Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Битимлар, гувоҳликлар ва совчилик ҳамда булардаги қарашга эҳтиёж масаласи

2722 марта кўрилган

Битимлар, гувоҳликлар ва совчилик ҳамда булардаги қарашга эҳтиёж масаласи

Уч имом – Молик, Абу Ҳанифа ва Шофеий – юз ва икки кафтни назар аврати, деб ҳисоблайдилар ва мана шу иллат сабабли улар беркитилади, дейдилар. Аҳмад ва бир гуруҳ олимлар юз ва икки кафтни, ёш бўлсин, қари бўлсин аёлнинг кўкраги ва сочи каби сатр аврати, деб қарайдилар. Бу каби сўзни ўқиган одам жумҳур уламолар юзни очишга рухсат беришган, фақат Аҳмаднинг ёлғиз ўзи буни ман қилган деб, ўйлайди. Бу хато тушунча. Уларнинг ҳаммалари ўрашнинг фарзлигига иттифоқ қилганлар, бироқ улар ўрашнинг ҳикматини баён қилишда ихтилоф қилганлар: аврат бўлгани учун ўраладими ёки қаровчининг фитналаниши борлиги учун, яъни бошқа биров сабабли ўраладими? Улар ғояда – кўзланган мақсадда; ўраш лозимлигида иттифоқ қилганлар. Уларнинг ҳаммалари қози учун агар аёлга қарши даъволашаётган одам аёлни инкор қилса ёки ҳуқуқларни муҳофаза қилишда унинг ҳолатини билиш керак бўлса, гувоҳ аёлга қарашга рухсат берганлар. Шунингдек эркак киши уйланмоқчи бўлган аёлини ёхуд чўри олди­-сотдисида ҳақ зое бўлмаслиги учун аёлга қарашга рухсат берганлар. Улуғ имомлар мана шундай ва ўхшаш ҳолатларда эркак аёлга қараши жоиз эканини айтадилар. Жумҳур уламолар бунинг жоизлиги сабабини қуйидаги сўзлари билан ифодалайдилар: «Чунки унинг юзи ва икки кафти аврат эмас». Уларнинг бу сўзларини назар авратида қўллашади, ваҳоланки, имомларнинг мақсадлари қуйидагича: Бунинг жоиз бўлиш сабаби юз айнан тўсиладиган аврат эмас, у бошқа биров сабабли тўсилади, бошқа биров учун юзга қарашга эҳтиёж туғилди, қараш жоиз бўлди. Зеро, эҳтиёж сатр аврати бўлгани учун айнан тўсиладиган соч ва кўкракка қарашни ҳеч қачон жоиз қилмайди. Бу иккиси (соч ва кўкрак) қаровчининг фитналаниши сабабли тўсилмайди, шунинг учун буларни қиз бўлсин, кампир бўлсин, хунук, касалванд ё ногирон бўлсин, очиши мумкин эмас.

Байҳақий Шофеийнинг сўзларини «кўринганидан ташқари» (Нур: 31) оятининг тафсирида мана шу маънога йўйиб, юз ва икки кафт деганлар. Байҳақий Шофеийнинг унаштирилаётган қизга қараш ҳақидаги сўзларини нақл қилади: Шофеий дедилар: «Унинг юзига ва икки кафтига қарайди, ундан у ёғига қарамайди.» Ортидан Байҳақий Шофеийнинг сўзларини шарҳлаб деди: «Бунинг боиси Аллоҳ жалла саноуҳу айтади: «Зийнатларидан кўринганларидан бошқасин кўрсатмасинлар» (Нур: 31) Ибн Аббос ва бошқалардан у юз ва икки кафт экани ривоят қилинди. Номаҳрамни – рухсат берувчи сабасиз – қарашдан қайтариш ҳижоб ояти билан собит бўлиб, аёллар зийнатларини оятда номлари зикр қилинган маҳрамларигагина кўрсатишлари мумкин»[1]. Байҳақий Шофеийннинг киши бўлғуси қайлиғига қараши, унга оятни ва Ибн Аббоснинг сўзини далил қилиб келтириши билан юзи ва кафтларини маҳрамлардан бошқалар олдида очиб юриши ўртасини фарқлади, юз ва кафтни маҳрамлардан бошқалар олдида очишдан ман қилди. Демак, Шофеийнинг назарида эҳтиёж туфайли қараш жоиз бўладиган назар аврати билан қараш мутлақо ножоиз бўлган сатр аврати ўртасида фарқ бор. Жумҳур уламолар наздларида ҳам аёл киши юзини аврат бўлгани учун эмас, назардан сақланиш учун тўсар экан.

