Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Ғолиб, Ан-Насир исмларининг маъноси

2922 марта кўрилган


Аллоҳ таолонинг Ғолиб исми Қуръони Каримда бир жойда келган. Аллоҳ таоло деди: “……” “Аллоҳ таоло Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўпчилиги бу нарсани билмайдилар.”

Аллоҳ таолонинг Насир исми тўрт ўринда келган. Аллоҳ таоло деди: “……” “Аллоҳ сизларнинг хожангиз эканлигини билинглар. У қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши ёрдам берувчи!” Мавло ҳам ёрдам берувчи эканлигини айтиб ўтганмиз. Аллоҳ таоло деди: “......” “Аллоҳнинг ёрдамчилиги кифоядир.” Ва яна Аллоҳ таоло деди: “……” “Аллоҳ таоло билан ҳимояланинглар. У сизларнинг хожангиздир, қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши нурсат берувчи!” Аллоҳ таоло деди: “……” “Раббингизнинг тўғри йўлга бошловчилиги ва нурсат берувчилиги кифоядир.”

Ғолибнинг маъноси: хоҳлаган ишини қиладиган, Унга бирон нарса ғолиб келмайдиган, Унинг ҳукмни рад қилувчи бўлмаган, У ҳукм қилган нарсани қайтаришга ва у юргизиб, бўлдириб қўйган нарсани ман қилишга бирон кимсани эгалиги бўлмаган зот дегани. Қуртубий раҳимаҳуллоҳ дедилар: Ҳар бир мукаллафга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мутлақ ғолиб эканлигини билиши лозим. Ким Аллоҳ таолони ушласа, у билан ҳимояланса, гарчи ер юзидаги ҳамма унга қарши бўлса ҳам, унга зулм етказиш учун уни талаб қилаётган бўлса ҳам у ғолибдир. Аллоҳ таоло деди: “….” “Аллоҳ Лавҳул-маҳфузга ёзиб қўйди, албатта Мен ва Менинг элчиларим ғолиб бўламиз.” Ким Аллоҳ таолодан юз ўгирса ва Ундан бошқасини ушласа у мағлубдир ва шайтоннинг арқонларига ўралашиб қолгандир.

Насирнинг маъноси: бандаларга нусрат беришга бош бўлган, дўстларини қувватлаш ва уларни ҳимоя қилишни кафолатлаган зот дегани. Нусрат фақат Аллоҳдан бўлади ва нусрат Унинг илтифоти билангина рўёбга чиқади. Ҳақиқий мансур, яъни ғолиб Аллоҳ таоло унга нусрат берган бандадир. Зеро, бандалар учун Ундан бошқа нусрат берувчи йўқдир ва бандалар учун Ундан бошқа сақловчи йўқдир. Аллоҳ таоло деди: “……." “Нусрат фақат Азиз-ул Ҳаким бўлган кучли-қудратли ва ҳикматли бўлган, Ҳаким бўлган Аллоҳ таоло томонидандир.” Ва яна Аллоҳ таоло деди: “……” “Агар Аллоҳ таоло сизларга нусрат берса, сизлар устингиздан ғалаба қилувчи йўқ. Агар у сизларни ёрдамсиз ташлаб қўйса, Ундан кейин сизларга ким ҳам нусрат беради?” Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло набийлари ва авлиёларига нусрат ва қувватлаш билан илтифот кўрсатганини Қуръони Каримнинг бир неча жойларида зикр қилди. Аллоҳ таоло деди: “……” “Биз элчиларимизга ва иймон келтирганларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар турадиган кун қиёмат кунида ҳам албатта нусрат берамиз, ёрдам берамиз.” Бу иймоннинг зоҳирий ва ботиний ҳақиқатларини рўёбга чиқарган мўминлар учун улар мансур, яъни ғолиб эканликлари ва дунё ва охиратдаги яхши оқибат улар учун эканлиги ҳақидаги хитобдир. Шунинг учун ҳам мўминлар модомики иймонни рўёбга чиқариш ва душманларга қарши нусрат омилларини олиб келишлари устида нафсларга қарши жиҳод қилмас эканлар, улар учун нусрат рўёбга чиқмайди.  Балки, гуноҳлари ва камчиликлари, қусурлари сабабли улар устида душманлари ҳукмрон бўлади ва шунингдек нусрат Унинг қўлида бўлган зотдан чиройли ёрдам сўраш ҳам лозим. Аллоҳ азза ва жалла Ўзидан ёрдам сўраганларни сақловчи, У билан ҳимояланганларга кифоя қилувчидир. У қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши нусрат берувчи зот! Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бизга душманларимиз устида нусрат беришини сўраймиз ва бизни нусрат омилларини чиройли ҳозирлашимизга ёрдам беришини сўраймиз.