Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Рўзадор чўмилиши мумкинми?

3455 марта кўрилган

Савол:

Савол: Рўзадор пешин намозидан сўнгра ҳовузда сузиб салқинласа бўладими? Аллоҳ устингиздан ажрлар ёғдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.

Жавоб:

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3738):

Ҳамдлар Аллоҳнинг Ўзигагина хос, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳа, рўзадор ҳовузда чўмилиши мумкин. Меъдасига сув кирмаслиги учун эҳтиёт чораларини кўриб чўмилса, унинг рўзасига таъсир қилмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўзадорлик пайтида ғусл қилганлари ривоят қилинган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

http://www.hikmatnuri.com/?cat=49