Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Ал-Муҳаймин Ал-Муҳит исмларининг маъноси

2741 марта кўрилган


Аллоҳ таолонинг Муҳаймин исми Қуръони Каримда бир ўринда келган, холос.

Аллоҳ таоло деди: “……” “У Аллоҳ Ундан ўзга барҳақ илоҳ бўлмаган барҳақ маъбуддирки, У Маликдир, Қуддусдир, Саломдир, Мўминдир, Муҳайминдир, Азиздир, Жаббордир, Мутаккабирдир. Аллоҳни мушриклар ширк келтираётган нарсадан поклайман.”

Муҳайминнинг маъноси - ишларнинг яширин томонларини ва қалблар ичидаги яширинган нарсаларни билувчи, ҳамма нарсани илми билан иҳота қилиб олган. Бандаларнинг қилаётган амалларига гувоҳ ва уларнинг устида улардан содир бўлаётган ҳар бир сўз ва ишни кузатувчи бўлган зот. Уларнинг қилаётган ишларидан бирон нарса ундан яширинмайди ва еру осмонда зарра миқдоричалик нарса унга махфий бўлмайди.

Муҳит исми Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида ворид бўлган, жумладан: Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларида-ки “.....” “Аллоҳ ҳар бир нарсани иҳота қилиб олгандир.”

“……” “Аллоҳ улар қилаётган ишларни иҳота қилувчидир”.

Бу исм Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсани билиши билан қудрати билан бўйсиндириши билан ҳамма нарсани иҳота қилиб олганига далолат қилади. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани илми билан иҳота қилган. Махлуқотларидан зарра мисқоличалик нарса Аллоҳ таолодан яширинмайди.

Аллоҳ таоло куч-қуввати билан, қудрати билан иҳота қилган. Еру осмонда бирон нарса уни ожиз қолдира олмайди. Аллоҳ таоло бўйсиндириш билан иҳота қилган. Ҳамма нарсани Ўзига бўйсиндирган. Бандалари Аллоҳ таолодан қочолмайди ҳам, қутилиб ҳам кетолмайди.

Аллоҳ таоло инсу жинларга хитоб қилиб деган-ки “......” “Эй жинлар ва инслар жамоаси агар сизлар Аллоҳ таолонинг буйруғидан ва қадаридан Аллоҳ таолонинг ҳукмидан еру осмоннинг атрофларига қочиб кетмоқчи бўлсангизлар, қани, бир қочиб кетинглар-чи, сизлар фақат Аллоҳ таоло томонидан бўлган буйруқ ва изн билангина қоча оласизлар, холос. Яъни, сизлар Аллоҳ таолонинг буйруғи ва қадаридан қочиб қутила олмайсизлар. Чунки, У ҳамма нарсани илми билан куч-қуввати билан бўйсиндириши билан ва қаҳри билан иҳота қилиб олган.