Чоршанба 24 Апрель 2024 | 15 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

«Севишганлар байрами» ёки «Валентин куни» – афсоналари, анъаналари, шариатдаги ҳукми

1729 марта кўрилган

Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Ҳуқайл

Барча мақтовлар оламлар Парвардигори Аллоҳга хосдир. Ягона шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси, деб гувоҳлик бераман. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга, У зотнинг оила-аъзолари, саҳобалари ва то қиёмат уларга зоҳир-у ботинда эргашган кишиларга Аллоҳнинг салоти ва саломи ҳамда баракоти бўлсин.

Муҳтарам Биродарлар? Раббимиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизларга Ислом Динини дин сифатида танлаб, ихтиёр этди.

Аллоҳ таоло айтди:

(إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الإِسْلامُ) آل عمران: 19

«Албатта, Аллоҳ (башарият учун рози бўлган) дин фақат Ислом динидир.» (Оли Имрон: 19)

Аллоҳ таоло ҳеч кимдан Ислом динидан бошқа динни қабул қилмайди, бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир:

(وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الإِسْلامِ دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الآَخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ) آل عمران: 85

«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида)ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўрувчилардандир» (Оли Имрон: 85)

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи са саллам: «Муҳаммаднинг жони Қўлида бўлган Зотга қасамки, мени бирор яҳудий ё насроний эшитса, кейин менга  иймон келтирмасдан ўлиб кетса, албатта дўзахийлардан бўлади» деганлар (Имом Муслим ривоят қилганлар: 153-ҳадис).

 

Бугунда Ислом динидан бошқа дунёда мавжуд барча динлар ботил-беҳуда динлар бўлиб, улар бандани Аллоҳга яқинлаштирмайди, аксинча, залолат томон етаклайди ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан узоқлаштиради.

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам умматлари орасида Аллоҳ душманларининг урф-одат ва диний анъаналарига тақлид қилиб, эргашиб кетувчилар чиқишини хабар бериб, Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисларида шундай деганлар:

«Сизлар ўзларингиздан аввал яшаб ўтган қавмларнинг йўлларига қаричма-қарич, газма-газ эргашасизлар. Хатто зоб (калтакесакка ўхшаш, ундан ҳажми каттарок бўлган жонивор) инига кирган бÿлсалар, сизлар хам кирасизлар».

Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, улар яҳудий ва насронийларми?», деганларида:«Бўлмаса кимлар?», деб жавоб бердилар.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ҳадис тўпламларида (Суннатни маҳкам ушлаш китоби, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламнинг: «Албатта сизлар ўзингиздан олдинги кишиларнинг йўлига эргашасизлар» деган сўзлари боби: 8/151), Имом Муслим эса ҳадис тўпламларида (Илм китоби, яҳуд ва насронийлар йўлига эргашиш боби: 4/2054) келтирганлар.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадисларида Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Албатта, менинг умматимга яҳудийларга келган нарса бирма-бир, айни шаклда келади, ҳатто уларнинг ичида очиқ-ошкор онаси билан қўшилганлари бўлган бўлса, менинг умматимда ҳам худди шундай бўлади» (Имом Ҳоким келтирганлар: 1/129).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган ҳодисалар юз берди. Кейинги пайтларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган ишлар мусулмонлар диёрларида тарқалди, кўпчилик мусулмонлар Аллоҳ душманларининг кўпгина одатларини қабул қилиб, турмуш тарзларига эргашиб, айрим диний анъаналарида уларга тақлид қилиб, байрамларини нишонлайдиган бўлиб кетдилар.

Бу моддий тараққиёт дарвозаларининг кенг очилиши ва Аллоҳ таоло башариятга очиб берган цивилизациянинг натижаси бўлди. Зотан, ҳозирги кунда моддий тараққиёт жиҳатидан илмоний (яъни, диндан юз ўгириб, соф дунёвийлик йўлини танлаган) насроний Ғарб диёри пешқадамлик қилиб турибди. Айни шу нарса, яъни уларнинг моддий тараққиётда юксак ўринни эгаллаб туриши кўпчилик мусулмонларнинг алданиб қолишларига сабаб бўлди. Хусусан,  қалбларда дин-у диёнат заифлашиб, одамларнинг орасида шариат аҳкомларини билмаслик кенг ёйилган бир пайтда, одамлар бу байрамлар билан фитналаниб қолдилар.

Унинг устига, ҳозирги пайтда дунё халқлари орасида хабарлашув ва ахборот алмашинув услублари ўта такомиллашиб, кофирларнинг диний анъаналари, одатлари, ҳаёт тарзлари яхшиси-ю ёмони фарқланмай, чиройли шаклда зийнатланиб, овозлари ва тирик суратлари билан бизларнинг диёрларимизга фазовий телеканаллар, интернет воситаси орқали олиб берилганидан кейин, кўпчилик мусулмонлар у нарсаларнинг ялтироғига, зебу-зийнатига алданиб қолдилар.

Жумладан, ёшларимиз орасида нохуш кўринишлар пайдо бўлдики, улардан бири – ёш йигит-қизларимизнинг насронийларга уларнинг «севишганлар байрами» ёки«Валентин куни», деб аталган байрамларида эргашишларидир.

Бинобарин, дин пешволари, домлаларимиз, аҳли илмларимиз ва даъват йўлида юрган биродарларимиз, Аллоҳу Росули ва мусулмонлар учун холис туриб, бу нарсалардаги Аллоҳнинг шариъатини баён қилиб беришлари фарздир.

