Душанба 11 Декабрь 2017 | 22 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Шайтоннинг занжирбанд бўлишдан аввалги васияти

3299 марта кўрилган

Муаллиф: Абдулкарим Котиб
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Мен учун амр килинган ва менга занжирбанд бўлишим хакидаги
хабар етиб келиб, у ижро этилишидан бир оз аввал, сизларга
ушбу васиятни йўлламокдаман.

Мен сизлар билан йил давомида бирга колганимга карамай, олдимиздаги ўттиз кун мобайнида сизлардан узокда бўламан...

Мени кайгуга солган нарса, шу кунлар мобайнида менинг ўрнимга ўринбосар кўрмаслигим ва килган маломатларимнинг ўрни бўш колишидир.

Ўтган рамазон ойида нималар бўлгани сизларга маълум. Сизлар билан бирга сарф этганим кучларим ва кулокларингизга куйган фикрларимга карамай, Ер юзидаги миллионлаб одамлар масжидларга йўл олдилар... Мен у кунлари махбус бўлиб, газаб оловида ковурилар эканман, миллионлаб хотин-кизлар хижобга ўрандилар. Хусусан, бу ўраниш тўгри йўлини топа олмаган барча кизларда Кадр кечасида яккол кўринди... Мен катта гунохларнинг барчасини килдирганим йигитлар эса, Аллохнинг газаб оловини сўндириб, каршисида тавба дарвозаларини очадиган кўз ёшларини тўкди...

Хой, инсон Шайтонлари!

Камина пахлавонингизнинг йўклигини билдирманг! Олдингизда катта вазифалар бор! У вазифаларни сизларга кандай буюрилган бўлса, шундай бажаринг!

Мен рамазон чодирларида одамларнинг тонгга кадар бедор колишлари, нафис ифтор вактига кадар ухлашлари, ифторда эса осилиб турган коринларини бўгизларига кадар тўлдиришларидан бошка нарсани билмасликлари, сизлардан эса ойнаи жахон дастурларини тайёрлашингизни хохлайман..!

Хой, инсон Шайтонлари!

Сизлар хонандалар, раккосалар ва гўзал кизлар билан мулокотлар уюштиринг ва уларни рамазоннниг рухияти хамда унинг театр ва хаёсиз ракс сахналаридаги ахамиятлири хакида гапиртиринг..!

Биз каттаю кичик барчанинг кундалик сериаллар, хафталик фильмлар ва ярим ойда бир кўйиладиган театрлар хакида гапиришларини хохлаймиз...!

Биз футбол мусобакалари, кўшиклар ва фазоий (йўлдош) каналларини хохлаймиз!.. Биз бу йўлда бирор сония бўлсада, дам олишингизни хохламаймиз! Зотан, вактимиз жуда кимматли ва максадларимиз пасткашлик эканини жуда яхши биласизлар!..

Хой, инсон Шайтонлари!

Сизлар одамларнинг жаннатга кириб, биз жаннатнинг хидларидан хам махрум колишимизни хохлайсизларми?!..

Сизлар бир лахзалик тавба билан йиллар давомида сарф этган мехнатларимиз зое бўлишини истайсизларми?!.. Ахир мен сизларни улардан бири Кадр кечасининг савобига эришса, ўтган ва келгуси барча гунохлари кечирилишидан огохлантирмадимми?!.. Агар бунга йўл кўйсангиз, ўрнингизга бошкаларни олиб келаман ва сизларнинг ўзингизгина зарар кўрасиз ва муваффакиятдан узок бўласиз!..

Эх, эх!

Сизлар жаханнам ва жаханнам тубида мангу коладиган бандаларни, Заккум дарахтини ва сакар (дўзах) «мафтунлар»ини хохламайсизларми?!..

Сизларнинг шайтоний аклларингизга онд ичиб сўрайманки, сизларнинг ўлик калбларингиз каерда?!..

Хой, гўзал киз!

Сен – эркакларнинг хушини оладиган катта кучсан! Сенинг Ислом Уммати ичида катта вазифанг бор! Сенда барча саволларнинг жавоби мавжуд!.. Мен орзуларимни сенга боглаганман!.. Биз сендан эркакларнинг майлликларини кўзгаш ва шахвоний кўринишларни, хуллас, ракс, кахкаха ва бедорликни талаб киламиз! Азизам, ахир сенинг рўзадорлигинг етмаяптими?!.. Сен тарових ва кечалари ибодат билан бедор бўлишни бир тарафга кўй!..

Хой, одамлар!

Менга кулок солинг, менинг сўзларим насихат, холос!...

Рамазонда барча лаззатли ва гўзал нарсаларга эътибор беринг!

Аллох учун намоз ўкишни унутинг! Чунки жаханнамга кирадиганларнинг мантикида Аллох учун намоз ўкиш катта гунохдир!!..

Куръон оятларини ўкиманглар-да, Гафурур-Рахийм (кечирувчи ва рахмли) Аллох учун тавба килиб кўяверинглар! Чунки, рамазон хали такрор-такрор келаверади!.. Хозир эса вактингизни зое килмай Жорж Буш ва Бинямин Нетаняхога сажда килинглар! У иккисига барча Иблисларнинг рахмати бўлсин!

Имзо: Лаънатланган Иблис

Илова

Балки, Иблиснинг юкоридаги сўзларидан кимлардир мийигида кулган, кимлардир йиглаган ва кимлардир хеч нарса тушунмагандир. Бирок, шу нарса хакикатки, ушбу маколани ўкиган баъзи одамлар устидан Шайтон кулади ва йиллар давомида бўлганидек, бу йил хам уларнинг рамазон ойларини зое килдиради...

Зотан, куйидаги сўзларни айтган Аллох ўта хаклидир:

«Одамларга хисоб берадиган вактлари якинлашди, бирок, улар хануз гафлатдадирлар... Роббиларидан баён килувчи эслатма келса, унга эътиборсиз (ўйинга берилиб) кулок соладилар».

Рамазонингиз муборак бўлсин!

alkatib@gawab.com