Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аллоҳ таолонинг "Ан-Нур" исмининг маъноси

3680 марта кўрилган


Аллоҳ таолонинг Нур исми Қуръони Каримнинг бир жойида келган. Аллоҳ таоло деди:

«اللَّهُ نُورُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ مَثَلُ نُورِهِ كَمِشْكَاةٍ فِيهَا مِصْبَاحٌ الْمِصْبَاحُ فِي زُجَاجَةٍ الزُّجَاجَةُ كَأَنَّهَا كَوْكَبٌ دُرِّيٌّ يُوقَدُ مِنْ شَجَرَةٍ مُبَارَكَةٍ زَيْتُونَةٍ لَا شَرْقِيَّةٍ وَلَا غَرْبِيَّةٍ يَكَادُ زَيْتُهَا يُضِيءُ وَلَوْ لَمْ تَمْسَسْهُ نَارٌ نُورٌ عَلَى نُورٍ يَهْدِي اللَّهُ لِنُورِهِ مَنْ يَشَاءُ وَيَضْرِبُ اللَّهُ الْأَمْثَالَ لِلنَّاسِ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ»

Аллоҳ таоло Нур сурасида деди: “Аллоҳ еру осмонларнинг нуридир. Қуръон ва иймон туфайли мўминнинг қалбида ҳосил бўладиган нурнинг мисоли унда чироқ бўлган бир токчага ўхшайди. Чироқ эса бир шишада, шиша чарақлаб турган юлдуз мисолидир. У шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган, ҳамма томонидан унга қуёш етадиган муборак зайтун дарахтининг мойидан ёқилади. Унинг мойи ўта тозалигидан унга ўт тегмасдан туриб ёритиб юборади. Нур устига нур, нурун ала нур. Аллоҳ таоло Ўз нурига яъни Қуръонига бандаларидан хоҳлаганини йўллайди-ҳидоят қилади. Аллоҳ одамларга тушунишлари учун зарбулмасаллар қилади. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир.”

Шайх Абдурраҳмон ибн Саъдий — раҳимаҳуллоҳ — ўзининг бу исмнинг маъносини баёни ва унинг далолатларини тушунтиришдаги мазмундор сўзларида шундай дедилар: "Аллоҳнинг васфларидан бўлган нур икки турлидир: Ҳиссий ва маънавий. Ҳиссий нур, бу Аллоҳ таоло сифатланган улкан нурки, агар Аллоҳ юзидан пардани очадиган бўлса, Унинг юзининг ва жалолининг нури Аллоҳнинг Ўз махлуқотларидан унга кўзи етган нарсаларнинг ҳаммасини ёндириб юбораган бўларди. Бу нурни шундай улуғ маънони адо этадиган пайғамбарона ибора билангина изоҳлаш мумкин бўлади. Агар Аллоҳ таоло махлуқотларига кўринадиган бўлса, Унинг юзининг нурига махлуқотлардан биронтаси сабот билан туришга тоақат қилолмайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дорул қарор, яъни жаннат аҳлига мукаммал ҳаётни бермаганда эди ва уларни Аллоҳнинг юзини кўра олишга Ўзи ёрдам бермаганда эди, улар буюк Парвардигорни кўра олмаган бўлардилар. Юқори осмонлардаги нурларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг нуридан, балки эни еру осмонларчалик бўлган, кенлигини эса ёлғиз Аллоҳ таоло биладиган жаннатларнинг нури ҳам Аллоҳ таолонинг нуридандир. Қуёш, ой, юлдузлар уёқда турсин Арш, Курси ва жаннатларнинг нури ҳам Аллоҳнинг нуридандир.

Иккинчи нав маънавий нурдир. Аллоҳ таоло бу нур билан пайғамбарлари, асфиёлари, авлиёлари, фаришталарининг қалбларини Ўз маърифати ва муҳаббатининг нурлари билан мунаввар қилади. Мўмин дўстларнинг қалбидаги Аллоҳнинг маърифатига қараб Аллоҳнинг нури бўлади.

 Мўмин бандаларнинг қабларидаги Аллоҳнинг нури уларнинг Аллоҳнинг улуғ сифатларидан билганлари ва Унинг гўзал сифатлардан эътиқод қилганлари миқдорида бўлади

Аллоҳнинг васфларидан ҳар бир васфнинг қалбларда ўз таъсири бўлади. Буюк хожамизни танимоқ маорифларнинг ҳаммасидир, Уни билиш илмларнинг энг улуғидир. Ҳар бир фойдали илмнинг қалбларда ўзига яраша нури бўлади. Илмларнинг энг афзали, энг улуғи, энг асли ва энг асоси бўлган, ушбу Аллоҳ таолони билишнинг нурини айтишга тил ожизлик қилади.

Нур Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исмларидан ва сифатларидан бўлар экан, Унинг дини нур бўлди, унинг Пайғамбари нур бўлди, унинг Каломи нур бўлди. Унинг бандаларга ҳозирлаб қўйган каромат ҳовлиси, яъни жаннат чарақлаб турган нурдир. Бу нур мўмин бандларнинг қалбларида ҳам порлаб туради, уларнинг тилларидан оқади, уларнинг юзларига уриб туради. Аллоҳ табарока ва таоло мўмин бандларига қиёмат кунида ушбу нурни тўла қилиб беради Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди:

»نُورُهُمْ يَسْعَى بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَتْمِمْ لَنَا نُورَنَا وَاغْفِرْ لَنَا إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ«

“Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида ҳаракатланади. Улар айтадиларки: “Раббимиз бизга нурларимизни тўла қилиб бер ва гуноҳларимизни кечир Албатта Сен ҳар бир нарсага қодирсан.”

Исми Нур бўлган Парвардигоримиздан қиёмат кунида бизларга ҳам  нурларимизни тўла қилиб беришини сўраймиз.