Фуқаҳолар озод аёл аврати ва чўри аврати ўртасини ажратишларини эслатиб ўтиш лозим. Чўрининг кўчага чиқиши ва бозорларда олди-сотди муомалаларини қилиши ҳаёт талаби бўлган. Шунинг учун фуқаҳоларнинг олди-берди ва эркакнинг ўткинчи бир қарашга эҳтиёжи ҳақидаги сўзларининг аксари озод аёллар эмас, чўрилар ҳақидадир. Бу нарсани чўрилар йўқ бўлгани ва озод аёллар ўтмишда чўрилар чиққани каби кўп чиқаётганлари учун бугуннинг одамлари тасаввур қила олмайдилар. Оқибатда фуқаҳоларнинг чўрилар ва уларга берилган рухсатлар фиқҳида гапирган гапларини озод аёллар фиқҳида қўллашади.

Уч имом – Молик, Абу Ҳанифа ва Шофеий – имом Аҳмад каби юз аврат демасалар-да, озод аёл юзини бегона эркаклар назари туфайли беркитади дейдилар. Кимки уларнинг ва шогирдларининг сўзларига, сўзларининг оқимига ва қайси муносабат билан айтганларига қараса, бу маънони очиқ-равшан ҳолда топади.

Молик ибн Анас: Юз ва кафтлар аврат бўлгани учун эмас, назардан сақланиш учун тўсилади, деб қарайди. Унинг шогирдлари ҳам у ҳақда шуни таъкидлайдилар. У ҳам (бошқа имомлар айтадиган) айни ғоя-мақсадни айтади, бироқ сабабини бошқача кўрсатади. У қаровчи борлигида юзни беркитишга буюради, йўқлигида очишга ижозат беради. Ибн Қаттон дейди: «Менинг назаримда шундай дейиш мумкин: Имом Моликнинг мазҳабига кўра эркак киши бегона аёлнинг юзига фақат зарурат туфайлигина қараши жоиз бўлади… Юзнинг кўриниши жоиз ё ҳаромлиги у – Молик – нинг назарида қарашнинг жоизлиги ёки ҳаромлигига боғлиқ, қайси ўринда қараш жоиз бўлса, ўша ўринда очиш жоиз»[2]. Нақл тугади.

Абу Аббос Ваншарисий моликий «ал-Миъярул муъриб»да шу маънодаги сўзларни айтади: «Намоз аврати ва унга қараш жоиз бўладиган аврат бир-биридан фарқли икки навдир», сўзининг давомида деди: «Буларнинг ҳаммаси авратнинг назарга нисбатан алоҳида ҳукми, намозга нисбатан бошқа бир ҳукми бор эканига далолат қилмоқдаки, бу озод аёлдан юзини тўсиши талаб қилинаганига далолат қилмоқда, агар у ниқоб таққан ҳолда намоз ўқиса, (жоиз, намози бузилмагани боис) намозни қайта ўқимайди»[3]. Нақл тугади.

Имом Молик аёл номаҳрам эркак билан бирга таом тановул қилишига рухсат беришини айримлар тушуна олмасликларига келсак[4]; У ман қилинган ишлар рўй бермайдиган ҳолатларни назарда тутган. Арабларнинг аёллари қуллари билан бирга таом ейишлари ва улар ёпинчиқлари остидан ейишлари машҳур. Азҳарий Моликнинг сўзини шарҳлаб шундай деган: «Бирга овқатланиш ҳақидаги Молик сўзининг маъноси: бу чимилдиқда бўлади»[5]. Яъни, аёл номаҳрам билан овқатланаётган пайтда фақат юзини эмас, балки (худди у чимилдиқда[6] бўлганда ҳеч қаери кўринмаганидек) бутун баданини ўраган бўлади.

