Пайшанба 18 Апрель 2024 | 9 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Бетаҳорат тавоф қилди

5303 марта кўрилган

Савол:

Бир аёл таҳоратли ҳолида автоуловда Маккага бораётиб, йўлда ухлаб қолди. Сўнг таҳорат қилмасдан тавоф қилди. Кейин то ҳажгача мутаматтиъ бўлди (яъни, эҳромдан чиқди). Ҳажни қилгач, эҳромдан тўла чиқди. Энди нима қилиши керак бўлади?

Жавоб:

Бисмиллаҳи валҳамду лиллаҳ.. Агар уйқуси мудраш сифатида бўлган бўлса, зарари йўқ, таҳорати синмаган бўлади. Аммо, таҳорати синадиган даражада чуқур уйқуга кетган бўлса, унинг ҳукми Байтуллоҳни тавоф қилмаган киши ҳукмида бўлади. Яъни, у қирон ҳажи қилган бўлади. Ифоза тавофи ва саъйи у учун умра тавофи ва саъйи ўрнига ўтади, валҳамду лиллаҳ.

(Ибн Боз: Мажмуъу фатава: 10/142).