Якшанба 28 Апрель 2024 | 19 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Қай бири афзал, уй ишларини бажаришми, илм талаб қилишми?

3227 марта кўрилган

Савол:

Муслима аёл учун қай бири афзал, уй ишларини адо этиши ва эрига хизмат қилиши яхшироқми ёки уй ишлари учун хизматчи ёллаб, ўзи илм талаб қилгани яхшими?

Жавоб:

Тўғри, муслима аёл ўз динини имкон қадар ўрганиши ва илм таҳсил қилиши вожиб. Бироқ, эрига хизмат қилиши ва бола-чақаларининг тарбияси билан машғул бўлиши ундан-да вожиброқ. Шундоқ экан, кундалик илм таҳсил қилишга озроқ бўлса-да фурсат ажратиши ёки ҳар куни ўқишга бир вақт ажратиши, қолган вақтларида эса оила ва уй ишлари билан банд бўлиши яхшироқ. Шундай қилса, ўқишдан ҳам бира тўла узилиб қолмайди, болаларининг тарбиясини ходима қўлига топшириб ҳам қўймайди.

(Солиҳ ал-Фавзон: «Ал-мунтақо: 4/179).