Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Ҳаким исмининг маъноси

3489 марта кўрилган


Аллоҳ таолонинг Ҳаким исми Қуръони Каримда юзга яқин жойда такрор келган. Аллоҳ таоло деди: “У Ҳаким, Хабирдир.” Ва яна деди: “……” “Аллоҳ Азиз, Ҳакимдир.” “......” дейилди, Аллоҳ таоло Азиз, Ҳакимдир. Аллоҳ таолонинг иккитадан исми бир ўринда келган пайтда бу ўзига хос маъно касб қилади. Бу хусусида вақти келганда иншааллоҳ гапирамиз. Масалан, бу ерда Азизун-Ҳаким дейилди, Аллоҳ таоло кучли, қудратли лекин у зот Ҳаким ҳамдир, яъни куч қудратли бўлиши билан ул зот Ҳаким ҳамдир. Аллоҳ таолонинг кучли-қудратли бўлиши уни зулм қилишга олиб бормайди. Балки, Ҳаким исми билан ҳикмат сифати билан Аллоҳ таоло бу куч-қудратини ўз ўрнига ишлатади воҳоказо.

 Бу буюк исм Аллоҳ таолога мукаммал ҳукм ва мукаммал ҳикматни собит эканлигига далолат қилади. Мукаммал ҳикмат Аллоҳ таоло учун яратишида, буйруқларида ва шариатида собитдир-ки, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани ўз жойига қўяди ва уларни ўз ўрнига туширади. Аллоҳ таолога нима учун? деб, бирор бир савол берилмайди. Аллоҳ таолонинг ҳикматига таън етказиб бирор бир оғиз сўз айтилиши ҳам мумкинмас. Аллоҳ таолонинг мукаммалиги ҳукм Аллоҳнинг ёлғиз Ўзигадир. У бандалари ўртасида хоҳлаган нарсаси билан ҳукм қилади Унинг ҳукмини қайтарувчи йўқ, Унинг ҳукмини текширувчи йўқдир. Аллоҳ таоло деди: “......” “Ҳукм ёлғиз Аллоҳ таолоникидир.” Ва яна бошқа бир оятда деди: “......” “Ул зот Ўз ҳукмида бирортани шерик қилмайди.” Бирон киши учун одамлар ўз ўрталарида бир-бирларининг ҳукмларига эътироз билдириб, қайтарганларидек Аллоҳ таолога Аллоҳнинг ҳукмида эътироз билдириб, унга мурожат қилиши мумкин эмас. Аллоҳ таоло деди : “......” “Аллоҳ таоло ҳукм қилади, Унинг ҳукмни текширувчи йўқ. У жуда ҳам тез ҳисоб қилувчи зотдир.” Аллоҳ таолонинг ҳукми бандалари ичида жорийдир, уни қайтарувчи бирон кимса йўқ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳукмнинг собит бўлиши Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун бутун гўзал исмлар ва олий сифатларнинг собит эканлигини ўз ичига олади, чунки у эшитувчи, кўрувчи, билувчи, хабардор, сўзловчи ва тадбир қилувчи ва бундан бошқа исм-сифатларга эга бўлсагина ҳакам бўла олади, акс ҳолда ҳакам бўла олмайди.