Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аллоҳнинг борлиги фитрий (табиий) ҳақиқат

3680 марта кўрилган

Аллоҳнинг борлиги фитрий (табиий) ҳақиқат:

Сен мавжудсан... Аллоҳнинг мавжудотлари билан тўлиб тошган бу борлиқ мавжуд.

Демак, сенинг Раббинг ҳамда ушбу бепоён борлиқни ҳаракатлантирувчи, назорат қилиб турувчи ва унда тасарруф қилувчи Рабби шак-шубҳасиз мавжуддир.

Аллоҳ таоло айтади: «Осмонлар ва Ернинг яратувчиси бўлмиш Аллоҳ(нинг борлиги ва бирлиги) хусусида шак-шубҳа бўлиши мумкинми?!» [Иброҳим: 10].

Қадимда бир аъробий айтган экан: “Агар тезак туяга, қадам изи кимдир юриб ўтганига далолат қилса, водийларни ўз бағрига олган ер ва юлдузлар билан тўла осмон Латиф ва Хабир зотга далолат қилмайдими?!”

Иймонимиз қатъий далил-ҳужжатга асосланади

Чин мусулмоннинг иймони ҳар қандай сохта ва уйдирма гапларни эзиб-янчиб ташлайдиган қатъий ҳужжатларга асосланган, далиллар ила мустаҳкамланган иймондир.

Айтинг: “Етук ҳужжат фақат Аллоҳнинг ҳужжатидир” [Анъом: 149].

Ислом кўр-кўрона тақлидчининг инсу жин шайтонларининг озгина ҳаракати билан лиқиллаб, емирилиб кетадиган иймонини бир пулга қиммат санайди. Шунинг учун Қуръон онгли равишда иймон келтирган кишининг иймони билан кўр-кўрона тақлид қилувчининг иймони тенглигини инкор қилади.

Аллоҳ таоло айтади: (Эй Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам), ахир сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарса аниқ ҳақиқат эканини биладиган иймон келтирадиган киши (кўнгил кўзи) кўр кимсага ўхшайдими? (Бу оятлардан) фақат Аллоҳга берган аҳдларига вафо қиладиган ва мийсоқ – ваъдаларини бузмайдиган ақл эгаларигина эслатма оладилар” [Раъд: 19-20].

Шундай экан, мусулмон киши ўз иймонининг далилини, ҳар куни ва ҳар намозида такрорлайдиган “ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу” шаҳодатининг ҳужжатини билмоғи зарур.

Аллоҳнинг борлигига саноқсиз далиллар бор, уларнинг адади Аллоҳнинг махлуқотлари ададича, ҳар бир мавжудотда бизни яратувчимизга йўллайдиган ва ўзининг Алим ва Ҳаким яратувчисини танитадиган далиллар мавжуд.

Аллоҳ таоло айтади: “Шак-шубҳасиз, осмонлар ва ерда мўминлар учун (Аллоҳнинг қудрат ва ҳикматига далолат қиладиган) оят-аломатлар бордир” [Жосия: 3].

Шоир айтади:

Воажаб, Илоҳга осийлик нечун?!

Кофир Уни қандай қиладир инкор?!

Ахир оламдаги ҳар бир нарсада

Биру борлигига аломат бисёр!

Аллоҳнинг борлигини икки йўл билан билишимиз мумкин:

Биринчиси: Аллоҳни махлуқотларда кўриниб турган далиллар орқали таниш

Бу далиллар ақлий асосларга қурилган бўлиб, улар борасида бизга ҳеч ким – дини, жинси, илми, мавқеидан қатъий назар, – қарши чиқолмайди. Бу асослар қуйидагилардир:

Йўқлик ҳеч нарса қилишга қодир эмас

Қилинмиш (иш-ҳаракат) қилувчисиз вужудга келиши маҳол, йўқлик бирон нарсани қилиши мумкин эмас, чунки йўқлик ўзи йўқ.

