Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Ҳасиб, Ал-Кофийнинг маъноси

3069 марта кўрилган


Аллоҳ таоло деди: “……” “Аллоҳнинг Ҳасиблиги кифоя, яъни Аллоҳнинг ўзи кифоядир.” “……” Бандасига Аллоҳ кифоя эмасми? Улар сизни ундан бошқалар билан қўрқитадилар. Аллоҳ кимни адаштирса уни тўғри йўлга бошловчи йўқдир.”

Ҳасиб дегани бандаларидан улар ёмон кўрадиган нарсаларни ҳаммасини даф қилувчи, улар муҳтож бўладиган ҳамма нарсаларни уларга енгиллаштириб берувчи, уларнинг дунё ва динларида уларни ташвишлантирган ҳамма ишларини бандаларига кифоя қилувчи, ечимини қилиб берувчи, деган маънодадир.

Ҳасибнинг маъноларидан бири У бандаларнинг ҳамма қилган амалларини сақлаб қўяди. Уларни Аллоҳ таоло ҳисоблаб қўйди. Улар эса уни эсдан чиқардилар. Аллоҳ таоло бу нарсаларни билди. Аллоҳ солиҳ амални бузуқ амалдан, яхшисини ёмонидан ажратди. Аллоҳ таоло бандалар мустаҳиқ бўладиган жазо ва мукофот ва улар ҳақли бўлган савоб ва иқобнинг миқдорини билди. Кофий — махлуқотларнинг барча ғам-ташвишга солган нарсаларнинг ечими кифояси Унинг қўлида бўлган зот деган маънодадир. Аллоҳ таолонинг бандаларига кифоя қилиши умумий ва хусусийдир. Умумийсида Аллоҳ таоло барча махлуқотларига уларнинг нимага эҳтиёжлари бўлса кифоя қиладиган даражада уларга бериб қўйган; Аллоҳ уларни  вужудга келтирган, таминлаган уларни ўзлари яратилган нарсалар-мақсадларга тайёрлаб қўйган. Аллоҳ бандаларига уларни беҳожат қиладиган, боқадиган, таомлантирадиган, ва суғорадиган нарсаларнинг сабабларини барчасини тайёрлаб қўйган. Бу умумий кифояси, яъни бутун бандаларни яратилишию, уларни еб-ичишию, ҳаммаси Аллоҳ таолонинг зиммасида экан.

Энди Аллоҳ таолонинг хос кифояси. Бу кифояси Аллоҳ таолога таваккул қилувчилари Аллоҳ таоло тақводор бандаларнинг аҳволларини ўнглаб қўяди. Аллоҳ таоло деди: “……” “Ким Аллоҳ таолога таваккул қилса, Аллоҳнинг Ўзи унга кифоядир.” Яъни, Аллоҳ таоло унинг диний ва дунёвий ишларида ўзи кифоя қилади. Агар банда зарарларни даф қилиш ва фойдаларни ҳосил қилишда Раббига қалби билан кучли ва мукаммал суратда эътимод қилиш, суяниш билан Раббига ҳақиқий таваккулни қилса ва Унинг Аллоҳга бўлган ишончи кучайса, Раббига бўлган гумони чиройли бўлса, у банда учун тўла кифоя ҳосил бўлади, Аллоҳ таоло унга барча аҳволларини тўла-тўкис қилиб беради. Унинг сўзлари ва ишларида тўғриликка солиб қўяди. Аллоҳ таоло унинг барча ташвишларига кифоя қилади ва ғамларини аритади.

Салафларнинг баъзилари айтганларки: Аллоҳ таоло ҳар бир амал учун ўзига муносиб, ўзининг жинсидан мукофотни қилиб қўйди. Аллоҳ таоло ўзига таваккул қилган бандага Ўзини ана шу бандага кифоя қилди. Аллоҳ таоло деди: “……” “Ким Аллоҳ таолога таваккул қилса, суянса Аллоҳ таолонинг Ўзи унга кифоядир.” Аллоҳ таоло унга бошқа амаллардаги каби у ажрни берамиз, бу ажрни берамиз демади. Балки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзини таваккул қилган бандасига кифоя қилувчи қилиб қўйди ва уни сақловчи қилиб қўйди. Агар банда Аллоҳ таолога ҳақиқий таваккул қилса еру осмон ва ундаги нарсаларнинг ҳаммаси у бандага қарши макру ҳийла қилсалар Аллоҳ таоло албатта бу банда учун бу макр ҳийлалардан чиқиш йўли қилади, Аллоҳ таоло Ўзи унга кифоя қилади ва нусрат беради. Кифояни таваккулга боғлаш сабабларни мусаббабларга боғлаш бобидандир. Аллоҳ азза ва жалла Ўзига ишонган, Ўзига чиройли таваккул қилган ва ташвишларида ва мусибатларида Ўзига қайтишни, яъни Аллоҳга қайтишни чиройли қилган бандасига унинг ғам-ташвишларини кетказишга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. Банданинг Аллоҳ таолога бўлган гумони қанчалик чиройли бўлса, Аллоҳ ҳузуридаги нарсалардан банданинг умиди қанчалик катта бўлса ва Аллоҳга бўлган унинг таваккули қанчалик содиқ, тўғри бўладиган бўлса, соф бўладиган бўлса, Аллоҳ таоло у бандани Ўзи ҳақидаги умидини ҳеч қачон ноумид қилмайди.