Савол: Шухрат кийими ва
чиройли кийим кийишнинг хукми нима?
Жавоб:
Шухрат кийими харомдир. Ибн Умардан
келган хадис бунга далилдир: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам:
«Кимки дунёда шухрат кийимини кийса Аллох таъоло киёмат куни унга хорлик
кийимини кийдиради»- дедилар. Ахмад, Абу Довуд ва ибн Можа ривояти. Аммо
чиройли кийим кийиш эса жоиздир, бунинг далили ибн Масъуддан ворид бўлган
хадисда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Калбида зарра микдорича
кибри бор одам жаннатга кирмайди»- дедилар. Шунда бир киши деди: баъзи
бир кишилар борки кийимининг, ковушининг чиройли бўлишини яхши кўради.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох чиройликдир,
чиройни яхши кўради. Кибр хакни инкор килиш ва одамларни менсимаслик»
Ахмад ва Муслим ривояти.