Душанба 11 Декабрь 2017 | 22 Рабиул-аввал 1439 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Қадр кечаси

9739 марта кўрилган

Абу Закарийя ал-Маданий

Бисмиллахир Рохманир Рохим

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллох таъолога хамду санолар, пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавoту саломлар бўлсин.

Мухтарам ва азиз диндошлар, куни кеча рамазон киришини завк билан кутиб олгандик. Мана бугун эса унинг кўпи кетиб ози колибди. Хаш-паш дегунча рамазон тугаб хайит хам келиб колади. Хаммангизга маълум рамазон ойи ойларнинг энг улуги бўлганидек, бу ойнинг хам кеча ва кундузларининг фазилатли ва улуглари бор. Улар рамазоннинг охирги ўн кунлиги. Уларнинг фазилати шу кечаларда яширинган «Лайлатул кадр-Кадр кечаси» сабаблидир. Кадр кечасининг кадрини куйида зикр килинадиган оят ва хадисларни тааммул килган киши англаб етади. Аллох таоло Куръон Каримда деди: «Албатта Биз у (Куръон)ни Кадр кечасида нозил килдик. (Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам), Кадр кечаси нима эканлигини Сиз каердан хам билар эдингиз?! Кадр кечаси минг ойдан яхширокдир. У (кеча) да фаришталар ва Рух (яъни, Жаброил алайхиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёрий-ла (йил давомида килинадиган) барча ишлар билан тушурлар. У (кеча) то тонг отгунча тинчлик-омонликдир.» (Кадр сураси)

Духон сурасида эса шундай дейди: «Очик-равшан Китоб-Куръонга касамки, албатта Биз уни бир муборак кечада нозил килдик. Дархакикат, Биз (инсу-жинларни ушбу Куръон билан охират азобидан) огохлантирувчи бўлдик» (Духон: 2,3).

Абу Хурайра розияллоху анху ривоят килади, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кимки Кадр кечасида иймон билан ва савоб умидида бедор бўлса, унинг аввалда килган гунохлари кечирилади» (Муттафакун алайхи).

Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламнинг одатлари доимо фазилатли ишларга шошиш ва Умматини унга таргиб килишдир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бир ишга таргиб килсалар, ўзлари бу ишда ўрнак бўлардилар. Оиша розияллоху анхо ривоят киладилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам охирги ўн кунликда бошкасида мисли кўрилмаган даражада ибодатларга тиришар эдилар» (Имом Муслим ривояти).

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам бу кечаларнинг хаммасида намоз, Куръон тиловати, Оллохнинг зикри ва эътикоф каби турли хил ибодатлар билан бедор бўлардилар. Ўзларигина бедор бўлмасдан кўл остидагиларини хам бунга буюрар эдилар. Оиша розияллоху анхо ривоят киладилар: «Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам охирги ўн кунлик кирса, изорларини махкамлардилар (яъни, аёлларидан узлат килардилар) кечасини бедор ўткизардилар ва ахли-оиласини (ибодат учун) уйготар эдилар» (Муттафакун алайхи).

Ул зот ахли-оиласини ибодат, Аллохнинг зикри учун уйготардилар. Чунки, бу кечалар тезда тугаб коладиган жуда хам оздир, уни ганимат билиб, ибодатлар килиб колишга лойикдир. Бугунги кунда одамлар Кадр кечасини ўткизиш учун уйларда жамланадилар, анвои таомлар тайёрлаб, дастурхон устида туни билан гурунглаб чикадилар. Сахар бўлгач ўзларича биз лайлатул кадрда ухламадик, бизнинг гунохлар хам кечирилди деб, уй-уйларига таркаладилар. Уларнинг Кадр кечаси билан пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг Кадр кечаси ўртасида осмон билан ерча фарк бор.

Оиша онамиз розияллоху анхо расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан сўрадилар: «Эй расулуллох, агар мен Кадр кечасига мувофик келиб колсам нима деб дуо килай? Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллохумма иннака афуввун тухиббул афва фаъфу анний» «Парвардигоро, Сен афв этувчисан, афвни яхши кўрасан, мени афв эт» денг, дедилар.