Имом Моликнинг сўзидаги жоизлик қари кампир ёки озод аёл ўз қули ва хизматчиси билан экани бўлиши ҳам мумкин. Бу Ибнул Арабий нақл қилганидек Моликнинг очиқ сўзидир. Ибнул Арабий ёзади, Молик деди: «Кўримсиз қул саййидаси билан бирга ейиши жоиз, хушбичим қул учун жоиз эмас»[7].

Ибн Абдулбар айтади: «Аёл киши ўзининг кўримсиз қули ва ишончли хизматчиси билан бирга овқат ейиши ҳақида рухсат келган»[8]. Имом Молик «Муватто»ларида бегона эркак ёш аёлга салом беришини таъқиқлайдилар. Қандай қилиб бегона эркак ёш аёлга салом беришини таъқиқлайдилар-у сўнгра уларнинг бирга овқатланишларига рухсат берадилар?! Демак, имом Молик қуйидаги сўзларида очиқ айтганлари ва буни Ибнул Жаҳм баён қилганларидек, бу сўз қари кампир ҳақидадир: «Ёш аёлни хунармандлар олдида (кутиб) ўтиришига рухсат берилмайди, қари аёл ва (паст табақали) хизматчи бу шундай хизматчики, қария аёл унинг олида ўтириши билан туҳматга қолмайдган, у хизматчи ўзининг олдида ўтирган қария аёл туфайли туҳматга қолмайдиган бўлса, мен бу ҳақда «ҳечқиси йўқ» деб ўйламайман»[9].

Шунингдек айрим кишилар имом Моликдан зиҳор масаласида нақл қилинадиган, хотин зиҳор қилган эрига юзини кўрсатишини тушуна олмайдилар. Имом Молик айтадилар: «Ундан (эрдан) бошқаси ҳам унинг юзига қараши мумкин»[10], яъни: у эри бўлгани учун зиҳор қилган бўлсада унга юзини кўрсатмоқда, ҳолбуки унинг юзини ундан кўра узоқроқ бўлганлар ҳам кўриши мумкин. Юзни кўриш эрга хос эмас, у сатр аврати эмас, балки назар авратидир. Шундай экан уни эрдан ташқари аёлнинг қули ва маҳрамлари кабилар кўриши мумкин. Улар кўпчилик. Салафлардан айримлари қул ўз саййидасининг сочини кўришига ҳам рухсат берганлар. Ибн Абу Шайба Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади, деди: «Қул саййидасининг сочига қарашида зарар йўқ»[11].

Эр гарчи зиҳор қилган бўлсада, анавилардан кўра қарашга ҳақлироқдир. Имом Моликнинг мақсади мана шудир. Имом Молик совчи бўлинган аёлга қарашда қаттиқ турадилар ва қараш унинг юз ва икки кафтидан у ёғига ўтмаслиги керак дейдилар. У кишидан сотиб олинаётган чўри ҳақида: сизнингча унинг кафтларига қараса бўладими? – деб сўраганларида. Имом Молик: «Бундай қилишида зарар (гуноҳ) йўқ деб ўйлайман»[12], деганлар.

Имом Моликнинг аврат масалаларидаги ҳамда озод аёл ва чўридаги, ҳожат ва заруратларда қарашдаги мазҳабини билган одам, у зот айрим жоҳиллар унга нисбат бераётган “аёл бегона эркаклар олдида ҳар қандай ҳолатда очиқ юравериши”ни мақсад қилмаганини билади.

