Якшанба 28 Апрель 2024 | 19 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аёл кишининг эркаклар ҳузурида Қуръон тиловат қилиши

4144 марта кўрилган

Савол:

Айрим ислом диёрларида ҳар йили ўтказиладиган Қуръони Карим мусобақаларида аёлларнинг тиловатига қулоқ солиш ҳукми нима бўлади?

Жавоб:

Бунда агар эркаклар алоҳида, аёллар алоҳида ўтирсалар, ўртада аралашиш бўлмаса ва аёллар ҳижобланган ҳолда бўлсалар, бирон зарар бор деб билмайман.

Аммо, Қуръон тиловатига қулоқ солишга келсак, агар фойда олиш ва тадаббур қилиш учун қулоқ солса, зарари йўқ. Аммо, агар аёлларнинг овозларини эшитиб, лаззатланиш учун бўлса, мумкин эмас. Эшитишдан мақсад фойда олиш ва Қуръон эшитиб маза қилиш ва Қуръондан фойдаланиш учун бўлса, иншооллоҳ, бунда ҳеч бир зарар йўқдир.

(Ибн Боз: Мажмуъул-фатава: 24/409).