Шанба 20 Апрель 2024 | 11 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Рўзага оид 70 масала

12114 марта кўрилган

Муаллиф: Мухаммад Солих ал Мунажжид
Таржимон: Абдуллох Абдуррахмон

Мундарижа
  1. Рўзага оид хукмлар
  2. Рўзанинг фазилати
  3. Рўзанинг фойдалари
  4. Рўза одоби ва суннати
  5. Улуг ой мобайнида нималар килиш лозим?
  6. Рўзага оид баъзи хукмлар
  7. Рамазоннинг кириб келганини кандай биламиз?
  8. Рўза тутиш кимларга фарз
  9. Мусофирларга хос хукмлар
  10. Касалга хос хукмлар
  11. Кекса ва кариялар
  12. Рўза учун качон ният килади
  13. Сахарлик ва ифтор
  14. Рўзани бузадиган амаллар
  15. Аёлларга хос хукмлар

Бисмиллахир Рохманир Рохим

Мукаддима

Барча хамд Аллохникидир! Биз У зотга хамдлар айтамиз, Ундан мадад тилаймиз, истигфорлар сўраймиз! Нафсларимиз ва амалларимизнинг ёмонлигидан панох беришини ўтинамиз. Зеро, Аллох хидоятга бошлаган инсонни хеч ким йўлдан адаштира олмас ва У адаштирган кимсани энди хеч ким хидоятга етаклай олмайди. Аллохдан ўзга илох йўклигига гувохлик бераман, У Ёлгиз ва шериксиз Зотдир. Яна гувохлик бераманки, Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир. У зотга ахли-оилаларига ва уларга гўзал амаллар билан Киёматга кадар эргашган барча мўминларга Аллохнинг кўпдан кўп салоту саломлари бўлсин.

Аммо баъд...

Аллох таоло Ўз бандаларига маълум яхшилик кунларини рахмат килиб берди. Бу кунларда уларнинг солих амаллари бир неча баробарга кўпаяди, гунохлари кечирилади, даражалари зиёда бўлиб, калблари Ўз хожаларига кўпрок якинлашади. Инсонлар ўзларини поклаб саодатга эришадилар ёки ўзларини булгаб, гафлатда колиб барчасини бой берадилар. Аллох таоло бандаларини факат Ўзига ибодат килишлари учунгина яратди.

«Мен жин ва инсни факат Ўзимга ибодат килишлари учунгина яратдим» (Ваззориёт: 56).

Энг улуг ибодатлардан бири Аллох таолонинг фарзи — рамазон рўзасидир.

«...такволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз килингани каби сизларга хам рўза фарз килинди...» (Бакара: 183).

Аллох таоло бандаларини рўза тутишга чакирди:

«...Агар билсангиз, рўза тутишларингиз ўзингиз учун яхширокдир» (Бакара: 185).

Бандаларини рўзани фарз этгани учун Аллохга шукр килишларига йўллади:

«... ва хидоят килгани сабабли Аллохни улуглангиз. Шояд шукр килсангиз» (Бакара: 185).

Аллох таоло бандалари учун рўзани севимли ва осон килиб кўйди. Шунинг учун рўза одамларнинг кундалик ишларига ва харакатларига хеч кандай халакит бермайди. «... санокли кунларда...» (Бакара: 184).

Аллох таоло бандаларига рахм килиб уларни кийинчилик ва зарарлардан йирок этди.

«... Энди сизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у холда (рўза тутолмаган кунларининг) саногини бошка кунларда тутади...» (Бакара: 184).

Демак, ушбу муборак ойда мўминларнинг калблари Рахмон роббиларига кайтишидан, такво ва умид билан тўлиб-тошишидан хамда улуг галаба яъни жаннатни кўлга киритишларини максад килишларини ажабланмаса хам бўлади.

Бу ибодатнинг даражаси жуда улуг бўлгани учун унга тегишли бўлган хукмларни ўрганиш хам мухим ахамиятга эга. Шунинг учун мусулмон киши рўзага оид килиши керак бўлган фарз, четланиши керак бўлган кайтарик ва улардан четланаман деб, ўзини ўзи кийнамаслиги учун рухсат берилган амалларни ўрганиб чикмоги лозим.

Бу китобча рўзага оид асосий хукмларни, рўза одоби ва суннатларини ўз ичига олади.

Рўзанинг таърифи

(1) «Сиём» араб тилида «тийилиш» деган маънони англатади. Ислом истилохида эса рўза тутишга ният килингандан сўнг субхдан то куёш ботгунигача рўзани бузадиган нарсалардан тийилиш тушунилади.

Рўзага оид хукмлар

(2) Ушбу Уммат куръон ва суннатдаги далилларга асосланган холда рамазон ойида рўза тутишнинг фарз эканига иттифок килган.