Баъзилар имом Моликнинг эркаклар вафот этган аёлни тупроқ билан таяммум қилдиришлари ҳақидаги сўзини келтириб, бу — таяммум аъзоларини очишни лозим қилади дейдилар[13]. Аёлни очмасдан ҳам, ушламасдан ҳам таяммум қилдириш мумкин-ку! Зеро, Моликнинг раъйига кўра агар аёл киши вафот қилса, у билан фақат ўғли бирга бўлса, у онасини кийимлари устидан ювади[14]. Бу унинг ўғли, у эса маййит бўла туриб, кийими устидан ювади демоқда. Ғуслда аъзоларга тўла сув етказиш таяммумдаги икки аъзога тупроқ етказишдан қийинроқ. Аслида шариат (таҳорат ва ғуслда аъзоларни тўлалигича ювишга жиддий қарагани каби) бу икки аъзога тупроқни тўла етказишни мақсад қилмаган.

Назар (қараш) масаласида имом Моликнинг сўзини «аёл юзини очади», деган маънога йўйиш хато бўлиб, бу хатога имом Моликнинг икки аврат ўртасини фарқлашини англаб етмаган одам йўл қўяди.

Моликийлар назар аврати билан сатр аврати ўртасини ажратадилар. Улардан баъзилари назар ва фитналаниш авратини умумий қилиб айтади ва шу жиҳатдан аёлнинг ҳамма жойини аврат деб ҳисоблайди. Қуртубий айтади: «Юқорида айтиб ўтганимиздек, аёл бутунлай; бадани ҳам овози ҳам аврат экани шариат асослари ўз ичига олган масаладир. Уни фақат унга қарши гувоҳлик бериш ёки унинг баданидаги касаллик ё унга алоқадор бўлган нарсалар ҳақида сўраш каби ҳолатлар туфайли зарурат бўлганда очилади, холос.[15]», иқтибос тугади.

Имом Абу Ҳанифа ҳам бу бобда имом Молик кабидир. У ҳам сатр аврати билан назар аврати ўртасини ажратади. Юз ва икки кафтни аврат бўлгани учун эмас, балки бегона эркаклар қараган пайтда беркитишни лозим қилади. Мен айрим кишиларни қараш аҳкомлари сиёқида (оқимида) Абу Ҳанифанинг айтган сўзини ҳужжат қилаётганини кўрдим. Бу сўзни Муҳаммад ибн Ҳасан «Мабсут»да нақл қилиб айтган: «Унинг юзига ва икки кафтига қарашида зарар йўқ, аёлнинг ундан бошқа бирон жойига қарамайди. Бу Абу Ҳанифанинг сўзи»[16].

Нақл қилувчиларнинг назарида бунга ўхшаш сўз ўзининг аслий мувозанатини йўқотган пайтда – у икки аврат ва икки сиёқ ўртасини фарқламаслик – Абу Ҳанифанинг мазҳабига у хоҳламайдиган нарсани нисбатлашди. Ҳанафия мазҳаби уламолари Абу Ҳанифанинг мақсадини биладилар, фарқни идрок қиладилар ва асл–асос беркитиш экани, айрим ҳолатларда эркак учун қарашнинг жоиз бўлиши аёлдаги асл–асос ўраниш эканига путур етказмаслигини баён қиладилар. Аёлга хитоб қилиш эркакка хитоб қилишдан бошқа. Сарахсий айтади: «Аёл бошидан оёғининг учигача аврат, зарурат ва ҳожат туфайли унинг баъзи жойларига қарашга рухсат берилди.[17]» У бу ерда қараш авратини назарда тутмоқда.

Шунинг учун сиз муҳаққиқ ҳанафий уламоларидан аёл киши учун юзини очишга рухсат берадиган бирорта олимни топмайсиз. Мустасно суратда фақат битимлар тузиш ва ҳуқуқларни исбот қилишда қарашга эҳтиёж бор бўлсагина рухсат бўлади. Улар қарашнинг асли билан бунга муҳтожлик ўртасини ва сатр аврати билан назар аврати ўртасини ажратадилар. Таҳтовий «Ҳошиясида» дейди: ««Озод аёлнинг бутун бадани» дегани: бутун жасади деган маънода, «юзи бундан мустасно», дегани: ёш аёл фитнага солиб қўйишидан қўрқилгани учун юзини очишдан ман қилинди, юз аврат бўлгани учун эмас»[18]. Иқтибос тугади.

