Айёмул бийз-ойдин кечаларнинг[1]
рўзаси билан шавволнинг олти кун рўзаси ўртасини бир ниятда жамлаш
Савол:
Шавволнинг олти кунидан уч
кунини ойдин кечаларда бир ният билан тутган одам учун ҳар икки рўзанинг
фазилати ҳосил бўладими?
Жавоб:
Алҳамду лиллаҳ вассолату
вассаламу ала расулиллаҳ.
Шайх Муҳаммад Солиҳ ал
Мунажжид айтади: Шайхимиз Абдулазиз ибн Боздан бу масала ҳақида сўрадим. У
зот шундай жавоб бердилар: "Ўша одам учун айтилган фазилат бўлиши умид
қилинади. Чунки, у одам ҳақида олти кунни тутган ҳам дейилади, ойдин
кечаларни тутган ҳам дейилади. Аллоҳнинг фазли кенгдир.
Айни масалани шайх Муҳаммад
ибн Солиҳ ал Усайминдан сўраганимда қуйидагича жавоб бердилар:
Ҳа, агар шавволдан олти кунни
тутса, ундан айёмул-бийз рўзаси соқит бўлади. У бу кунларни ойнинг ўртасида
тутадими, ундан аввалми ёки кейинми фарқсиз. Чунки у ойнинг уч кунида рўза
тутди. Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар
ойдан уч кун рўза тутардилар, бу кунлар ойнинг аввалидан, ўртасидан ёки
охиридан бўлишига эътибор қилмас эдилар. Бу кунларда рўза тутиш масжидга
кирганда ротиба суннатни ўқиш билан таҳийятул масжиднинг соқит бўлишига
ўхшайди. Агар бир киши масжидга кириб, ротиба суннатни ўқиса ундан таҳийятул
масжид соқит бўлади. Валлоҳу аълам.
[1]
Айёмул-бийзни ойдин кечалар деб таржима қилинди. Сўзма сўз таржима
қилинса, ойдинларнинг кунлари дейилиши керак. Аслида бийз-ойдин
лаёолий-кечалар калимасининг сифати бўлган. У эса ҳазф қилиниб
сифати қолдирилган ва унга айём-кунларни изофа қилинган. Демак, асл
"ойдин кечаларнинг кундузлари" бўлган. Биз уни ўзбекчада ойдин
кунлар десак, ойдин кунларга сифат бўлиб қолади ва маъно бузилади.
Шунинг учун ойдин кечалар деб таржима қилдик.