«Эй мўминлар, такволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз килингани каби сизларга хам рўза тутиш фарз килинди...» (Бакара:183).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Ислом беш асос устига курилган...» — деб мархамат килган хадисларида ана ўша асослардан бири рамазон ойида рўза тутиш эканини таъкидлаганлар. (Имом Бухорий ривояти) Бирор киши рамазон ойида узрсиз рўзасини бузса ёки вактидан олдин очса, улкан гунох кабира килган бўлади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кўрган тушларини тасвирлаб: «... бир тогга етганимизда, турли (шовкинли) овозларни эшитдим. «Бу канака овозлар?» — деб сўрадим. Улар: «Бу жаханнам ахлининг дод-фарёдлари» — дедилар. Кейин мен (бошка бир жойга) олиб борилдим ва (у ерда) оёкларидан осиб кўйилган, огизлари йиртилган ва огизларидан конлар окиб турган одамларни кўрдим. «Булар кимлар?» — деб сўрадим. Улар: «Улар маълум (белгиланган) вактдан (яъни ифтордан) олдин рўзаларини очган кишилардир» — дедилар» (Сахихут таргиб).

Имом Захабий рохимахуллох шундай дейди: «Мусулмонлар ўртасида бирон киши рамазон рўзасини хеч кандай сабабсиз тутмаса, у фохишабоз ва арокхўрлардан хам ёмонрокдир деган нарса кенг таркалган ва унинг мусулмон эканидан шубха килишган. Бундай кимсага нисбатан кўпол ва гайридин киши сифатида муомала килишган».

Шайхул Ислом Ибн Таймийя рохимахуллох айтади: «Бирор киши рамазон ойида рўза тутмаса ва бунинг харомлигини билиб туриб (рамазон ойида рўза тутмасликни) халол деса, уни ўлдиринглар. Агар буни ахлоксизлик билан (аммо харом эканига ишониб) килса, (яъни рўза тутмаса) у холда уни рўза тутмаётгани учун жазоланглар». (Мажмуъул фатава).

Рўзанинг фазилати

(3) Рўзанинг фойдалари шаксиз улкандир. Сахих хадисда Аллох таоло рўза тутишни факат Ўзи учун танлади, унинг ажрини хам Ўзи беради ва хад-хисобсиз кўпайтиради — дейилди. Аллох таоло хадис кудусийда шундай дейди: «Факат рўза мен учундир ва унга ажрни Ўзим бераман» (Имом Бухорий ривояти).

«Рўзанинг тенги йўк» (Насоий ривояти).

«Рўзадорнинг дуоси кайтарилмайди (ижобатсиз колмайди)» (Имом Бухорий ривояти).

«Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: Бири огзини очганда (ифтор вактида) ва иккинчиси (Киёмат кунида) роббисига рўбарў бўлганда» (Имом Муслим ривояти).

«Киёмат кунида рўза ўз эгасини шафоат килади ва: «Эй роббим, кун бўйи унинг таомланишига, жинсий хохишларини кондиришига тўскинлик килдим. Шунинг учун уни шафоат килишимга рухсат бер» — дейди.» (Имом Ахмад ривояти, Хайсамий «Ал Мажмаъ»да иснодини хасан деган, Сахихут таргиб).

«Аллох олдида рўзадорнинг огзидан келадиган хид, мушкнинг бўйидан хушбўйрокдир» (Имом Муслим ривояти).

«Рўза калкондир ва у кишини олов (дўзах) дан омонда сакловчи кучли химоячидир» (Имом Ахмад ривояти, сахихут таргиб).

«Бир киши Аллох йўлида бир кун рўза тутса, Аллох унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоклаштиради» (Имом Муслим ривояти).

«Бир киши Аллох юзининг умидида бир кун рўза тутса, агар ўша куни хаётининг сўнгги куни бўлса, у жаннатга киради» (Имом Ахмад ривояти, сахихут таргиб).

«Жаннатда «Райён» деб аталувчи бир дарвоза бор. Шу дарвозадан рўза тутувчи кишилар киради. Улардан бошка хеч ким бу ердан кира олмайди. Уларнинг хаммалари кириб бўлгандан сўнг дарвоза ёпилади ва хеч ким у ердан киритилмайди» (Имом Бухорий ривояти).

Рамазон рўзаси Ислом асосларидан биридир. Куръон мана шу ойда нозил бўлган ва бу ойда минг ойдан афзал бўлган бир кун бор. «Рамазон бошланганда жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади» (Имом Бухорий ривояти).

«Рамазонда тутилган рўза ўн ойлик рўзага тенгдир» (Имом Ахмад ривояти).

«Бир киши рамазон рўзасини иймон билан ва ажрини умид килиб тутса ўтган барча гунохлари кечирилади» (Имом Бухорий ривояти).

«Хар (куни) ифтор вактида, Аллох таоло дўзахдан озод килиш учун одамларни танлаб олади» (Имом Ахмад ривояти).

Рўзанинг фойдалари

(4) Рўзада кўплаб хикмат ва фойдалар бўлиб уларнинг хаммаси такво доирасида бўлади. Аллох таоло деди: «Эй мўминлар, такволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз килингани каби сизларга хам рўза тутиш фарз килинди...» (Бакара: 183).

Демак, киши (рамазонда) Аллох таолонинг розилигини умид килиб ва жазосидан кўркиб халол нарсалардан тийилса, харом нарсалардан тийилиши жуда осон бўлади.

