Жума 26 Апрель 2024 | 17 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ғийбат ва чақимчилик рўзани бузадими?

2754 марта кўрилган

Савол:

Савол: Рамазон наҳорида ғийбат ва чақимчилик қилиш рўзани бузадими?

Жавоб:

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 334):


Ғийбат ва чақимчилик рўзани бузмасада, рўзанинг савобини камайтиради. Аллоҳ таоло:

﴿ياأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُواْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ﴾

«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара: 183), деган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Ёлғон гапни ва унга амал қилишни ҳамда жоҳилликни тарк этмаган одамнинг таоми ва ичимликларини тарк этишига Аллоҳнинг ҳожати йўқдир!»– деганлар (Имом Бухорий 1903, 6057; Абу Довуд 2364; Термизий 707; Имом Аҳмад 10569).


Манба: Фатво ва мақолалар тўплами, Рўза китоби, 19 жилд.


http://www.hikmatnuri.com/?paged=3&cat=49