Аллоҳ барчамизга фойдали
илмлар ато қилсин. Тасбеҳ намози суннат, ўқиган киши савобли бўлади
иншааллоҳ. У ҳақда ривоят қилинган ҳадисларни баъзи уламолар заиф деган
бўлсалар бошқалари саҳиҳ дейишган. Шунинг учун ким бу намозни ўқиса
салафларга эргашган бўлади. Ким уни қилишни истамаса маломат қилинмайди. Уни
қандай ўқиш ҳақида фиқҳ ва ҳадис китобларга қаралсин.