Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Болаларга ҳайитлик берса бўладими?

7235 марта кўрилган

Савол:

биз икки ҳайитда болаларга арзимаган миқдордаги пулни ҳайитлик қилиб беришга одатланганмиз, шу иш жоизми?

Жавоб:

Бисмиллаҳ, алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала расулиллаҳ. Катталарга бўлсин, кичикларга бўлсин "ҳайитлик" беришнинг зарари йўқ. Балки бу гўзал ахлоқлар ва чиройли одатлар жумласидан. Фақат қуйидаги нарсаларга эътибор қилиш лозим:

1- Ҳайитлик беришда адолатга риоя қилиш. Фарзандларнинг баъзиларига бериб баъзиларига бермаслик тўғри эмас. Бу улар қалбида нафрат ва ҳасадни пайдо қилади.

2- Ҳайитликни оила аъзоларининг ҳаммасига бир хил миқдорда бериш лозим эмас. Бунда ёш эътибор қилинади. Катталарга ёш болаларга берилган миқдорни берилмайди. Оилаликка бўйдоққа берилганни берилмайди ва ҳоказо.

3- Ҳайит кунлари болаларнинг қўлларида ҳайитлик туфайли пул кўпайгани учун уларга назоратни кучайтириш лозим бўлади. Кўча-кўйларда ҳар хил фасод эшиклари очилган бўлади. Майда қиморбозлик, кино-театр ва шу каби жойларга бесўроқ кетиб қолмасинлар. Валлоҳу аълам.

Жавоб Шайх Мунажжид ва Кибор уламолар фатволари асосида берилди.

Ислом С&Ж 145954 125810