Душанба 11 Декабрь 2017 | 22 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Рўзани бузадиган нарсалар

6000 марта кўрилган

Аллома Мухаммад Солих Усаймин рахимахуллохнинг рўза хакидаги фатволари

Тайёрловчи: «Дорул-Косим» нашриёти
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Аллохга хамдлар ва Унингг бандаси ва пайгамбари бўлган Мухаммадга, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавот ва саломлар бўлсин.

Савол: Рўзани нима нарсалар бузади?

Жавоб: огизни очадиган барча нарса рўзани бузади. Улар:

1) жинсий алока; 2) ейиш; 3) ичиш; 4) маний (сперматозоид) нинг шахват билан чикиши; 5) ейиш ва ичиш маъноси ичига кирган нарсалар; 6) касддан кусиш; 7) кон олдириш; 8) хайз ва нифос кониниг келиши.

Ейиш, ичиш ва жинсий алоканинг рўзани бузишига далил Аллох таъолонинг куйидаги сўзидир: «Мана энди улар (хотинларингиз) билан (рўза кечаларида хам) ковушинглар ва ўзингизга Аллох ёзиб кўйган нарса (фарзанд)ни талаб килинглар! Эрта тонгга кадар еб-ичинглар, сўнгра, рўзани кечга кадар комил килинглар!» (Бакара: 187).

Манийнинг шахват билан чикишининг рўзани бузишига далиллар: Аллох таъолонинг хадис кудсийда келган рўзадор хакидаги сўзидир: «Рўзадор таоми, шароби ва шахватини мен учун тарк килади...» (Ибн Можжа ривоят килди);

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Сизларнинг этингизнинг бир парчаси (яъни жинсий аъзоингиз)да хам садака бордир»- дедилар. Сахобалар: «Ё расулуллох, бизларнинг биримиз жинсий алока килса, савоб бериладими?»- деб савол берганларида расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Айтингларчи, агар сизлардан бирингиз зино килса, унга гунох бўладими? Демак, агар шахватини халолга кўйса, унга савоб берилади»- дедилар (Имом Муслим ривоят килди).

«Шахватни кўйиш» - отилиб чиккан манийни кўйиш, демакдир. Шунинг учун хам, мазийнинг, гарчи шахват ва жинсий алокасиз кучоклаш билан бўлса-да, рўзани бузмаслиги кучлирокдир.

Ейиш ва ичиш маъносидаги нарсалар – инсонни ейиш ва ичишдан бехожат киладиган ва ниналардан бериладиган озиклардир. Гарчи улар таом ва шароб бўлмаса-да, лекин тўклик ўрнини босганлари учун таом ва шароб хукмидадир. Зотан, бир нарсанинг маъносида бўлган нарсанинг хукми, ўша нарсанинг хукмидир. Шунинг учун хам, тананинг яшаши бу ниналар оркали бўлиб, гарчи бошка тарафдан озикланмаса-да, у доимо ниналар билан озикланади. Шуни хам таъкидлашимиз керак-ки, озик бўлмаган ва ейиш-ичиш ўрнига берилмаган ниналар, гарчи томир, мускул ва тананинг бошка ерларидан килинса-да, рўзани бузмайди.

Касддан кусишдан максад, одамнинг корнидаги нарсаларни огзидан чикариб кусиши, демакдир. Унинг далили расулуллох солалллоху алайхи ва салламдан Абу Хурайра разияллозу анху ривоят килган ушбу хадисдир: «Касддан кусган одам (рўзасининг) казосини тутсин. Кусиш мажбур килган одамнинг (рўзасининг) казоси йўкдир (рўзаси бузилмагандир)» (Абу Довуд ва имом Термизий ривоят килдилар).

Бунинг хикмати шуки, инсон корнидаги таомини кусиб чикарар экан, тана у чикарилган таом ўрнини коплайдиган нарсани талаб килади. Шунинг учун хам, инсон кусмаслиги керак. Агар кусса, фарз бўлган рўзасини бузган бўлади.