Қилинмиш қилувчисининг қудрати ва сифатларидан баъзиларига кўзгудир

Қилинмиш билан қилувчи ўртасида кучли алоқа мавжуд, қилувчи муқаддима, қилинмиш эса натижадир. Агар қилувчининг қилишга қудрати бўлмаса, қилинмиш асло содир бўлмайди. Масалан, электр чироқ (лампочка) ҳақида фикр қилиб кўрсак, биламизки:

  • Чироқни ясаган кишида шиша бор;
  • Ясовчи шу лампочкани биз кўриб турган шаклда (ноксимон шаклда) ясашга қодир;
  • Ясовчида волфрам (лотинча "tungsten" сўзи билан ифодаланган кимёвий элемент) симлар бор. Сабаби, шиша ва волфрам симларсиз, шиша ичида волфрам симларни сиз кўриб турган шаклда жойлаштиришга қудрат бўлмай туриб, лампочка вужудга келиши мумкин эмас.
  • Унинг ўта пишиқ-пухта ясалганлиги сизда чироқни ясаган шахс доно экан, деган фикрни пайдо қилади;
  • Чироқнинг электр конструкцияси уни ясаган шахс электр ҳақида яхши маълумотга эгалигидан хабар бермоқда.
  • Машинанинг ҳайдовчиси ақлли ва эсли-ҳушли инсон;
  • Унда машинани тўғри йўналтиришга истак-хоҳиш бор;
  • У машина ҳайдашни билади;
  • У мавжуд. Агар мавжуд бўлмаганида машина бундай аниқ тартиб-қоида бўйича ҳаракатланмаган бўларди;
  • Бу ерда ясалмиш билан ясовчи, қилинмиш билан қилувчи ўртасида мустаҳкам алоқа бор;
  • Ясалмиш ва қилинмишда, агар ясовчи ва қилувчи уни ясаш ва қилишга имкон берадиган сифат ё қудратга эга бўлмаса, бирон нарса вужудга келмайди;
  • Ясалмиш ва қилинмишдаги ҳар бир нарса ясовчи ва қилувчининг қудрати ё сифатига далил бўлади;
  • Ясалмиш ва қилинмиш ҳар бир нарса ўз ясовчисининг ва қилувчисининг қудрат ва сифатларидан баъзиларига кўзгудир.
  • Агар ҳар қандай ясалмиш ва қилинмиш ҳақида фикр юритсак, ундан ясовчисининг ва қилувчисининг баъзи сифатларини ва баъзи қудратини биламиз.
  • Агар махлуқотлар ҳақида фикр юритсак, улар орқали яратувчининг – субҳанаҳу ва таоло – баъзи сифат ва қудратларини биламиз.
  • Ўта пишиқ-пухта низом-тартиб билан жорий бўлмоқдаки, бу ҳар нарсани ўз ўрнига қўювчи бир доно зот яратганига гувоҳлик бериб туради;
  • Маълум чизиқ ва доирада ҳаракатлантириб қўйилганки, яратувчиси истак-хоҳиш эгаси эканига гувоҳлик беради;
  • Ўта улкан қилиб яратилганки, бу унинг ясовчиси ўта улкан зот эканига гувоҳлик беради;
  • Хатти-ҳаракатларида бир-бирига мутаносиб ва ўзаро боғлиқ қилиб қўйилганки, бу унинг яратувчиси ягона эканига гувоҳлик беради;
  • Ягона системага (низомга) бўйсундирилганки, бу унинг ясовчиси ҳукми ва бошқаруви ҳаммага ўтадиган зот эканига гувоҳлик беради.
  • Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни қатъий ақлий далиллар ва аниқ далил-ҳужжатлар билан кучайтириши лозим бўлади. Зеро, кўр-кўрона тақлид қилувчининг иймонида яхшилик йўқ.
  • Аллоҳнинг борлигига далиллар сони Унинг махлуқотлари соничадир. Бу далиллар икки қисмга бўлинади:
  • Инсон инкор қилолмайдиган ақлий қоидалар:
  • Ушбу қоидаларни татбиқ этиш орқали билдикки, борлиқдаги барча махлуқотлар уларнинг Ҳаким (ҳикмат соҳиби), Алим (ҳамма нарсани билувчи), Хабир (ҳамма нарсадан хабардор), Мурид (истак-хоҳиш эгаси), Азим (буюк), Воҳид (бир), Аҳад (ягона), Ҳоким (ҳукм қилувчи), Муҳаймин (назорат этувчи) бўлган бир яратувчиси борлигига гувоҳлик бериб турибди.
  • Борлиқ низомининг давомийлиги ва коинотнинг ўзгармас доира ичида мунтазам ҳаракатланиб туриши уни бошқарувчи ва интизомда ушлаб турувчи холиқи борлигига гувоҳлик беради. Асарлари бутун борлиқда кўриниб турган сифатлар мавжуд ва бор бўлган яратувчининг сифатларидир. Чунки ўзи йўқ нарсанинг сифатлари ҳам, асарлари ҳам бўлмайди.
  • Ҳикмат, чексиз илм, борлиқдаги барча нарсани ўз назоратида тутувчи мутлақ ирода – буларнинг бари борлиқнинг яратувчиси ушбу кўриниб турган махлуқотлардан бошқа эканига гувоҳлик беради.
  • Биз пайғамбарларнинг ростгўйликларига ишондик, чунки улар бизга ўз рисолатларининг ҳақ-ростлигига қатъий далиллар ва очиқ-равшан ҳужжатларни келтиришди.
  • Ислом ақллар таслим бўладиган ақлий муқаддималарга (асосларга) қурилади, уларни фақат таассуб ва жоҳилиятга мубтало бўлган кишигина инкор этиши мумкин.