Токи, мусулмонлар Аллоҳнинг динидан қай даражада узоқлашиб қолишганини билсинлар, Аллоҳнинг улуғ неъмати бўлмиш ўз ақидаларини издан чиқарадиган нотўғри ишларга тушиб қолмасинлар.

 

Энди бу «севишганлар байрами» ва «Валентин куни»нинг асли, келиб чиқиш тарихи, ундан кўзланган мақсад ва ниҳоят мусулмон кишининг ушбу байрамга нисбатан муносабати қандай бўлмоғи лозимлигини баён қилишга киришамиз:

 

«Валентин куни» борасидаги афсоналардан:

Биринчи афсона:

Ўн  етти аср муқаддам, бутпарастлик оламга ҳукмрон бўлиб турган бир пайтда, ушбу севги байрами бутпарастлик ботқоғига ботиб кетган қадимги Римдаги байрамларнинг бири эди. Бу байрам румоний ёки римча бутпарастлик тушунчасига кўра, «илоҳий муҳаббат» ифодаси саналган.

Қадимги римликлар ва уларнинг ворислари бўлмиш бугунги насронийлар ичида ушбу бутпарастлик байрамига оид  нақл  этиб келинаётган эртак-афсоналар бўлиб, ҳатто насроний тадқиқотчиларнинг ўзлари ҳам бу афсоналарнинг воқеъликда ҳақиқатан содир бўлганини шубҳа остига олганлар.

Машҳур афсоналардан бирига кўра, қадимги римликлар эътиқоди бўйича, Рим шаҳрининг асосчиси Ромулиусни бир она бўри эмизиб, унга қувват ва  ҳикмат ато этган  эмиш.

Римликлар ҳар йили феврал ойи ўртасида шу ҳодисани тантанали равишда нишонлаб келишар, нишонлаш маросимида бир ит билан бир эчки сўйилар, қонини бақувват ва кўркам икки ёш йигит баданларига суртар, кейин қонни сут билан ювар, сўнг бир тўда одамларни эргаштириб олиб, Рим кўчаларини яланғоч ҳолатда кезишар экан. Ушбу икки йигитнинг қўлларида эчки терисидан тасмалари бўлиб, у билан йўлиққан кишиларни уришар, Римнинг туғмас аёллари бу тасма зарбаларини бепуштликка шифо деган эътиқод билан қучоқ очиб кутиб олишар экан.

 

Насронийлар «авлиёси» Валентиннинг бу байрамга қандай алоқаси бор?

«Авлиё Валентин» қадимда насронийлик черкови қурбонига айланган икки роҳибга нисбатан ишлатиладиган номдир. Баъзилар уни икки киши деса, айримлар у бир киши, милодий тақрибан 296-чи йилларда қўмондон Клавдиус томонидан берилган азоблар оқибатида ҳалок бўлган, дейди.

Унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Римда, у вафот этган  жойда 350-милодий йили ибодатхона қурилган.

Римликлар насронийлик динини қабул қилганларидан кейин ҳам, мазкур севги байрамини нишонлашни ташламадилар, аксинча, уни энди бутпарастча «илоҳий муҳаббат» эмас, насронийча «муҳаббат қурбонлари куни», «барча севишганлар байрами», деб атай бошладилар. Улар Авлиё Валентинни муҳаббат қурбони ва муҳаббатга чорловчи тимсолида кўрдилар ва уни барча ошиқ-маъшуқлар авлиёси рутбасига кўтардилар.

Қадимги римликларнинг ушбу байрамга доир ботил эътиқодларидан бири шуки, турмушга чиқиш ёшидаги қизларнинг номлари ёзилган кичкина қоғоз ўрамлари туваксимон идиш ичига қўйилади, уйланмоқчи бўлган йигитлар ҳозир бўлиб, ҳар бири биттадан қоғоз ўрамини тортади, шундан сўнг йигит бир йил давомида ўзига номи чиққан қизнинг «хизмати»да бўлади. Кейин йигит бу қизга ё уйланади ё бўлмаса, келаси йил шу ишни яна қайтарадилар. Шу маънода  бу байрам қадимги Римликларда кенг тарқалган очиқ (яъни никоҳсиз) муҳаббат ва бузуқлик асосига қурилгани маълум бўлади.

Насронийлик дини арбоблари ёш йигит–қизлар ахлоқини бузади, деган  эътибор билан бу удумга қарши чиқдилар ва ушбу афсонавий байрамни нишонлаш билан машҳур бўлиб келган Италияда байрам тамомила бекор этилди, лекин насронийлар кейинчалик барибир уни нишонлашга қайтишди, бироқ унинг қачон қайта тиклангани маълум эмас.

Насронийларнинг бу тўғридаги ривоятлари ҳар хил, лекин айрим манбаларда инглизлар бу байрамни милодий ўн бешинчи асрдан буён нишонлаб келгани айтилади.

Милодий 18-19 асрларда айрим Европа шаҳарларида «Валентин китоби», деб аталмиш китобчаларни сотадиган дўкончалар кенг тарқалган, бу китобчаларда ишқ–муҳаббатга аталган айрим шеърлар битилган бўлиб, хоҳлаган одам «севгили» ёрига табрик откриткаларини юбормоқчи бўлса, ундан ўзига ёққан шеърни танлаб олар экан, шунингдек унда севги-муҳаббат ва ҳиссиётга оид мактубларни қандай ёзиш  кераклиги ҳақида тавсиялар берилган экан.

