Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга Ҳавз Кавсардан ўз қўллари билан сув ичирадиларми?

3304 марта кўрилган


Юқорида айтиб ўтилган ривоятларда баъзилар ўз даъволарига асосланиб дуо қилганлари каби Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга ўз муборак қўллари билан сув ичиришлари айтилмаган; улар қуйидагича дуо қиладилар: "Эй Аллоҳ бизни ул зотнинг муборак қўлларидан унинг ортидан ҳеч қачон чанқамайдиган қилиб суғоргин". Бу гап мен билган ривоятларда келган эмас. Бу далил жиҳатидан.

Назар жиҳатидан: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёлғиз ўзлари сон-саноқсиз одамларга ўз қўллари билан сув ичирсалар! Бунинг устига бу иш пайғамбарлик мақомига ҳам муносиб эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мешкоп эмасларки уларнинг ҳаммаларига сув тутсалар! Ҳолбуки, ул зот энг биринчи бўлиб Ҳавзга келадилар, Ҳавз ул зотга тегишли. Ҳавз ул зотга тегишли бўлиши, ул зот ўз қўллари билан одамларга ичиришларини тақозо қилмайди. Балки, ул зот умматларидан олдин ҳавз олдига келадиган Ҳавзнинг эгасидирлар. Ул зот сон-саноқсиз умматлари Ҳавзга келиб ундан ичишларини кўриб, Аллоҳ берган бу улкан неъмат ва иззат-икромдан хушнуд бўладилар. Шунингдек, умматларидан бир жамоаси Ҳавздан тўсилганларини кўриб диллари оғрийди.

Демак, ул зот сув ичирмайдилар. Умматнинг Ҳавзга келиши ва ундан ичиши, баъзилари эса Ҳавздан тўсилиб, қувиб солинишлари ривоятларда очиқ-ойдин айтилган.


Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Таҳовийя ақидасининг шарҳи.


Бу хусусда хато қилганлар маъзурдирлар. Чунки, улар мана шундай фаҳмлаганлар. Фаҳм Аллоҳ берган улуғ неъматлардан, уни хоҳлаган бандасига беради. Баъзи фозил олимлардан бу каби хато содир бўлган бўлса, буни улар ҳақида хато эмас тил ёки қаламнинг кетиб қолиши, деб эътибор қилинса тўғри бўлади.


Абу Закария ал-Маданий тайёрлади.