Лампа чироқ ҳақида чуқурроқ фикр юритсангиз, шундай хулосага келасиз:

Кўчада ҳаракатланиб бораётган, керакли пайтда юриб, керакли жойда тўхтаётган, қайрилиб олишга мўлжалланган жойдан қайрилиб олаётган машинани (автоуловни) кўрсак, биламизки:

Демак:

Шунингдек:

Шундай қилиб, ясовчи ва ҳайдовчининг қудрати ва сифатларидан баъзисини уларнинг кўзимизга кўриниб турган ишлари орқали билдик. Демак, қилинмиш ўз қилувчисининг қудрат ва сифатларидан баъзиларига кўзгу бўлди.

Киши ўзида бўлмаган нарсани бошқага беролмайди

Агар кўчада ўлдириб кетилган бир жасадни кўрсак, ҳеч ким ўша ўликнинг ён-веридаги бинони қотиллик айби билан қўлга олишни таклиф қилмайди. Чунки бино бундай қилиш қудратига эга эмас. Ёки бўлмасам, ақлсиз бир жонивор ернинг сунъий йўлдошини учирибди, деб ҳеч ким даъво қилмайди. Чунки ақлсиз ҳайвон сунъий йўлдош учириш қудратига эга эмас.

Ва ҳоказо, ақл узил-кесил ҳукм қиладики, қилишга қудрати бўлмаган киши қилувчи эмас, киши ўзида бўлмаган нарсани бировга беролмайди.

Мазкур ақлий асослар татбиқи

1) Биринчи асосни – “йўқлик ҳеч нарсани яратолмайди” деган қоидани татбиқ қилиб кўрсак ва бу улкан коинотда ҳар куни юз бераётган миллиардлаб воқеа-ҳодисаларга шоҳид бўлсак, ақлимиз узил-кесил ҳукм қиладики, ҳар бир қилинмишнинг қилувчиси бор, чунки йўқлик ҳеч нарсани яратолмайди.

“Бал­ки улар ҳеч нарсадан (яъни, яратувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратувчимиканлар-а?! Балки осмонлар ва ерни ҳам улар яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар!” [Ват-Тур: 35, 36].