Конни олдириш сабабли рўзанинг бузилишига далил расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сўзларидир: «Конни олган ва олдирган одамнинг рўзаси бузилади» (Имом Бухорий ва имом Термизий ривоят килдилар).

Хайз ва нифос кони келишининг рўзани бузишига далил расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу сўзларидир: «... Аёл киши хайз кўрса намоз ўкимайди ва рўза тутмайди-ку?!» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят килдилар).

Илм ахллари хам хайз кўрган аёлнинг рўзаси дуруст эмаслигига карор килганлар. Нифос кони кўрган аёллар хам хайз кўрган аёллар хукмидадирлар.

Мазкур рўза бузувчилар учта шарт билангина кучга киради: 1)билиш; 2) эслаш; 3) касд килиш билан.

Рўзадор рўзасини мазкур бузувчилар билан, шу уч шарт соясидагина бузади.

Биринчи шарт: Рўзадор шаръий хукм ва вакт (холат) ни билиши (идрок эта олиши) керак. Агар у шаръий хукм ва вактни билмаса, рўзаси бузилмагандир. Бунинг далили Аллох таъолонинг сўзидир: «Роббимиз, агар унутсак ва хато килсак бизларни жазолама!» (Бакара: 286);

«Килган хатоларингизда сизларга гунох йўкдир. Бирок, калбингиз касд килган нарсаларда (гунох бордир)» (Ахзоб: 5).

Бу икки оят умумий далилдир. Бирок, суннатда буларга далолат килиб келган далиллар бўлгани учун, бу икки оят рамазонга хам хосдир. «Сахих» китобларда Адий ибн Хотим разияллоху анхудан куйидаги хадис ривоят килинган. «У рўзадор эди. (Сахар пайти) ёстигининг остида туяларни чўктирилган вактда оёклари богланадиган икки: ок ва кора ип – тушов бор эди. У ок ва кора ипларни ажртадиган пайтга кадар еб-ичди ва огзини бекитди. Эрталаб расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига бориб, килган ишини айтиб берди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам оятда зикр килинган ок ипдан максад кундуз ва кора ипдан максад кеча эканини тушунтирдилар. Бирок, Адийни рўзасининг казосини тутишга амр этмадилар» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).

Чунки у, хукмни билмас ва оятларни юкоридагидек бўлса керак деб гумон килган эди.

Вактни билмаслик рўзани бузмаслигига далил Асмо Абу Бакр кизи разияллоху анхумонинг: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам замонида булутли кунда огзимизни очганимиздан сўнг Куёш кўринди», деб айтган сўзларидир (Имом Бухорий ривояти). Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам уларни рўзаларининг казосини тутишга амр этмадилар. Агар казо килиш керак бўлса эди, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам уларни рўзанинг казосини тутишга буюрган бўлар эдилар. Буюрсалар эди, албатт умматга накл килинар эди. Чунки Аллох таъоло: «Бизлар зикр (Куръон)ни нозил килдик ва бизлар уни химоя киламиз» (Хижр: 9)- деган. Ишончли манбаълар тарафидан накл килиш имконияти бўлишига карамай, ундай хукм накл килинмади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан накл килинмаганига кўра, бундай холатда рўзанинг казосини тутиш вожиб эмасдир. Масалан, бир одам сахарликка турганини гумон килиб еб-ичади, бирок, еб-ичган вакти Куёш чикканидан кейинги вакт эканини пайкайди. Бу одам рўзасининг казосини тутмайди. Чунки у, вактни билмаган эди.

Иккинчи шарт: Рўзадор билади, аммо унутади-да, бирон нарсани ейди ёки ичади. Бу одамнинг рўзаси бузилмаган ва у рўзасининг казосини тутмайди. Бунинг далили Аллох таъолонинг ушбу сўзидир: «Роббимиз бизларни хато килсак ва унутсак, жазолама!» (Бакара: 276).