Иккинчи афсона:

Бу афсонанинг қисқача мазмуни, қадимги римликлар бутларга чўқиниб, бутпарастлик ботқоғига ботиб кетган бир дамларда «Луперкалий», деб аталмиш бузуқлар байрамини нишонлаганлар. Бу байрам олдинги афсонада айтилган бутпарастлик байрамининг айни ўзи бўлиб, улар санам ва маъбудаларига аталган жонликларни қурбонлик қилишар, санам ва маъбудалари чорваларини бўридан ва турли бало-қазолардан сақлайди ва ҳимоя қилади, деб эътиқод қилар эдилар.

Насронийлик дини зоҳир бўлиб, Римликлар насронийликни қабул қилгандан сўнг милодий учинчи асрда, Рим императори «Клавдий II» ҳукмронлиги даврида, уйланиш жангчини урушдан овора қилиб қўяди деган важ билан, император аскарларига уйланишни тақиқлаб қўяди.

Насронийларнинг Авлиё Валентини бу қарорга зимдан қарши чиқиб, аскарларни махфий равишда никоҳлаб қўядиган бўлади. Бундан хабар топган император уни зиндонга ташлаб йўқ қилишга ҳукм қилади.

Учинчи афсона:  

Император Клавдий II бутпараст, Авлиё Валентин эса насроний дини доъийларидан бўлган. Император уни римча бутпараст  бўлсин, деб насроний динидан чиқаришга ҳаракат қилади, бироқ Валентин насроний динида қаттиқ туриб олгач, 14 феврал 270 йили қадимги Римда бутпарастлик байрами «Луперкалий»  кечаси йўқ қилинган.

Римликлар насроний динига кирганларида бутпарастлик байрами «Луперкалий»ни «Авлиёлари Валентин» хотирасини тирилтириб туриш мақсадида уни ҳалок қилинган кунга боғлаб қолдирдилар.

Чунки у ҳозирги эртакда келганидек насроний динида  қаттиқ туриб ўлиб кетган, ёки иккинчи афсонада ифодаланган маъно бўйича, ошиқларга ғамхўрлик қилиш ва уларни уйлантириш йўлида ўлиб кетган эмиш.

Кофирларнинг  Севги байрамидаги энг кўзга ташланган анъаналаридан:

1- Севги байрамида бошқа муҳим байрамлардаги ҳолатлар каби шод-хуррамликни изҳор этишлари.

2- Бир-бирларига қизил гуллар ҳадя этишлари, бу нарса Римликларда санам ва маъбудалари учун бутпарастча «илоҳий муҳаббат»ни ифодалаш, насронийларда эса севишганлар ишқини ифодалаш учун қилинадиган амаллардир, шунинг учун насронийларда ошиқлар байрами,, деб аталган.

3- Севги байрами билан табриклаб откриткалар тарқатишлари, айрим откриткаларда «Амур Купидон» сурати ҳам бор. У ёй ва ўқ кўтариб турган қанотли бола бўлиб, у қадимги бутпараст Рим халқларидаги муҳаббат худосидир. Субҳаналлоҳ! Алллоҳ уларнинг тўқималари ва ширкларидан Олий ва Буюкдир.

4- Муҳаббат, севги, ишқ деган сўзларни ўзаро табрик карточкаларида шеърий ё насрий ва ёки қисқа жумлаларда ёзиб бир-бирларига беришлари, айрим карточкаларда кулиб турган суратлар ва ҳазилнамо сўзлар бўлади. Кўпинча «Валентинга ўхшагин», «Валентиним бўлгин» деган сўзлар ҳам ёзилади. Бу эса “Валентин куни”нинг бутпарастликдан насронийликка кўчиб ўтган шаклидир.

5- Кўпчилик насроний ўлкаларда кундузги-кечки йиғилишлар ва эркак-у аёл аралаш тантаналар уюштирилади, совға-саломлар юборилади, айримлар ўйнашлари, дўстлари ва севгили ёрларига гуллар, қутиларда шоколадлар юборади.

Юқорида келтирилган афсона ва кўринишлардан мақсад нима?!:

«Севишганлар байрами» ва унинг рамзи саналмиш насронийлар «Авлиё»си Валентин тўғрисида юқорида келтирилган афсона ва тўқималарни Аллоҳни якка-ягона, деб билган мусулмон у ёғда турсин, заррача ақли бор бир инсонга ҳам аҳамият-эътибори йўқ, зеро афсонавий бутлар иккала халқда, эски Римда ҳам, насронийларда ҳам жуда кўп, бу нарса уларнинг китоблари ва тарихларидан хабардор бўлган ҳар бир кимсага яққол аниқ ва аёндир. Лекин, келтирилган афсона ва эртаклар «севги байрами» билан алданиб қолган жоҳил мусулмонларга, бу байрамнинг ҳақиқатини, асл юзини очиш мақсадида келтирилди холос.

Улар  залолат ботқоғига ботган насронийларга эргашиб нишонлайдиган бўлиб кетганларидан, афсуски ҳатто кўпчилик мусулмонлар ҳақ билан афсонани, ақл билан хурофотни аралаштириб юбордилар.

Насроний илмоний динсиз ғарбдан келган нарсалар, китобларида ёзилган афсона бўлсин, роҳиблари ҳикоя қилиб берган хурофот бўлсин, фарқсиз, ҳаммасини оладилар, баъзи ўзларини мусулмонман, деб, Исломни ўта юзаки билган кимсалар жоҳиллиги чўққисига етганидан: “Қўйсаларинг-чи энди, бари-бир уларнинг машиналарини, самолётларини ва ишлаб чиқарган нарсаларини оляпмиз-ку, афсона ва хурофотларини олсак нима қилибди”, дейишгача борди.

Бу нарса ғарблаштириш ва уларга кўр-кўрона тақлид қилишнинг ёмон самараларидир. Ҳа ғарблашган, ғарбга тақлид қилувчилар фойда нима, зиён нима, ажрата олмайдилар.

