Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Қоҳир, Ал-Қаҳҳор исмларининг маъноси

3310 марта кўрилган

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Аллоҳ таолонинг Қаҳҳор исми Қуръони Каримнинг олти жойида келган. Қоҳир исми эса Қуръони Каримнинг икки жойида келган. Иккиси ҳам Анъом сурасида. Аллоҳ таоло деди:

”وَهُوَ الْقَاهِرُ فَوْقَ عِبَادِهِ وَهُوَ الْحَكِيمُ الْخَبِيرُ“

“Ул зот бандаларининг устида ғолибдир. У Ҳаким Хабир зотдир.” Ва яна деди:

”وَهُوَ الْقَاهِرُ فَوْقَ عِبَادِهِ وَيُرْسِلُ عَلَيْكُمْ حَفَظَةً“

“У бандаларнинг устида ғолиб, енгувчи зотдир ва у сизларнинг устингизга қилган амалларингизни сақлаб турадиган фариштларни юборади." Аллоҳ бандаларнинг устида бўлиши Ўзининг улуғлигига, жалолатига лойиқ бўлган суратдадир. Унинг бандалардан юқорида бўлиши юқориликнинг ҳамма маъносини ўз ичига олади. Қаҳҳор, Қоҳир исмининг муболаға сийғаси, яъни формаси. Бу иккисининг ҳам маъноси:  барча коинотларни енгган, барча махлуқотлар Унинг олдида хор бўлган, Унинг қудратига ва хоҳишига юқори ва қуйи оламдаги жонли бўлсин, жонсиз бўлсин барча нарсалар бўйсунган деган маънодадир.

Бирон бир ҳодиса рўй берса ва бирор нарса сокин бўладиган бўлса фақат Аллоҳнинг изни билан бўлади. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади, у хоҳламаган нарса бўлмайди. Барча махлуқотлар Аллоҳга муҳтожлар ва ожиздирлар. Улар ўзлари учун нафга ҳам, зарарга ҳам, яхшиликка ҳам, ёмонликка ҳам эга эмаслар.

Аллоҳ табарока ва таолонинг Қаҳҳор эканлиги Унинг ҳаётининг мукаммалиги иззатининг мукаммалиги ва куч қудратининг мукаммалигини лозим тутади. Аллоҳнинг Қаҳҳор исми Қуръони Каримда келган барча ўринларида Аллоҳ ва Воҳид исмларига қўшилиб келган. Бу эса Аллоҳинг ваҳдониятини, яккаю-ёлғиз илоҳ эканлигнинг гувоҳларидан ва бу Алоҳ таолонинг улуҳиятда ёлғиз эканлиги ва ширк ҳамда тенгдошларни ушлашнинг ботил эканлиги далилларидан бир далил деб ҳисобланади. Мазкур оятлардан бири Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи:

” قُلْ مَنْ رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ قُلِ اللَّهُ قُلْ أَفَاتَّخَذْتُمْ مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ لَا يَمْلِكُونَ لِأَنْفُسِهِمْ نَفْعًا وَلَا ضَرًّا قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الْأَعْمَى وَالْبَصِيرُ أَمْ هَلْ تَسْتَوِي الظُّلُمَاتُ وَالنُّورُ أَمْ جَعَلُوا لِلَّهِ شُرَكَاءَ خَلَقُوا كَخَلْقِهِ فَتَشَابَهَ الْخَلْقُ عَلَيْهِمْ قُلِ اللَّهُ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ وَهُوَ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ“

“Айтинг эй Пайғамбар осмонлар ва Ернинг Рабби ким? - Аллоҳ деб айтинг. Айтинг эй Пайғамбар сизлар Аллоҳдан ўзга, ўзларига нафга ҳам, зарарга ҳам эга бўлмайдиган дўстларни ушладингизми? Кўр билан кўзи очиқ тенг бўладими?! Зулматлар билан нур тенг бўладими?! - деб айтинг. Ёки улар Аллоҳнинг махлуқотларидек махлуқотларни яратган Аллоҳ учун шерикларни қилиб олишдими? - натижада Аллоҳнинг яратганлари билан шерикларнинг яратганлари уларга аралашиб кетди ва улар булар ҳам яратувчи деб туриб уларни Аллоҳга шерик қилдиларми? Айтинг эй Пайғамбар Аллоҳ барча нарсаларни яратувчидир. У Ёлғиз Қаҳҳор Ғолиб бўлган зотдир.” Ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирида Алоҳнинг Қоҳир исми ширкнинг ботил эканига далолат қилишининг важҳини баён қилганлар. Ёлғизлик ва ғолиблик фақат ёлғиз Аллоҳ учундир. Махлуқотларнинг ҳаммаси бир-бирининг устида, яъни бир махлуқ иккинчисининг устида ғолибдир. Сўнгра ғолибнинг устида яна бошқаси ундан кўра олийроқ бўлгани ғолибдир, ваҳоказо ғолиблик охирида Воҳидул Қаҳҳор бўлган зотга етиб боради, яъни ҳаммасининг устидан Воҳидул Қаҳҳор ғолиб бўлади. Ғолиблик ва тавҳид бир-бирига чамбарчас боғлиқ ва Ёлғиз Аллоҳ таолога хосдир. Аллоҳдан ўзга ибодат қилинаётган нарсалар учун махлуқотлардан бирон бир нарса, яъни яратишдан бирон бир нарса йўқ эканлиги кучли, енгилмас ақлий далил билан кўринди. Мана шу далил билан бу олиҳаларга ибодат қилиш ботилдир, модомики улар бирон нарсани яратмаган эканлар ибодатга лойиқ эмаслар.

Мана шу баёндан тавҳид билан Аллоҳнинг Қаҳҳор исмига иймон келтириш ўртаси боғлиқ экани ва ким Аллоҳни Ёлғиз Ўзини ғолиб деб иқрор бўглан бўлса, Аллоҳни Ёлғиз Ўзини ибодатда яккалаши лозим эканлиги равшан бўлмоқда. Мана шу баёндан ширкнинг бузуқлиги ҳам билинмоқда. Зеро, қандай қилиб тупроқдан ясалган нарса рабларнинг Раббига тенглаштирилади ва қандай қилиб мағлуб бўлган махлуқотлар Ёлғиз Ғолиб бўлган Аллоҳ тенглаштирилади? Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан олийдир. Аллоҳ улар васфлаётган айб-нуқсонлардан покдир.