Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Қуддус Ас-Суббуҳ исмларининг маъноси

3139 марта кўрилган


Аллоҳ табарока ва таолонинг Қуддус исми Қуръони Каримда икки маротаба келган. Аллоҳ таоло деди: “......” “У Аллоҳ Ундан ўзга барҳақ маъбуд бўлмаган илоҳдир. У Маликдир, Қуддусдир, Саломдир, Мўминдир, Муҳайминдир, Азиздир, Жаббордир, Мутаккабирдир. Аллоҳ улар ширк келтираётган бут-санамлардан покдир.” Ва яна Аллоҳ таоло бошқа бир оятда деди: “......” “Малик, Қуддус, Азиз, Ҳаким бўлган Аллоҳ таолога самовотлар ва ердаги нарсалар тасбеҳ айтади.” Яъни, Уни бутун айбу нуқсонлардан поклайди. Суббуҳ исми суннатда келган. Бу исм имом Муслим ўз саҳиҳларида Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам руку ва сужудларида “Суббуҳун Қуддусун Роббул-малаикати вар-Руҳ” деб айтар эдилар. Маъноси: “Фариштларнинг ва Руҳнинг Рабби, яъни Жаброилнинг Рабби бўлган Суббуҳун Қуддус.”

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда тасбеҳ ва тақдис ўртасини худди Аллоҳ таоло Қуръони Каримда фаришталарнинг тасбеҳ ва тақдисларини зикр қилган ўринда жамлаганидек жамладилар. Аллоҳ таоло деди: “……” Аллоҳ таоло фаришталарнинг сўзларини шундай деб Қуръони Каримда келтирди: “Биз сенинг ҳамдинг билан сенга тасбеҳ айтамиз ва сени муқаддаслаймиз-поклаймиз.”

Бу ерда билиниши лозимки Аллоҳ таолонинг тасбеҳи ва тақдиси Аллоҳга лойиқ бўлган кўринишда камолот сифатларини ва мақтовларни Аллоҳга исбот қилиш билан бирга, Уни ҳар бир айб ва ёмонликдан поклаш билан бўлади. Шайхулислом ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ дедилар: “Аллоҳга тасбеҳ айтишга буйруқ Аллоҳни ҳар бир айб ва ёмонликдан поклаш ва улар билан ҳамд айтиладиган мақтовларни Аллоҳга исбот қилишни тақозо қилади. Бу эса Аллоҳ таолони поклаш, Унга ҳамд айтиш, Уни улуғлаш ва Уни яккалашни-тавҳид қилишни тақозо қилади. Шундан билинадики, аҳли бидъатлардан бўлган Муаттилалар қилаётган Аллоҳнинг сифатларини бекорга чиқариш, уларни исбот қилмаслик ва биз Аллоҳга тасбеҳ айтяпмиз, уни поклаяпмиз деган ҳужжат билан бу сифатларнинг маъноларини ва ҳақиқатларини инкор қилиш, ҳақиқатда ёки аслида унинг тасбеҳга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Балки, бу инкор қилиш, қабул қилмаслик залолат ва бўҳтондир. Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ “......” оятининг маъносида дедилар: яъни, Аллоҳ таолога У ўзини мақтаган, ўзига у билан ҳамд айтган нарсалар билан тасбеҳ айтинг. Чунки Мўътазилаларнинг тасбеҳлари кўплаб сифатларни ишдан чиқариб уни бекорга чиқаришни тақозо қилганидек, ҳар бир айтилган тасбеҳ мақталган бўлавермайди. Бишр ал-Миррисий  айтардики: “Субҳана роббиял-асфал” яъни Аллоҳнинг олийлигини инкор қилиб асфал деб тасбеҳ айтарди. Албатта бу мақтовга лойиқ эмас, балки бу мазаммат қилинадиган нарса. Аллоҳ таолога пастлик билан тасбеҳ айтяпти. Бу тасбеҳ эмас. Ибн Ражабнинг бу сўзларида келдики ҳар бир айтилган тасбеҳ мақлатган бўлмайди. Бу жуда ҳам аҳамятли гап. Зеро, Аллоҳнинг сифатларини инкор қилиш, уларни қабул қилмаслик ва уларни исбот қилмаслик билан Аллоҳ таолога тасбеҳ айтиш уни қилган одам мақталмайдиган ишдир, балки бундай қилган одам жуда ҳам қаттиқ қораланади, айбланади. У бу қилган иши билан бу айтган тасбеҳи билан Аллоҳ таолонинг ҳамди билан тасбеҳ айтадиганлардан бўлмайди. Балки, бу одам сифатларни ишдан чиқарувчи ва уларни инкор қилувчи ва қабул қилмайдиган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ўзини уларнинг сўзларидан ва таътилларидан поклаган кишилардан бўлиб қолади. Аллоҳ таоло айтганки: “.....” “Аллоҳ табарока ва таоло Раббингиз Роббул изза бўҳтончилар васфлаётган нарсалардан покдир. Мурсалинларга-пайғамбарларга Аллоҳ таоло томонидан Салом “Раббул оламин” бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Бу оятда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзини пайғамбарларга мухолиф бўлган кишилар у билан васфлаган нарсалардан поклади, элчиларнинг Аллоҳ ҳақида айтган сўзлари камчилик ва айблардан саломат бўлгани учун пайғамбарларга салом айтди.