Ҳа, бу Аллоҳ таоло инсонни у билан бошқа ҳайвонлардан мукаррам қилган ақлни ишлатмаслик, мусулмонни амал қилиш ва унга даъват этиш билан шарафли қилувчи дину диёнатга қарши туриш аломатидир.

Шунингдек, бу ўзгалар, яъни кофирлар қаршисида эриб йўқ бўлиш ва куфр ботқоғига ботиб кетиш, ўзлик ва мустақилликни йўқотиш аломати ва руҳий мағлубият белгисидир.

Моддий томондан ғолиб бўлганларнинг яхши-ю ёмонига, ширин-у аччиғига, мақтовли-ю айбли нарсаларига фарқсиз суратда ажратмасдан ҳавас қўйиш белгисидир.

Бундай нарсаларга нафслари билан курашда мағлуб бўлган, умматларига хиёнат қилувчи динсиз хоин илмонийларгина чақиради.

Юқорида “севги байрами” тўғрисида келтирилган афсоналардан қуйидаги хулосалар маълум бўлади:

Биринчидан: Бу байрамнинг асли қадимги Римдаги бутпарастлик ақидасидир.

Уни чўқинган худоларига бўлган «илоҳий муҳаббат», деб ифодалашган. Ким бу байрамни нишонласа, у бутларни улуғлаган, бутларга ибодат қилинадиган муносабатни нишонлаган бўлади. Улуғлашга ва ибодатга ҳақли яратувчи Аллоҳ бизларни ширкдан ва ширкка олиб борувчи йўллардан  огоҳлантириб, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб айтди:

)وَلَقَدْ أُوحِيَ إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ بَلِ اللَّهَ فَاعْبُدْ وَكُن مِّنْ الشَّاكِرِينَ(الزمر: 65،66

«Эй Пайғамбар, дарҳақиқат, сизга ҳам, сиздан аввалги пайғамбарларга ҳам шундай ваҳий қилингандир: «Қасамки, агар Аллоҳга бошқани шерик келтирсанг, албатта қилган амалларинг беҳуда кетур ва албатта дининг ва охиратингда зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан! Йўқ, сен шерик келтирмай ёлғиз Аллоҳгагина  ибодат қилгин ва шукр қилувчилардан бўлгин» (Зумар: 65-66).

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло катта ширк келтириб ўлган кимсани жаннат ҳидини ҳам топмаслигига, балки дўзахда абадул-абад қолишига маҳкум этди, бунга далил ушбу оятдир:

)إِنَّ اللّهَ لاَ يَغْفِرُ أَن يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَن يَشَاءُ وَمَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلاً بَعِيداً) النساء: 116

«Албатта Аллоҳ Ўзига бирон нарсанинг шерик қилинишини кечирмайди. Ундан кичкина гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради. Кимки Аллоҳга ширк келтирса, демак, ҳақ йўлдан жуда қаттиқ озибди.» (Нисо сураси: 116-оят)

Аллоҳ таоло Ийсо алайҳис-салом тилларида у кишининг қавмига айтди:

}إِنَّهُ مَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللّهُ عَلَيهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَارٍ } المائدة: 72

«Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас». (Моида сураси: 72-оят)

Энди бизларнинг бўйнимиздаги фарз ширкдан ва ширкка олиб борувчи нарсалардан хазар қилишдир.

Иккинчидан: Бу байрамнинг келиб чиқиши Аллоҳ ва Пайғамбарларига иймон келтирган мусулмон у ёқда турсин, заррача ақли бор инсон ҳам қабул қилмайдиган афсона ва хурофотлар билан боғлиқдир.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, афсонада келганидек, бир она бўри Рим шаҳрининг асосчисини эмизиб, унга қувват ва ҳикмат берганига соғлом ақл ишонадими?! Бу нарса мусулмон кишининг соф ақидасига умуман туғри келмайди.

Зотан ҳикмат ва ақли бурроликни Аллоҳнинг ўзи беради, бўрининг сути эмас, эй “ақллилар”!!!

Шунингдек, иккинчи афсонада бу байрамда Римликлар ўз чўқинадиган бутларига қурбонликлар тақдим этадилар. Бу бутлар улардан ёмонликларни қайтаради, чорваларини бўрилардан ҳимоя қилади, деб эътиқод қиладилар. Бу нарсалар катта ширк бўлиши билан бирга, бутлар на зиён ва на фойда бермаслигини билган соғлом ақл қабул қилмайдиган маълум ҳақиқатдир. Аллоҳ таоло комил дин, саҳиҳ ва соф ақидани неъмат қилиб берган оддий мусулмонгина  эмас, тўғри бир ақлга эга инсон ҳам, қанақасига бу афсона ва хурофотлар билан чамбарчас боғлиқ байрамни нишонлашни ўзига раво кўрсин!?

Учинчидан: Қадимги Римликлардаги бу байрамга хос жирканч анъаналаридан бири, ит билан эчкини сўйиш ва икки барваста ёш йигит ит билан эчкининг қонини ўз баданига суртиши, кейин қонни сут билан ювиши ва ҳоказо… Бу умуман тўғри фитрат, соғлом ақллар нафратланадиган ҳолатдир…

Ахир Аллоҳ таоло тўғри фитрат, соғлом ақл неъматини ато қилиб, Ўзининг Ҳақ Динига ҳидоят қилиб қўйган киши, бундай жирканч ишлар амалга ошириладиган байрамни нишонлайдими?!!

