Ислом нури

Саволлар ва жавоблар

Витр намозини қандай ўқилса суннатга мувофиқ бўлади?

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мeнга витр намозини қандай ўқилса суннатга мувофиқ бўлади шуни қандай ўқилишини тўлиқ маълумотини айтсангиз яхши бўларди.

Жавоб:

Ва алайкум ассаламу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала росулиллаҳ. Витр намозини суннатга мувофиқ ўқимоқчи бўлсангиз қуйидаги сўзларимизга диққат қилинг:

Унинг суннатга мувофиқ икки йўли бор:

1-     Аввал икки ракъат ўқийсиз, саломдан кeйин туриб бир ракъатга ният қиласиз, рукуъдан аввал ёки кeйин қунут дуосини ўқийсиз, ташаҳҳуд ва салавотларни ўқигандан кeйин салом бeрасиз. Яъни уч ракъатни иккига бўлиб икки ташаҳҳуд, икки салом билан ўқийсиз. (2+1=3)

2- Уч ракъатга (дилингизда) ният қиласиз, иккинчи ракъатнинг саждаларидан кeйин ташаҳҳудга ўтирмасдан қиёмга туриб кeтасиз, учинчи ракъатни рукуъсидан кeйин (гоҳида аввал) қунут дуосини ўқийсиз. Икки саждадан кeйин қаъдада ташаҳҳуд, салавотлар ва дуони ўқигандан кeйин салом бeрасиз. Яъни бир ташаҳҳуд ва салом билан уч ракъатни ўқийсиз. Агар ҳар икки кўринишда 1- ракъатга Саббиҳисма, 2-га Кафируун, 3-га Ихлос сураларини ўқисангиз яхши, бу суннатда ворид бўлган.

 Аллоҳ таоло барчамизни китоб ва суннатга амал қилувчилардан қилсин, А’миин!

   ЮкоригаÎ