Ислом нури

Саволлар ва жавоблар

Савол:  Сигарет чекиш харомми?
Жавоб:  Сигарет чекиш харом. Бунга далил: «Ўзингиз ўзингизни ўлдирманг! Албатта Аллох сизларга мехрибон бўлган зотдир» (Нисо: 29). «Ва ўзингизни халокатга ташламанг!» (Бакара: 195). Тиббиёт хам сигарет чекишнинг зарарини исботлади. Зарарли нарса харомдир. Яна бир далил Аллох деди: «Аллох сизлар учун хаёт кечириш сабаби килиб кўйган молларингизни аклсиз (бехуда сарфлайдиган) кимсаларга бермангиз» (Нисо: 5). Аллох ушбу оятда аклсиз кимсаларга молларимизни беришимиздан кайтармокда. Чунки, улар бу молларни бехуда сарф килиб йўк килиб юборадилар. Сигарет сотиб олиш учун сарфланган пулнинг исрофлигида шак-шубха йўк. Оят бу ишнинг мумкин эмаслигига  далолат килмокда. Расулуллох  саллаллоху алайхи ва саллам молни имсроф килишдан кайтарганлар. Унинг харомлиги сабабларидан;  пайгамбар  саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Зарар бериш йўк, зарарланиш хам йўк». Сигарет чекиш зарар келтиради. Чекиш билан инсон сигаретга богланиб колади. Уни тополмай колса юраги сикилади. Дунё унинг кўзига тор кўринади. У ўзи бехожат бўлган кийинчиликларни ўзига ўзи орттиради. 

Мухаммад ибн Солех ал-Усаймин (рохимахуллох)

Кенгрок маълумот учун мана бу богламага чертинг:

Чекиш харzмдир!

 

   ЮкоригаÎ