Тўртинчидан: Насронийлар «Авлиёси Валентин»нинг бу байрамга нақадар алоқадорлиги борасида насронийларнинг ўзлари ҳам катта шубҳа билан қарайдилар.  Айрим насроний манбалар бу авлиёнинг ҳаётда бўлгани тўғрисида шубҳа қилиб, уни ҳақиқати бўлмаган афсона, деб эълон қилганлар. Бинобарин, насронийлар қадимги Римдаги бутпарастларга эргашиш ўрнига, бу байрамни тарк этишлари лозим эди.

Хоссатан, бу байрамни авлиёларидан бирига боғлаш ўзлари томондан шубҳа остига олинган!!!

Улар-ку динларини бузиб, китобларини ўзгартириб, залолатга ботган кофирлар, шунга қарамай бу байрамни нишонлашлари танқид остига  олинган бўлса,  мусулмонга нисбатан ҳолат қандай бўлар экан!!!

Яна шуни айтиш керакки, агар бу байрам насронийлар «Авлиёси Валентин» насроний динида қаттиқ тургани сабабли уни йўқ қилиниши муносабати билан нишонланадиган бўлса, бизларни нима ишимиз бор? Мусулмонларни бу байрамга нима алоқалари бор!?

Бешинчидан: Насроний дин арбоблари, ушбу байрам сабабли ёш йигит-қизларнинг ахлоқи бузилишига қарши қўзғалиб, насронийларнинг бош қўрғони Италияда, католиклар ўртасида тамомила бекор этилди. Кейинчалик қайта тикланиб, Европа шаҳарларига тарқалди, улардан секин-секин  мусулмонлар диёрларига ҳам ўтиб келди.

Насронийлар залолат ботқоғига ботиб кетган бўлсалар ҳам, дин арбоблари ўз даврларида халқларини бузгани сабабли бу байрамни инкор этган бўлсалар, бизнинг уламолар ва имомларимизга  бу байрам ҳақиқатини очиб, уни нишонлаш ҳукмини  баён этиш фарздир. Яна  шунингдек, бутун мусулмон оммаси бу байрамни инкор этишлари ва қабул қилмасликлари, нишонлаган одамларга ё насронийлардан мусулмонларга олиб келиб мусулмонлар диёрларида изҳор этувчиларга инкор этишлари фарздир.

Бу нарса яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва бир-биримизни ҳаққа васият ва насиҳат қилиш бурчларимиздан биридир, зеро ботилнинг асл юзини очиб бериш, шармандасини чиқариш ва ундан қайтариш, инкор қилиш, умуман ҳар бир мусулмон зиммасига ўзининг куч тоқатига қараб фарз бўлади. Қудратингиз етганича мункардан қайтаришингиз зарур!!

Нима учун  бу байрамни нишонламаймиз?

 “Севги байрам”ини нишонлайдиган кўпчилик мусулмонлар аслида бу байрам тўғрисида келган – хоҳ қадимги Римдаги бўлсин, хоҳ насронийлардаги бўлсин – афсона ва хурофотларга ҳечам ишонмайдилар. Кўпчиликларининг эса бу афсоналар тўғрисида ҳеч қандай маълумоти ҳам йўқ, уларни бу байрамни нишонлашга мажбур қилган нарса бошқаларга тақлид қилишлари ёки бунинг кетидан эришадиган шаҳват холос, бошқа нарса эмас.

Бу байрамларни нишонлайдиган Исломдан расминигина билувчи айрим мусулмонлар  айтишлари ҳам мумкин:

Ахир Ислом муҳаббат, тинчлик-осудаликка буюрганку, “севги байрами” мусулмонлар орасида меҳр-муҳаббатни ёйиш учун қулай бир муносабат эмасми,  нима қилибди уни нишонласак?!

Бу саволга бир неча жиҳатдан жавоб беришимиз мумкин.

Биринчидан: Исломдаги байрамлар Аллоҳга яқинлаштирувчи ибодатлар ҳамда соф диний расм-русумлардир.

Исломда Жумъа куни, Рамазон хайит ва Қурбон ҳайит байрамларидан бошқа байрам йўқ.

Ибодатлар далилга асосан қилинади, бўлмаса қилинмайди. Бирон бир инсон   Аллоҳ ва Росули қонунлаштириб бермаган  байрамни байрам қилиб белгилаб олишга ҳаққи йўқ, шунга биноан севги байрами ва ундан бошқа ўйлаб чиқарилган байрамлар, мустақилликми,  наврўз байрами бўладими, буларнинг ҳаммаси динда ўйлаб чиқарилган янгилик ва шариъатга унда бўлмаган нарсани қўшишдир, Шариъатни ўрнатиб берган Аллоҳ таолонинг «хатосини» тўғрилаш-тузатишдир,

Иккинчидан: Севги байрамини нишонлаш аввало, қадимги Римликларга, бутпарастларга, ундан кейин ўша бутпарастларга кўр-кўрона эргашган аҳли китоб насронийларга эргашиш ва тақлид қилишдир.

Агар биз мусулмонлар аҳли китоб насронийларнинг динида мавжуд бўлган одатларига тақлид қилишдан қайтарилган бўлсак, энди уларнинг динларида мутлақо йўқ бўлиб, кейинчалик бутпарастларга тақлид ўлароқ ўзлари пайдо қилиб олган нарсалари ҳақида нима дейиш мумкин?!!

Умуман олганда, кофирларнинг - улар аҳли китоб бўладими, бутпараст бўладими - ибодатлари, феъл атворлари ва урф-одатларига тақлид қилиш ҳаромдир. Буни уламоларимиз Қуръон, Суннат ва саҳобалар  ижмосига кўра баён этиб берганлар.