Имом Шофеийнинг аёл киши назар учун юзини тўсиши фарз экани ҳақидаги сўзи имом Молик ва имом Абу Ҳанифаникидан фарқ қилмайди. Музаний Шофеийдан очиқ (кўриниб турган) зийнатнинг тафсирида: у юз ва икки кафт эканини нақл қилган[19]. У бу билан назар авратини ирода қилган, Музаний эса буни намоз аврати сиёқида тилга олган. Шунинг учун ҳам Байҳақий «Сунан ал-Кубро»да унинг бу тафсирини юз ва кафтларни кўрсатиш бегоналарнинг назари учун эмас, маҳрамларнинг назари учун эканига йўйган. Хатиб Ширбиний, Субкий, Ибн Рифъа ва бошқалар айни маънода шарҳлаганлар.

Имомул Ҳарамайн Жувайний айтади: «Мусулмонлар аёлларни юзлари очиқ кўчага чиқишдан ман қилишга иттифоқ қилганлар, чунки назар (уларга қараш) фитнага сабаб бўлади»[20]. Абу Ҳомид Ғазолий «Иҳёда» эркак ва аёл ўртасидаги қараш фитнасини зикр қилганда деди: «Неча замондан бери эркаклар юзлари очиқ, аёллар эса ниқобланган ҳолларида кўчага чиқадилар»[21]. Абу Ҳомид Ғазолий «Иҳёда» юзни очишни маъсият деб санаган[22].

Нававий «ар-Равза» номли китобларида Жувайний айтиб ўтган иттифоқни қувватлаган[23]. Шиҳоб ар-Рамлий деди: ««ар-Равзада» ва унинг аслида бу иттифоқни нақл қилган ва тасдиқлаган»[24].

Абул Аббос ибн Рифъа аёлнинг олдидан эркаклар ўтиб қолса, аёл намозда турган ҳолида юзини ўраши фарз эканини айтган. Ибн Таймийя Ибн Рифъа ҳақида: «Мен соқолидан шофеийларнинг фаръий (фиқҳий) масалалари томчилаб турган шайхни кўрдим», дегалар[25].

Субкий деди: «Асҳобларнинг ишларига энг яқини; аёлнинг юзи ва икки кафти назар бобида аврат эканидир»[26]. Иқтибос тугади.

Шофеийя фақиҳлари намоз аврати, сатр аврати ва назар аврати ўртасини фарқлайдилар. Улар ҳаққида қилинган хатоларнинг кўпи, уларнинг бир жойдаги сўзларини нақл қилиниб уни бошқа ердаги маънога йўйишдир.

Ибн Ҳажар Ҳайтамий деди: «Қай бир аёл бегона эркак қараётганини билиб қолса, ундан юзини тўсиши лозим бўлади, акс ҳолда унга ҳаром ишда кўмакчи бўлиб, гуноҳкор бўлади»[27]. Иқтибос тугади.

Рамлий шофеий айтади: «Мусанниф - Нававий - «Мажмуъда» юз ва икки кафтни мустасно қилган, бироқ озод аёл ҳақида уни (тўсишни) фарз қилган. Бу икки аъзони ҳаётлик пайтида тўсишнинг фарзлиги аврат бўлгани учун эмас, балки уларга қараш фитнага солгани учундир»[28]. Иқтибос тугади.

Шофеийя мазҳабининг муҳаққиқ ва муфтий имомлари, гарчи улар сабабида ихтилоф қилишган бўлсаларда, аёл юзини тўсиши фарз эканини айтадилар. Улардан бир жамоаси тўсишни биронта сабабга боғламасдан фарз дейдилар. Улар: Шиҳоб Рамлий, Шамс Рамлий ва Хатиб Ширбиний. Улардан баъзилари одамларнинг фойдасини кўзлаб, фитна ва фасодни даф қилиш учун фарз қиладилар. Улар: Абу Закария ал-Ансорий ва Шиҳоб ибн Ҳажар.