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рўза тутиб унутиб еган ёки ичган одам, рўзасини нихоясига етказсин. Чунки уни Аллох едириб, ичирган»» (Имом Муслим ривояти).

Учунчи шарт: Рўзани касддан бузиш. «Касддан» дейишдан максад, рўзадорнинг огзини ўз ихтиёри билан очиши, демакдир. Агар ихтиёрсиз бўлса, унинг рўзаси бузилмагандир. Бунда рўзадорнинг мажбурланган бўлиш ёки бўлмаслиги мухим эмасдир. Чунки Аллох таъоло куфр ишни килишга мажбурланган одам хакида шундай деган: «Иймон келтирганидан сўнг (куфр ишни килишга) мажбурланган, бирок, калби иймон билан хотиржам бўлган киши (кофир эмасдир). Аммо калбларини куфрга очган кимсаларга Аллох тарафидан газаб ва буюк азоб бордир» (Нахл: 106). Расуллуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таъоло бу умматимдан хато, унутиш ва мажбурланган нарсаларини кўтарди» (Ибн Можжа ривояти).

Мазкур далилларга биноан рўзадорнинг нафас йўлларидан кириб, тотини хис эттирган ва меъдасига тушган чанг-губорлар рўзани бузмайди. Чунки рўзадор буни касд килмаган. Шунингдек, рўзасини очишга мажбур килинган ва очган рўзадорнинг рўзаси хам бузилмагандир. Чунки у, рўзасини ихтиёрсиз очган бўлади.

Шу ерда диккат этиш керак бўлган бир масала бор. У – рамазон ойининг кундузида рўзасини жинсий алока килиш билан очган одамга рўза тутиши вожиб бўлади. Чунки унинг жинсий алока килиши окибатида беш холат лозим бўлади: 1) гунох; 2) куннинг колган кисмида рўзадор колиш; 3) рўзасининг бузилиши; 4) казо килиш; 5) каффорот бериш. Бу хукмда унинг билиб ёки билмай жинсий алока килганлигининг эътибори йўкдир. Яъни, рамазон ойида фарз рўзани тутиш асносида каффорот бўлишини билиб ёки билмай жинсий алока килган одамга юкорида санаб ўтилган хукмлар жорий килинади. Чунки, у рўзани бузувчи нарсани касд килди. Бу эса унга белгиланган хукмларни жорий килишни талаб килади. Абу Хурайра разияллоху анху ривоят килган хадисда шундай дейилган: «Бир киши расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хузурига келиб: «Ё расулуллох, мен халок бўлдим!»- деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Сени нима халок килди?»- дедилар. У одам: «Рамазонда рўзадор холатимда хотиним билан жинсий алокада бўлдим»- деди» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят килдилар). Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам уни каффорот беришга амр этдилар. Аслида, бу одам рамазон ойининг кундузларида жинсий алока килиш каффоротни такозо этиши ёки этмаслигини билмас эди. Шунинг учун хам, юкорида: «Рўза фарз бўла туриб» жумласини эхтиёт нуктаи назаридан келтирган эдик. Чунки сафардаги рўзадор рамазон ойининг кундузида жинсий алока килса, унга каффорот вожиб бўлмайди. Масалан, эр-хотин рамазон ойида сафарга чиксалар ва кундуз куни, рўзадор холатларида, жинсий алока килсалар, уларга каффорот вожиб бўлмайди. Чунки мусофир огзини очса, рўзасини нихоясига етказиши шарт эмас: хохласа нихоясига етказади, хохламаса рўзасини очиб, кейин казосини тутиб беради.

Тўгрисини Аллохгина билади ва кайтиш Унгагинадир.

Аллох таъоло пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавот ва саломлар йўлласин.

2002 йил 8 ноябрда таржима килинди