:
Ҳар бир
муслим ва муслима биринчи навбатда, албатта Қуръони Каримни ўқиш, тадаббур
қилиш амал қилишга уринмоғи зарур. Кейинги навбатда эса, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан имкон қадар ўқиб-ўрганиши
лозим. Бунинг учун шайх Абдулғаний ал-Мақдисийнинг «Умдатул-ҳадис» китобига
ўхшаган китоблардан фойдаланиш мумкин. Кейин аҳли сунна вал-жамоа
китобларини, хусусан, «Уч асос», «Тўрт қоида», «Китобут-тавҳид»,
«Кашфуш-шубҳот», «Фатҳул-мажид» китобларини, ундан кейин аёлларга оид
ҳукмларни ўз ичига олган китоблардан фойдаланиб, дин аҳкомларини ўрганиши
мумкин.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ
таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар
йўлласин.
(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво
бериш Доимий Қўмитаси: 12/127).