Шофеийларда қабул қилинган сўз, Рофиий ва Нававий иттифоқ қилган; “Аёл юзини ўраши бирон сабабга боғлиқ бўлмай, ўзи (айнан) мақсад қилинган фарз” эканидир. Хатиб улардан бу сўзни нақл қилган. Ундан кейинги даражада Ҳайтамий ва Рамлий айтган сўз бўлиб, бу сўзни ҳар иккиси ҳеч қандай ихтилофсиз айтганлар: “Аёл киши эркакларнинг кўзи тушган пайтда юзини ўраши фарз бўлади.”

Нававий муслима аёлни кофира аёлнинг олдида юзу кафтларини очишдан ман қилган, фақат ўзининг чўриси бундан мустасно экани ва “Мана шу Шофеийнинг мазҳабидаги тўғри сўз” эканини айтган. Бу сўзни Нававийдан шогирди Ибн Аттор «Фатово»да нақл қилган[29].

Нававий «Минҳож»да айтади: «Балоғатга етган эркакнинг ёши катта бегона аёлнинг авратига, шунингдек юзи ва кафтларига қараши ҳаром. Саҳиҳ сўзга кўра бу ҳукм фитна хавфи бўлганда ҳам, ундан омонлик бўлганда ҳам»[30]. Иқтибос тугади.

Улардан баъзилари Қози Иёз нақл қилган Нававийнинг «Минҳож»даги: «Аёл юзини ўраши мустаҳаб суннат» деб айтган сўзини нақл қиладилар ва Нававий буни қувватлаган деб айтадилар. Бу сўз Нававий ҳақида қилинган хатодир. Нававий муслима аёл кофира аёлнинг олдида юзини очишида қаттиққўллик қилса ва ундан ҳижобланишни муслимага фарз қилса, — зеро у оятда келганидек унинг хос аёлларидан эмас — бегона эркаклар учун бунга қандан йўл қўйсин?!

Қози Иёзнинг сўзини шофеийя имомларидан бир жамоаси; Хатиб Ширбиний, Шамс Рамлий, Ибн Ҳажар Ҳайтамий ва бошқалар заиф санаганлар.

Шофеий фуқаҳолар имом Шофеийнинг мақсадларини ва назар аврати билан сатр аврати ўртасини ажратишини яхши биладилар. Улар Шофеийга аёл юзини очиши жоизлигини фақат намоз ва сатр аврати сиёқларидагина нисбат беришади. Аёл юзини ўраши фарзлигини эса назар аврати сиёқида – яъни қаровчи эркаклар бўлгандаги ҳолатда – унга нисбат беришади. Шиҳоб айтади: ««Равза»да ва ундан бошқа манбаларда келганига кўра, имом Шофеийнинг мазҳаби: аёлнинг бутун бадани ҳатто юзи ва кафти ҳам мутлақо аврат эканидир. Яна айтилганки, агар фитналаниш хавфи бўлмаса, юз ва кафтга қараса бўлади. Биринчи сўзга кўра бу икки аъзо намоздан бошқасида аврат, уларни очиш билан намози бузилмайди.[31]»

Абу Ҳанифа, Молик ва Шофеийга нисбат бериладиган, улар аёл киши ўзига қарашлари жоиз бўлмаган ва кўзларини сақламайдиган эркаклар олдида юзини очишга изн беришлари кейингилар ичида кенг ёйилган хатодир. Улар бу даъволарини исботлаб бера олмайдилар. Чунки, улар мазкур имомларнинг сатр аврати ва назар аврати ҳамда у иккиси ўртасини ажратишлари ҳақидаги сўзларини диққат билан ўрганиб чиқмаганлар.