1- Қуръони Каримдан далил Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларидир:

{وَلاَ تَكُونُواْ كَالَّذِينَ تَفَرَّقُواْ وَاخْتَلَفُواْ مِن بَعْدِ مَا جَاءهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَأُوْلَـئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ }آل عمران105

«Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз!» (Оли Имрон: 105-оят).

)أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَن تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنَ الْحَقِّ وَلَا يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِن قَبْلُ فَطَالَ عَلَيْهِمُ الْأَمَدُ فَقَسَتْ قُلُوبُهُمْ وَكَثِيرٌ مِّنْهُمْ فَاسِقُونَ  (الحديد: 16

«Аллоҳ ва Росулини тасдиқ этиб, ҳидоятига эргашган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ?ҳақ — Қуръонга мойил бўлиш (вақти)келмадими? (Шунингдек улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар(яъни, яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)? Улардан (яҳудий ва насронийлардан) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар!» (Ҳадид сураси: 16-оят).

Аллоҳ таоло  динларини ўзгартирган, китобларини бузган, Аллоҳ шариат қилиб бермаган нарсаларни пайдо қилган ва буюрган амрларини  тарк этган аҳли китобларнинг йўли ва маслакларига юришдан мўъминларни огоҳлантирган.

2- Суннатдан далил, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Кимда-ким ўзини бирон қавмга ÿхшатса, бас, у ҳам улардан биридир» дедилар. (Имом Аҳмад: 2/50, Абу Довуд: №4021).

Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Гарчи бу ҳадиснинг зоҳирий маъноси кофирларга  ўхшаган одам кофир бўлишини ифодаласа-да, уларга тақлид қилиш камида ҳаром эканини англатади ва Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига ўхшайди:

(وَمَن يَتَوَلَّهُم مِنكُم فَاِنَّه مِنهُم)  المائدة51.

«Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир». (Моида: 51-оят). (Ал-Иқтизо: 1/314)

Имом Санъоний айтадилар:

«Агар мусулмон киши кофирларга бирон бир кийим кийишда ўхшаб ва бу билан кофирларга ўхшашни эътиқод қилса кофир бўлади, агар эътиқод қилмаса унда бу масъалада фуқаҳолар ораларида ихтилоф бор, айримлари кофир бўлади деган, айрим фуқаҳолар кофир бўлмаса ҳам яхшилаб таъзир берилади, деб айтган». (Субул ус-салом: 248/8).

Ижмоъга келсак: Ибн Таймийя — раҳимаҳуллоҳ — кофирларга уларнинг байрамларида тақлид қилишнинг ҳаромлигига саҳобалар даврида иттифоқ қилинганини нақл қилганлар, шуниндек, Ибнул-Қоййим ҳам бунга  уламоларнинг ижмоъларини нақл қилганлар. (Ал-Иқтизо: 1/454, Аҳкаму аҳлиз-зимма: 2/722-725).

Кофирларга кийимларида, одатларида ёки турмуш тарзларида ўхшашдан  ҳам кўра, уларга “Севги байрами”га ўхшаш динларидаги нарсаларда ўхшаш хатарлироқдир.

Зотан, уларнинг динлари ё ўйлаб чиқарилган ва ё бузиб юборилган, бузиб юборилмаганлари эса мансух бўлган ва Аллоҳ таолога яқинлаштирмайди.

Бас, шундай экан, «севги байрами» ва «Валентин куни»ни нишонлаш, аввало Қадимги Рим бутпарастларига бутларга сиғинишларида ўхшаш бўлса, ундан кейин аҳли китоб насронийларга “авлиё”лари тўғрисидаги афсоналарда   ўхшашдир. Ўзлари улуғлаб, у тўғрисида ғулув кетганлар ва у “авлиё”лари учун инсонга сарф қилинмайдиган нарсаларни сарф этиб, хос байрам белгилаб бу байрамни нишонлаганлар.

Учинчидан: “Севги байрами”дан хозирги кунларда кўзланган мақсад мўмин ва кофирларнинг ҳаммалари ораларида муҳаббатни ёйиш миш-мишини тарқатиш холос. Бу эса умуман Ислом динига тўғри келмайдиган нарса, зеро мусулмон киши кофирларга нисбатан адолат билан муомала қилиши, зулм қилмаслиги керак, яна шуниндек кофир агар мусулмонларга қарши урушувчи бўлмаса, агар қариндоши бўлса ҳам, мусулмонларга қарши уруш қилмаса, кофирларга ёрдам бермаса, мусулмон киши қуйидаги оятга асосан яхшилик қилади:

)لا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُم مِّن دِيَارِكُمْ أَن تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ) الممتحنة: 8

«Аллоҳ Дин(ингиз-Ислом) тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсалардан — уларга яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингиздан қайтармас. Албатта  Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар». (Мумтаҳана сураси: 8)

Бироқ, кофирларга одиллик билан муомалада бўлиш, кофирга яхшилик қилиш  деган гапдан уни дўст тутиш керак, яхши кўриш керак, деган гап келиб чиқмайди, аксинча, кофирни Аллоҳ йўлида ёмон кўриш керак, чунки кофир Аллоҳ рози бўлмаган кофирлик амалидадир.

Аллоҳ таоло айтади:

}وَلا يَرْضَى لِعِبَادِهِ الْكُفْرَ } الزمر: 7

«У Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас». (Зумар сураси: 7)

Албатта, Аллоҳ таоло бизлага кофирларни яхши кўрмасликни  фарз қилгандир.

