Жума 29 Март 2024 | 19 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Аш-Шаҳид Ар-Рақиб исмларининг маъноси

2973 марта кўрилган


Аллоҳнинг Шаҳид исми Қуръоннинг бир неча жойларида такрор келган.

Аллоҳ таоло деди: “.....” “Аллоҳнинг гувоҳлиги кифоядир.” Рақиб исми эса Қуръони Каримнинг уч ўрнида келган, шуларнинг бирида Шаҳид исми билан бирга келган. Аллоҳ таоло деди: “.....” “Аллоҳ сизларнинг устингизда кузатувчидир.” “……” “Аллоҳ таоло ҳар бир нарса устида кузатувчидир, Рақибдир.” “.....” Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломнинг сўзини Қуръони Каримда шундай келтиради: “Мен улар ичида эканман улар устида гувоҳ эдим. Менинг ердаги муддатим тугаб, мени Ўзингга кўтарган пайтингда Сен улар устида Рақиб эдинг, кузатувчи эдинг. Сен ҳар бир нарса устида гувоҳсан.”

Шаҳиднинг маъноси, Унга бирон нарса махфий қолмайдиган, ҳар бир нарсани билиб турувчи. У овозларнинг махфийсию ошкорини эшитади. Мавжудотларни майдасию йиригини, кичигию каттасини, ҳаммасини кўради. Унинг билиши ҳамма нарсани қамраб олган. У бандаларига, бандаларининг қилган яхшию ёмон ишларида гувоҳдир.

Рақибнинг маъноси, қалблар яширган нарсалардан хабардор. Ҳар бир жон касб қилаётган, яъни қилаётган пайтида унинг устида кузатиб турувчи. Махлутоқларини сақлаган ва уларни энг гўзал низом ва мукаммал шаклда идора қиладиган зотдир. У ундан бирон нарса яширина олмайдиган кўриши билан кўринадиган нарсаларни кузатувчи, ҳамма нарсаларни қамраб олган эшитиши билан эшитиладиган нарсаларни кузатувчи. У махлуқотларнинг ҳаммасини барча нарсаларни қамраб олган илми билан кузатувчидир. Яъни, Аллоҳ таолодан на бир сўзни, на бир ҳаракатни яшириб бўлади. Аллоҳ буларнинг ҳаммасини кўриб, билиб, кузатиб турувчидир. Бу исм ва унинг далолатига иймон келтириш бандада Аллоҳ азза ва жалла унинг барча қилаётган ишлари ва барча ҳолатларини кузатиб турувчи эканлигини ҳис қилиб туришни ҳаракатга келтиради. Аллоҳ таолонинг кузатишини ҳис қилиш банда Аллоҳ таолонинг ҳар бир лаҳзада, ҳар бир вақтда, ҳар бир нафасда бандасини кузатиб турувчи, уни кўриб турувчи ва унинг сўзларини эшитиб турувчи эканлигини билишининг самарларидандир.