Аҳмад ибн Ҳанбалдан ворид бўлган кўп сўзлар борки, у аёлни юзи аврат бўлгани учун фитна бўлмаса ҳам ўраши фарзлигини айтади ва юзини тўсишга буюради. Аҳмад деди: «Аёлнинг ҳамма нарсаси, ҳатто тирноғи ҳам авратдир». Яна деди: «Аёлнинг тирноғи авратдир, агар кўчага чиқадиган бўлса, унинг қўли ҳам, тирноғи ҳам, махсиси ҳам кўринмаслиги лозим, зеро махси оёқни васфлайди.[32]» Халлол нақл қилган.

Шайх Ибн Таймийя намоздаги юзнинг ҳукми ҳақида айтадилар: «Таҳқиқ шуки: Юз намозда аврат эмас, назар (қараш) бобида эса авратдир. Шунинг учун унга қараш жоиз бўлмади.[33]» Назар аврати билан сатр аврати ўртасидаги фарқни тушунтириб айтадилар: «Намоздаги аврат – энига ҳам бўйига ҳам – назар авратига боғлиқ эмас.[34]» Иқтибос тугади.



[1] Байҳақийнинг «Маърифатус сунан вал осор» китоби (10/23) га қаранг.

[2] «Ан-назару фий аҳкамин назар» (50, 51 бет) га қаранг.

[3] «Ал-миъяру ал-муъриб» (1/310) га қаранг.

[4] Мувттоъ (2/934).

[5] Қози Иёз «Икмолул муаллим» (6/520)га қаранг.

[6] «Ан-ниҳая фи ғарибил ҳадиси вал асари» (1/346) га қаранг.

[7] «Аҳкомул қуръан» (3/386/Дорул кутубил илмийя)га қаранг.

[8] «Ал-Кофий фи фиқҳи аҳлил Мадина» (2/1136).

[9] «Мавоҳибул жалил» (3/405) ва «ал-Баяну ват-таҳсил» (9/335) га қаранг.

[10] «ал-Мудаввана» (2/335).

[11] Ибн Абу Шайба «Мусаннафида» (17557) ривоят қилган.

[12] «ал-Баяну ват-таҳсил» (7/296) га қаранг.

[13] «ал-Мудаввана» (1/261) га қаранг.

[14] «ан-Наводиру ваз-зиёдот» (1/551, 552) ва «ал-Баяну ват-таҳсил» (2/247) га қаранг.

[15] «ал-Жомиъ лиаҳкамил Қуръан» (17/208) га қаранг.

[16] Муҳаммад ибнул Ҳасан Шайбоний «ал-Мабсут» (3/49, 50).

[17] Сарахсий «ал–Мабсут» (10/145).

[18] «Ҳошияту Таҳтовий ал Мароқил фалоҳ» (241-бет) га қаранг.

[19] Байҳақий «ас-Сунан ал-кубро» (7/85 ва 94) га қаранг.

[20] «Ниҳаятул матлаб» (12/31).

[21] «Иҳёу улумид дин» (2/47).

[22] «Иҳёу улумид дин» (2/313).

[23] «Равзату ат-толибин» (5/366, 367) га қаранг.

[24] «Ҳошияту Рамлий ала Аснал матолиб» (3/109) ва «Фатово Рамлий» (3/170)га қаранг.

[25] «ад-Дурар ал-комина» (1/337) га қаранг.

[26] Хатиб Ширбиний «Муғнил муҳтож» (4/209) да нақл қилган.

[27] «Туҳфатул муҳтож фи шарҳил минҳож» (7/193) га қаранг.

[28] «Ниҳаятул муҳтож» (2/457) га қаранг.

[29] «Фатово имам Нававий» (180-бет)га қаранг.

[30] «Минҳожут толибин» (204-бет)га қаранг.

[31] «Ҳошиятуш Шиҳоб ала тафсирил Байзовий» (6/372).

[32] «Аҳкомун ниса анил имами Аҳмад» (31-33- бетлар).

[33] «ал-Фатово ал-кубро» (5/324).

[34] «Мажмуул фатово» (22/115).