Аллоҳ азза ва жалла деди:

}لا تَجِدُ قَوْماً يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءهُمْ أَوْ أَبْنَاءهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْ } المجادلة: 22

«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига мухолифлик қилган кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да — дўстлашаётганларини топмассиз». (Мужодала сураси: 22)

Шайхул-Ислом ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло кофир билан дўстлашадиган бирор мўъмин йўқ, деб хабар берди, бас шундай экан ким кофир билан дўстлашса у мўъмин эмас, ташқи кўринишда кофирларга ўхшашлик дўстлашишга тахмин бўлгани учун, кофирларга ташқи кўринишда ўхшаш ҳам харомдир». (Ал-Иқтизо: 1/490).

Яна бошқа жойда айтадилар: «Кофирларга ўхшашлик қалбда муҳаббат, дўстлик ва дўстлашишни қолдиради, худди шу каби ичда уларни яхши кўриш сиртда уларга ўхшашни келтиради». (Ал-Иқтизо: 1/488).

Ҳеч қачон Аллоҳни ҳамда Аллоҳ яхши кўрган нарсаларни яхши кўриш билан куфрни ва кофирларни яхши кўриш бир қалбда бирга бўлиши мумкин эмас, ким Аллоҳни яхши кўрса, у куфрни ва кофирларни ёмон кўради.

Тўртинчидан: Насронийлар бу байрамни қайта тирилтирганларидан бошлаб бу байрамдаги кўзланган муҳаббат эр-хотинлик чегарасидан ташқаридаги ишқ ва севги-муҳаббатдир.

Бунинг натижаси эса зино ва фоҳишабозлик тарқалишидан бошқа бўлмайди, шунинг учун ҳам насроний дин арбоблари бир вақтда унга қарши чиқиб, бекор этганлар, кейин у қайтадан тирилтирилган.

Кўпчилик ёшлар бу байрамни қадимги Рим ва насронийлардаги хурофотларга эътиқод қилганлари учун эмас, аксинча рўёбга чиқараётган шаҳватлари учун нишонлайдилар.

Шундай бўлса ҳам, бу нарса улардан кофирларга динларида ўхшаш сифатини кетказмайди, бари-бир кофирларга ўхшаган бўладилар.

Бу мусулмон кишининг ақидасига жуда ҳам хатарли нарса бўлиб, шартлари топилиб, монеълари, тўсиқлари бўлмаса, бундай амал соҳибини кофир бўлиш даржасигача олиб бориши мумкин.

Мусулмон киши ўзи учун ҳалол бўлмаган бегона аёл билан ишқий муносабатлар ўрнатиши ҳеч ҳам жоиз эмас, ҳаромдир.

Бу нарса кабира гуноҳларининг бири бўлган зино эшикларидандир.

Ёш мусулмон йигитларнинг қайси бири севги байрамини нишонлаб, мақсади айрим шаҳватларни қўлга киритиш, ёки ўзига ҳалол бўлмаган аёл билан алоқа ўрнатиш бўлса, гуноҳи кабираларнинг бирини қилишни мақсад қилган ва кабира гуноҳларга етиш учун — уламолар куфр, деб эътиборга олган — кофирларга бирор бир анъаналарида ўхшаш-нарсани восита қилиб олган бўлади.

Мусулмон кишининг мазкур «севги байрами»га муносабати қандай бўлмоғи лозим?

Қуйида мусулмон киши «севги байрами» борасида нима қилиши лозим эканини айтиб ўтамиз.

Биринчидан: «Севги байрами», «Валентин куни» номли бу каби бузуқлар байрамини нишонламаслик ёки нишонлаётган одамлар билан бир ўринда бўлмаслик ва улар билан бирга ҳозир бўлмаслик. Чунки, бундай қилиш юқорида келтирилган далилларга кўра ҳаромдир.

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Агар яҳудий ва насронийларнинг ўзларига хос байрамлари бўлса, унда мусулмон киши худди уларнинг шариъатлари ва қиблаларига шерик бўлмагани каби, байрамларида ҳам шерик бўлмаслиги лозим» («Ташаббуҳ ал-Хасис би аҳлил-Хомиис» (Мушрикларга ўхшамаслик хусусидаги рисола) 27–бет, Дор ал-Амма-ар босмахонаси, «Ал-Ҳикма» журналида нашр этилган рисола: 4/193).

Иккинчидан: «Севги байрами»ни нишонловчи кофирларга совға тақдим этмаслик ёки байрамга алоқадор нарсалари ва шиорларини босиб бермаслик, омонатга бўлса ҳам бирор нарсани бериб турмаслик, зеро бу байрам кофирларнинг диний анъаналарининг биридир, бас уларга ёрдам бериш ва иқрор бўлиш куфрни зоҳир бўлиши ва олий бўлишига ёрдам бериш ва иқрор бўлишдир.

Мусулмон кишини ўз дини куфрга иқрор бўлишдан, куфрнинг зоҳир бўлиши ва олий бўлишига ёрдам беришдан манъ қилади. Шунинг учун Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Мусулмонлар кофирларнинг    байрамларига хос бўлган  нарсаларда, на таомда, на либосда, на ювинишда, на олов ёқишда, на кундалик турмушдан бир одатни бекор этишда ва на ибодатда ёки бундан бошқада кофирларга тақлид қилишлари ҳалол эмас, шуниндек кофирларга ўхшаб тўй қилишлари, совға тақдим этишлари, байрамга керак бўлувчи нарсаларни сотишлари ва бола-чақаларни уларнинг байрамларида ўйнашга ва зебу зийнат билан ясанишга рухсат ва имкон беришлар ҳалол эмас.

