Якшанба 28 Апрель 2024 | 19 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Илм талаб қилиш фарзми?

3514 марта кўрилган

Савол:

Шаръий илм ўрганиш фарзми?

Жавоб:

Шаръий илм икки қисмга бўлинади:

Биринчи қисм, ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга ўрганиши ва билиши фарз бўлган илм бўлиб, киши у билан ўз ақидаси ва ибодатини тўғрилаб олади. Яна у ҳар бир мусулмонга билмаслиги мумкин бўлмаган нарсалар бўлиб, тавҳид ва унинг зидди бўлмиш ширкни билиш, иймон асослари ва исломнинг рукнларини билиш, намознинг ҳукмларини, таҳоратнинг йўл-йўриқларини ва ҳоказо нарсаларни билиш каби ишлардир. «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир» (Саҳиҳул-жомиъ: №3913) деб айтилган машҳур ҳадисни шу маънода тафсир қилинган.

Иккинчи қисм, фарзи кифоя бўлган илм бўлиб, у илм ва диннинг бошқа бобларини ўрганиш, масалаларнинг тафсилотлари ва далилларини билиш кабилардир. Уларни билиш ва ўрганишга баъзи етарли кишилар машғул бўлсалар, қолган умматдан гуноҳ соқит бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 1/90).