Ислом Нури
Кирилл кодировкаси ёки Windows-1251
Муҳтарам ўқувчилар,
Статистик маълумотларга кўра, дунёда интернет бўйлаб "сайр" қилувчиларнинг аксарияти Microsoft компанияси томонидан чиқарилган Internet Explorer (бундан кейин IE) броузеридан фойдаланишади. Бу броузер Microsoft томонидан чиқарилган ҳамма Windows операцион системаларида автоматик ўрнатилган бўлиб, уни деярли барча мана бу
аломатни кўриб, яхши танийди.
Демак, сиз IE броузери орқали кирилл харфларида чоп этиладиган бирон-бир сайтни, айтайлик, "Ислом Нури" ни очдингиз. "Ислом Нури" нинг ўзбек ва рус тилидаги саҳифалари автоматик тарзда кирилл имлосида (Windows-1251) кўришга мослаштирилган. Шундай бўлса-да, баъзан турли сабаблар билан, масалан, сиз ишлаётган компютер инглизча ё арабча операцион системага эга бўлса, ёки броузерингиз автоматик тарзда кирилл кодировкасидан бошка кодировкада ишлашга мослаштирилган бўлса, ёки сиз фойдаланаётган интернет-почта хизмати (Yahoo, Hotmail ва ҳоказолар) автоматик тарзда саҳифаларни кирилл бўлмаган кодировкада (одатда сиз яшаётган мамлакатга мослаштирилган бўлади) очишга мувофиқлаштирилган бўлса, у холда сиз одатий ёзувлар ўрнига тушунарсиз "ажи-бужи" ларни кўришингиз мумкин. IE броузери ва бошқа ҳар қандай броузерлар мана шундай ҳолатни осонгина ҳал қилиш воситаларига эга.
Бунинг учун сиз аввало броузер менюсидаги "Вид" га, у ердан "Вид кодировки" га кирасиз. Сўнг ўша ердан "кириллица (Windows)" ёки "Windows-1251" номли кодировкани танлайсиз.
Вид → Вид кодировки → кириллица (Windows) ёки Windows-1251
Тушунилиши осон бўлсин учун қуйида баъзи суратли лавхаларни хам келтириб ўтамиз.
IE мисолида
Netscape мисолида
Opera мисолида
Outlook Express почта программаси мисолида
Фойдали эслатмалар:
- Кирилл кодировкалари бир неча ҳил, аниқроғи 5 ҳил бўлиб, улардан энг кўп ишлатиладиган 2 таси Windows-1251 (ёки кириллица Windows) ҳамда KOI8-R дир. Сиз "Ислом Нури" сайти ҳамда почталарини Windows-1251 кодировкада тўғри кўра оласиз.
- Ушбу мўжаз йўриқномада келтирилган мисоллар омма интернет фойдаланувчиларига мослаб тайёрлангандир. Агар унда келтирилган мисоллар сиз дуч келаётган муаммога ечим бўла олмаса, таҳририятимизга ўзингиз фойдаланадиган броузер, почта программаси ва яшаётган мамлакатингиз ҳақида маълумот юборишингиз мумкин.