Бу улуг кечаларни ганимат билиб, унда мазкур дуони такрор-такрор килмогимиз даркор. Киши вактидан унумли фойдаланмоги лозим, нафс малолланувчидир, шунинг учун киши кечани малолланмасдан ўткизиши учун турли ибодатлар билан машгул бўлиши керак. Масалан: аввал намоз ўкисин, намоздан чарчаса, ўтириб куръон тиловат килсин, маълум вакт куръон ўкигач, дуога кўл очиб, парвардигорга ёлборсин. Ёлбориш юкорида зикри ўтгани каби дуоларни кайта-кайта килишдир. Ва хоказо шу тартибни кайтадан такрорласа хам бўлади. Мухими вактини бехуда ўткизмасин.

Кадр кечаси ойнинг муайян бир кунида деб биров жазм кила олмайди. Чунки, одамлар кўпрок ибодатда бўлишлари ва унга мувофик келишга тиришишлари учун Аллох субханаху ва таоло уни охирги ўн кунликда яшириб кўйди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кадр кечасини охриги ўн куннинг ток кечаларидан изланглар» (Имом Бухорий ривояти).

Ибн Таймийя рохимахуллох дедилар: «Ток ўтган кунлар эътибори билан бўлиши мумкин. У холда кадр кечаси 21-кеча, 23- кеча, 25- кеча, 27- кеча ва 29- кечалардан изланади. Ток колган кунлар эътибори билан бўлиши хам мумкин. Бу хакда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам шундай дедилар: «Уни колган тўккизинчи кечадан, колган еттинчи кечадан, колган бешинчи кечадан изланглар» (Имом Бухорий ривояти). Бунга кўра агар ой ўттиз кун бўлса, мазкур кечалар жуфт сонли кечаларда бўлади. Яъни, 22- колган тўккизинчи, 24- колган еттинчи ва хоказо. Абу Саъийд ал-Худрий буни сахих хадисда шундай изохлаганлар. Агар ой 29 кун бўлса, юкорида айтганимиздек бўлади. Яъни ўтган кунлар эътибори билан хам, колган кунлар эътибори билан хам ток кечалар айни кечага тўгри келади.

Демак, муъмин киши Кадр кечасини охирги ўн кунликнинг хаммасида излаши керак бўлади. Бунга расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам куйидаги хадисда ишора килганлар: «Уни охирги ўн кундан изланглар» (Имом Бухорий ривояти).

Кадр кечаси охирги етти кечада бўлиши кўпрок, бунга Абдуллох ибн Умар розияллоху анхумонинг хадиси далолат килади: «Пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг асхобларидан бир нечталари тушларида Кадр кечасини охирги етти кечадалигини кўрдилар. Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам: «Мен сизларнинг тушларингиз охирги етти кечага мувофик келганини кўрмокдаман. Кимки Кадр кечасини изламокчи бўлса, охириги етти кечада изласин» — дедилар. Имом Муслим килган ривоятда: «Уни охирги ўн кунликдан изланглар, агар сизлардан бирингиз заифлик килса ёки ожиз бўлса, колган етти кечада (уйкуга) маглуб бўлмасин».

Охирги етти кечанинг токларининг эхтимолга якинроги 27- кечадир. Бунга Убай ибн Каъбнинг хадиси далолат килади: «Аллохга касам ичиб айтаманки, мен расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бизни туришга буюрган кеча кайси кечалигини биламан. У 27- кечадир» (Имом Муслим ривояти). Ундан сиз буни кандай билдингиз деб сўрадилар? У: расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хабар берган белги билан, деди. «Кадр кечасининг тонгида куёш чикканида унинг нури бўлмайди то кўтарилгунча худди тогорадек бўлиб тураверади» деганлар. Бу хабар сахих бўлсада, киши ялковлик килмасдан Кадр кечасини топиш учун каттик тиришиши лозим. Юкорида зикр килганимиздек пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам охирги ўн кунликда ўзлари бедор бўлар ва ахли аёлларини хам уйготар эдилар. Алий ва Фотима розияллоху анхумоларнинг эшикларини кокиб, «Туриб намоз ўкимайсизларми!» дердилар. Кейин Уммахотул муъминийнларнинг хужраларига юзланиб: «Хужра сохибаларини уйготинглар, бу дунёда канча-канча кийимлилар бор, Киёмат кунида ялангочдир» дердилар. (Имом Бухорий ривояти).

Аллох субханаху ва таолодан барчаларимизни Кадр кечасига муваффак килиши, тутган рўзаларимизни ва таровех намозларимизни кабул килишини сўраймиз.