Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Ворис исмининг маъноси

3171 марта кўрилган

Аллоҳ таолонинг ушбу исми Қуръони Каримнинг уч жойида келган. Уларнинг ҳаммаси кўплик кўринишида.  Биринчиси Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи: “......” “Албата биз йўқдан бор қилиб тирилтирамиз ва ажаллари етган пайтда ўлдирамиз ва биз ер ва ундаги барча нарсаларни мерос олувчилармиз.”

Бошқа бир оятда деди: “……” “Закариё Раббига нидо қилган пайтини эсланг. У Раббига нидо қилиб деди: “Эй Раббим, мени зуриётсиз, ёлғиз қўймагин. Сен қолувчиларнинг яхшироғисан.” Яна бир оятда деди: “……” “Биз маишатлари уларни пайғамларга иймон келтиришдан чалғитиб қўйиб, кофир бўлиб, ҳаддан ошган қанча-қанча қишлоқ аҳлларни ҳалок қилдик. Мана уларнинг масканлари, уларнинг жуда ҳам оз қисмида улардан кейин одамлар яшади. Биз мерос олувчилармиз, яъни биз ҳаммадан кейин қолувчиларимиз”

Вориснинг маъноси махлуқотлар фоний бўлиб йўқ бўлиб кетганидан кейин қолувчи деган маънода. Аллоҳдан бошқа ҳар бир нарса зоилдир. Ундан бошқа ҳамма нарса фонийдир. Аллоҳ жалла ва ало ўлмайдиган тирикдир.  Зоил бўлиб, йўқ бўлмайдиган боқийдир. Ҳамма нарсанинг оқибати, интиҳоси, қайтиши, борадиган жойи Аллоҳгадир.  Мулкдорлар ва уларнинг мулклари фонийликка юз тутади. Аллоҳ табарока ва таоло барча халқларни мерос олади, яъни уларнинг ҳаммасини вафот топтиргандан кейин Ўзи қолади. Чунки, У Боқийдир, улар эса фонийдирлар, У доимдир, улар зоилдирлар. Аллоҳ таолонинг “……” оятининг маъноси, яъни “Биз ерни ва унинг устидаги барча нарсаларни мерос қилиб оламиз. Уларнинг ҳаммаларини вафот топтирамиз. Ана шу муддат келган пайтда Биздан бошқа тирик ҳеч ким қолмайди, чунки ҳамма фанога юз тутади, ҳамма ўлади, ўлмайдиган Ҳай тирик бўлган зот Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи қолади.” Мана шу айтиб ўтилган сўзларда дунё унинг хушини олиб қўйган ва унинг асли, ҳақиқати ва унинг учун яратилган мақсадидан машғул қилиб қўйган ҳар бир киши учун танбеҳ бордир.

Дунё ва ундаги нарсалар аввалидан охиригача уларнинг ҳаммаси ўз эгаларидан кетади, эгалари ҳам у нарсалардан кетадилар. Ер ва ундаги нарсаларни Аллоҳ азза ва жалла мерос қилиб олади. Бандаларни Ўзининг ҳузурига қайтаради ва уларни қилган амалларига кўра жазо-мукофотларини беради. Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳнинг охирги қилган хутбаси шундай бўлганди: “У — Аллоҳ таолога ҳамду сано айтди сўнгра деди: Аммо баъд: "Сизлар беҳудага яралмагансизлар. Аллоҳ сизларни бекор ташлаб қўйгани йўқ. Сизлар учун қайта тирилиш мавъиди бор. Аллоҳ унда сизлар ўртангизда ҳукм қилиш учун ва сизлар ўртангизда ажрим қилиш учун тушади. Ана шу кунда Аллоҳнинг раҳматидан чиққан ва кенглиги Еру осмонларчалик бўлган жаннатдан маҳрум бўлган одам, ҳақиқатда зиёнкор бўлибди, ҳақиқатда ноумид бўлибди. Сизлар эртанги кунда мана шу кундан ҳазир бўлган ва ундан қўрққан, йўқолувчи нарсани боқий нарса эвазига, оз нарсани кўп нарса эвазига, қўрқинчни хотиржамлик эвазига сотган одамгина хотиржам бўлишини билмадингларми?! Сизлар ҳалок бўлиб кетган одамларнинг пуштикамаридан эканлигингизни ва сизлардан кейин ҳам қолувчилар бўлишини ва охир оқибат ҳаммаларингиз қолувчиларнинг энг яхшиси бўлган зот Аллоҳ таолога йўлиқишингизни билмайсизларми?! Сизлар ҳар куни, эртаю кеч Аллоҳ азза ва жаллага томон кетаётганларни кузатмоқдасиз. Улар насибасини яшаб бўлдилар, ажаллари етди. Сизлар уни ер остига кўмасизлар, сизлар уни тузалмаган ва кўрпа тўшаклар билан жиҳозланмаган жойга, қабрнинг ичига қўясизлар у эса аҳбобларидан, дўстларидан ажралди, бевосита тупроқ билан бирга қолди ва ҳисобига рўбарў келди. У — қилган амалининг гаровидадир. Қолдирган мол-дунёларидан мосуводир, ҳаётлик чоғида тақдим қилган яхшиликларига муҳтождир! Эй, Аллоҳнинг бандалари! Сизлар Аллоҳнинг мийсоқи тугашидан олдин ва сизларга ўлим тушишидан олдин Аллоҳдан тақво қилинглар" дедида сўнгра чопонининг этагини юзига тўсиб йиғлади ва атрофидагиларни ҳам йиғлатди. Аллоҳ у зотни ўз раҳматига олсин.