Хуллас, мусулмонлар кофирлар байрамининг бирон қисмини ҳам олмасликлари, балки кофирларнинг бундай кунлари мусулмон учун оддий кунлар қаторида ўтиши лозим».

(Мажмуъ ал-фатава: 25/329).

Ибн Туркмоний айтдилар: “Демак, мусулмон киши кофирлар билан бирга ўтирса ёки гўшт сўйиб берса ва ё пишириб бериб унга ёрдам берса, уларнинг маросимлари ва байрамларида минишлари учун маркабини бериб турса, гуноҳкор бўлади”. (Ал-луммаъ фи-ал-ҳавадис ва ал-бидаъ: 2/519-520).

Учинчидан: «Севги байрами»ни нишонлаётган бирон мусулмонга ёрдам бермаслик, аксинча ундан қайтариш лозим, зотан мусулмонлар кофирлар байрамини нишонлашлари инкор этилиши лозим бўлган мункардир.

Шайхулислом айтганлар: «Биз кофирларга байрамларида ўзимизни ўхшатмаслигимиз зарур бўлгани каби, бирон мусулмон уларга байрамларида ўзини ўхшатмоқчи бўлса унга ёрдам бермаслигимиз, аксинча, уни бундан қайтаришимиз лозимдир. Ким кофирлар байрамида фавқулода бир маросим қилиб одамларни чақирса, даъватига жавоб берилмайди, қайси мусулмон кофирлар байрамларида оддий кунлардан бошқача совға берса, агар совғаси кофирларга ўхшаш учун керакли нарса бўлса, совғаси қабул қилинмайди, мусулмон киши байрамда кофирларга ўхшашда фойдаланадиган овқат, кийим ва ҳоказоларни сотмайди, чунки бу нарса мункарга ёрдам беришдир». (Мажмуъ ал-фатава: 2/519-520).

Шайхулислом роҳимаҳуллоҳ баён этиб берганларига биноан савдогар мусулмонлар «севги байрами»га хос совғаларни – хоҳ муаййан бирон кийим бўлсин, хоҳ қизил гул ва ҳоказолар бўлсин — олиб-сотишлари жоиз эмас, зеро бундай совғаларни олиб келиб сотиш Аллоҳ ва Пайғамбар соллалоҳу алайҳи ва саллам рози бўлмайдиган мункар ишларга ёрдам беришдир.

Шунингдек, кимга бу байрамда совға берилса қабул қилиши ҳалол эмас, чунки бу байрамда совғани қабул қилиш байрамни тан олиш демакдир.

Тўртинчидан: Бу байрамда бир-бирларини табрикламаслик, қутламаслик лозим, зеро бу мусулмонлар байрами эмас. Агар бирон киши мусулмонни табрикласа ва қутласа, унга мусулмон киши жавоб қайтармайди.

Ибнул-Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтганлар:

«Куфр миллатига хос байрамлари, рўзалари каби анъаналарда «байрамларингиз билан»  ва шунга ўхшаш сўзлар билан табриклаш- қутлаш уламолар иттифоқи билан ҳаромдир.

Бундай гапларни айтган киши кофир бўлмаса ҳам, табриклаш   ҳаром ва бу насронийни хочга сажда қилганини табриклаш билан баробар, балки унинг гуноҳи Аллоҳнинг хузурида каттароқ ва ароқ ичган, одам ўлдирган, зино қилган ва ҳоказо катта гуноҳларни қилган осийни табриклашдан ҳам гуноҳи ёмонроқдир.

Кўпчилик қалбида дин қадри бўлмаган кишилар, қилаётган ишини расволигини билмаган ҳолда, бундай ҳодисаларга тушиб қолади. Ким бир кишининг қилган гуноҳи сабабли у бир бидъат сабабли ё бир куфр сабабли табрикласа, Аллоҳни ғазабига ва ўчига рўпара бўлибди”. (Аҳкаму аҳлиз-зимма: 1/441-442).

Бешинчидан: «Севги байрами» ва шунга ўхшаш кофирлар байрами ҳақиқатини, қаердан келиб чиққанини билмай алданиб юрган мусулмонларга аниқлаб, ошкор қилиб бериш, ҳамда мусулмон киши дини билан ажралиб туриши ва ақидасини бузувчи нарсалардан ҳимоя этиши зарурлигини баён этиб бериш ва кофирларга байрам ёки ибодат ва турмуш тарзлари каби диний анъаналарда ўхшаш хатарли эканини эслатиш зарурлигини баён этиш.

Умматга насиҳатда холис туриш ва яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш вазифасини адо этиш учун, мусулмонларга эслатиш. Буни бажариш орқали бандалар ва диёрлар тузалади, яхшиликлар келади ва ёмонликлар кўтарилади, Аллоҳ Азза ва жалла айтди:

)وَمَا كَانَ رَبُّكَ لِيُهْلِكَ الْقُرَى بِظُلْمٍ وَأَهْلُهَا مُصْلِحُونَ (هود: 117

«Парвардигорингиз у шаҳарларнинг ўзларини тузатиб (ҳақ йўлга юрган)аҳолисини зулм билан ҳалок қилган эмасдир» (Ҳуд: 117)

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло адаштирувчи фитналардан бизларни ҳифзу ҳимоя этсин, нафсларимизни ёмонлиги ва душманларнинг макру-ҳийлаларидан сақласин. Унинг Ўзигина дуоларимизни эшитувчи ва ижобат этувчи Зотдир. Аллоҳнинг салоти ва саломи Пайғамбари ва элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва У Зотнинг оила аъзолари ва саҳобаларига бўлсин.

Манба: Ислом Биз