2) Иккинчи асосни – “қилинмиш қилувчининг қудрати ва сифатларидан баъзиларига кўзгудир” қоидасини татбиқ қилиб кўрсак, биламизки, борлиқдаги барча ишлар ва воқеа-ҳодисалар:

Шундай қилиб, ақллар барча мавжудотларнинг яратувчиси Ҳаким, Алим, Хабир... зот экани ҳақида узил-кесил хулосага келади.

Борлиқ:

а) Агар бу мислсиз гўзал борлиқни кузатсак, уни ўз ҳаракатида тўхтовсиз ва ўз низомида давомий эканини кўрамиз. Бу эса ҳар бир ақл эгаси учун гувоҳлик берадики, унга ҳукмини ўтказиб турувчи ва ҳаракатини назорат қилиб турувчи, шу қадар ўзгармас тартиб-интизом билан бошқариб турувчи ҳеч шак-шубҳасиз бор ва мавжуд Зотдир.

“Қасамки, агар сиз улардан ўзларини ким яратгани ҳақида сўрасангиз...” [Зухруф: 87].

“Қасамки, агар сиз улардан: “Осмонлар ва ерни яратган, қуёш ва ойни (Ўз измига) бўйсундирган зот ким?” — деб сўрасангиз...” [Анкабут: 61].

“(Эй Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: Агар билувчи бўлсанглар (айтинглар-чи), бу ер ва ундаги бор жонзот кимники?” [Мўминун: 84].

“(Эй Муҳаммад, соллалоҳу алайҳи ва саллам) айтинг: “Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!” [Юнус: 31].

б) Биз юқорида айтиб ўтган, бутун борлиқнинг яратувчисининг сифатлари бўлган Ҳаким (ҳикмат соҳиби), Алим (ҳамма нарсани билувчи), Хабир (ҳамма нарсадан хабардор), Мурид (истак-хоҳиш эгаси), Азим (буюк), Воҳид (бир), Аҳад (ягона), Ҳоким (ҳукм қилувчи), Муҳаймин (назорат этувчи) сифатлари мавжуд бўлмаган (вужуди йўқ) нарсанинг сифати бўлиши мумкин эмас. Бу сифатлар шубҳасиз мавжуд ва мангу барҳаёт бўлган Яратувчининг сифатларидир.

3) Учинчи асосни – “Киши ўзида бўлмаган нарсани бошқага беролмайди” қоидасини татбиқ қилсак, кўрамизки, бутун махлуқотлар ичида ҳаким, алим, хабир, мурид, азим, воҳид, аҳад, ҳоким, муҳаймин, мавжуд, доим сифатлари билан сифатланувчи йўқ.

Демак:

Борлиқнинг яратувчиси яралмиш борлиқдан бошқадир. У Ҳаким, Алим, Хабир, Мурид, Азим, Воҳид, Аҳад, Ҳоким, Муҳаймин, мавжуд, доим зотдир.

Аллоҳ таоло айтади: “У яратувчи, (йўқдан) бор қилувчи, (барча нарсага) сурат-шакл берувчи Аллоҳдир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги бор нарса Унга тасбеҳ айтур. У қудрат ва ҳикмат соҳибидир” [Ҳашр: 24].

Шундай қилиб, биламизки, Аллоҳни танишнинг биринчи йўли Унинг махлуқотлари ҳақида фикр юритиш экан. Инсон Аллоҳнинг махлуқотлари ва уларнинг яратилиши сирларини қанча кўп билса иймони шунча ортади. Шунинг учун Ислом тафаккур қилишга чорлади ва фойдали илм олишга, хусусан Аллоҳ яратган мавжудотлардаги сирларни тадқиқ қиладиган илмларни чуқур ўрганишга тарғиб қилди.

Аллоҳ таоло айтади:

“Самовот ва Ердаги Аллоҳнинг мулки ҳақида, Аллоҳ яратган нарсалар тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши мумкинлиги хусусида ўйламайдиларми?! Ундан (Қуръондан) сўнг (яъни унга ишонмаганларидан кейин) яна қан­дай гапга ишонадилар-а?!” [Аъроф: 185].

“Аллоҳ осмондан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, унинг ёрдамида рангу рўйлари турли-туман бўлган меваларни чиқарганимизни кўрмадингизми?! Яна тоғлардан ҳам оқ, қизил – ранго-ранг йўл(ли тоғлар) ҳам, тим қора (тоғлар) ҳам бордир. Шунингдек, одамлар, жониворлар ва чорва ҳайвонлари орасида ҳам ранг-баранглари бордир. Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқади. Шак-шубҳасиз Аллоҳ қудратли, мағфиратлидир” [Фотир: 27-28].

Иккинчиси: Аллоҳни юборган пайғамбарлари орқали таниш

Дарҳақиқат, сиз электр чироқ ясовчисининг ва машина ҳайдовчисининг баъзи сифатларини билдингиз. Лекин, электр чироққа қараб туриб, уни ясаган шахснинг хулқ-атворини била оласизми? У сахийми, бахилми, раҳмлими, қаҳри қаттиқми, чироқни сизга сотадими, йўқми, хокисорми, кибрлими? У нималарни яхши кўради, нималарни ёмон кўради? Мабодо ўша чироқсоз устанинг вакили бу чироқнинг ясовчиси мавжудлигини, унинг қўл остида шиша ва волфрам симлар борлигини, у электр соҳасида ўта моҳир ва электр чироқларни ясашга қодирлигини таъкидласа, сизга чироқсоз устанинг шу ва бошқа сифатлари ҳақида маълумот берса, шунда ҳам сиз унинг ҳақиқатан устанинг вакили эканига ва айтаётган сўзлари ростлигига ишонч ҳосил қилмай туриб, кўнглингиз хотиржам бўлмайди.

Таъбир жоиз бўлса, Аллоҳ ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин. “Аллоҳ энг юксак сифатлар соҳибидир” [Наҳл: 60].

Яратувчимизни мукаммал таниб олишимиз борасида ҳам гап худди шундайдир. Биз Аллоҳнинг сифатларидан кўпларини билмаймизки, уларни билиш йўли фақат Аллоҳнинг пайғамбарларига боғланиш билан ҳосил бўлади. Пайғамбарлар ўзларини ҳақиқатан Аллоҳ томонидан юборилган ҳақ-рост элчилар эканларига далил-ҳужжатларни келтирганлар. Дунё пайғамбарларнинг хабарлари ва улар ҳақидаги гаплар билан тўлган, ҳатто, айтиш жоизки, бутун башарият тарихи инсонлар билан пайғамбарлар ўртасидаги воқеа-ҳодисалар тарихидан иборат десак муболаға бўлмаса керак.

Аллоҳнинг борлигини билиш, ўзимиз Унинг махлуқотларини мушоҳада этиш орқали таниган нарсалар ҳақида яна ҳам аниқроқ билимга эга бўлиш, Аллоҳнинг сифатларидан ўзимиз ҳали-ҳануз билмаган нарсаларни билиш – Аллоҳ уларни оламлар Раббининг ҳақ-рост элчилари эканларига далил бўлувчи мўъжизалар ва далил-ҳужжатлар билан қувватлаган пайғамбарларни таниш орқали ҳосил бўлади.

Аллоҳ таоло айтади:

“Қасамки, Биз Ўз пайғамбарларимизни аниқ ҳужжат-мўъжизалар билан юбордик ва улар билан бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон-тарози туширдик” [Ҳадид: 25].

Жаҳолат

Ажабланиш керак бўлса, мусулмон кишининг иймони исбот талаб этувчи, уларга таслим бўлинамаган муқаддималарга (дастлабки фаразларга) қурилган деб айтадиган кулгили жаҳолатдан ажаблансангиз арзийди. Юқоридаги муқаддималарга (фаразларга) ақллар таслим бўлмаганми, ахир?! Жоҳилий таассубдан саломат бўлган ҳар қандай ақл мусулмон кишининг иймонига асос бўлувчи мазкур муқаддималарга шубҳасиз иқрор ва таслим бўлади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатларининг далил-ҳужжатлари борасида гап ўз ўрнида келади.

Давоми бор