Кишининг корни оч бўлса, унинг бошка аъзолари очлик ва шахватдан фориг бўлади. Агар унинг корни тўк бўлса тили, кўзи, кўли ва жинсий аъзолари очлик сезади. Рўза шайтонни енгишга ёрдам беради. Яъни хохишларни бошкаради ва аъзоларни химоя килади.

Киши очликнинг огрикларини хис килганда мискинларнинг ахволини яхширок тушунади. Шундан кейин уларга нисбатан ачиниш хисси уйгонади. Чунки, мискин бечоралар хакида эшитиш улар чекаётган азиятларга шерик бўлиш дегани эмас. Бу худди уловдаги киши пиёда юришнинг азобини пиёда юриб кўрмагунича билмагани кабидир.

Рўза кишининг иродасини нафс шахватларидан ва гунохлардан четланишга тарбиялайди. Шу билан бирга рўза кишини тартибли ва ўз вактида иш юритишга ўрагатади.

Рўза мусулмонларнинг бирлигини яккол кўрсатади. Бутун уммат бир вактда рўза тутади ва бир вактда огиз очадилар.

Рўза бошкаларни Исломга чакириш учун катта имконият хамдир. Бу ойда кўп одамлар масжидларга борадилар. Буларнинг ичида биринчи марта келувчилар ёки анчадан буён келмай кўйиб рўза шарофати билан келаётганлар бўлади. Энг мухими калблар очик бўлади. Шунинг учун бу имкониятни ганимат билиб, бу ойни хушмуомалалик билан даъват килиш, таълим бериш ва солих амалларни биргалашиб килиш билан ўтказишмиз керак. Даъватчи бошкалар билан каттик ишлаб ўзини эсдан чикариб кўймасин, шам бошкаларни йўлини ёритиб, ўзини тугатгани каби.

Рўза одоби ва суннати

(5) Барчамиз то бомдодга азон чакирилмагунича еб-ичиб сахарлик килишнинг мумкинлигига шак-шубхасиз ишонамиз. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Сахарлик килинглар, чунки сахарликда барака бор» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти). «Сахарлик — баракадир. (Яъни сахарликда барака бор). Ва у (бизни) ахли китоблардан ажратиб туради. Мусулмон учун энг яхши сахарлик, бу хурмодир». (Абу Довуд ривояти).

Ифторни оркага сурмангиз, чунки расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Одамлар ифторларини кечга колдирмасалар, (бузилмасдан) мудом яхшилик узра коладилар» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Киши рўзасини куйида Анас розияллоху анху ривоят килган хадисда тасвирлаганидек очиши афзалдир: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам рўзаларини намоз (шом) дан олдин рутаб-хўл хурмо билан очардилар. Агар рутаб топилмаса, куритилган хурмо ердилар. Агар куритилган хурмо хам бўлмаса, икки-уч хўплам сув ичардилар» (Термизий ва бошкалар Термизий «гариб хасан хадис» деган. Албоний «ал ирваъ»да сахих деган).

Ифтордан кейин килинадиган зикр (дуо) тўгрисида Ибн Умар розияллоху анхумо расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килади: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам рўзаларини очганларидан кейин: «Захабаз-замау, вабталлатил уру-у-ку ва сабатал ажру ин ша Аллох» «Чанкок кетди, томирлар хўлланди ва ин ша Аллох ажр собит бўлди» — дер эдилар. (Абу Довуд ривояти, Дора Кутний хасан деган).

Гунохлардан четланинг, чунки расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Сизлардан бирортангиз рўза тутса, гунох иш килмасин...» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кимда-ким ёлгон гапиришдан тўхтамаса ва ёлгонга биноан амал килса, Аллохга унинг еб-ичишдан тийилишининг кераги йўк» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Рўзадор гийбат, сўкиниш, ёлгон каби барча харом амаллардан тийилмаса, унинг савоблари йўкка чикиши мумкин. Бу хакда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «... У киши очликдан бошка нарсага эга бўлмайди» — деганлар. (Ибн Можа ривояти, сахихут таргиб).

Савобларни йўк килиб, гунохларни кўпайтирадиган ёмон ишларга куйидагиларни хам киритишимиз мумкин:

Бугун кўп рўзадор кишилар ўз вактларини хаёсиз ва лагвга тўла кўрсатувлар, томошалар, сериаллар, мусикали томошалар, кинолар ва спорт мусобакаларини томоша килиш, лагв давраларида ўтириш, бирон бир касдсиз кўчаларда ёки бошка жойларда юриш билан ўтказадилар. Айримлар эса, тахажжуд, зикр, ибодат ойи бўлган ушбу улуг ойни очликни хис килмасликлари учун кундузи билан ухлаб ўтказадилар. Бу билан улар намозларни казо киладилар ва намозларни жамоат билан ўкиш имкониятларини кўлдан чикарадилар. Кейин эса кечани турли кўнгил очар нарсалар ва шахватларини кондириш билан ўтказадилар. Хатто баъзилар бу ойни газаб билан кутиб олади. Чунки, улар бу ойда рохатларини йўкотадилар. Баъзилар эса Рамазон ойида атайин таътил олиб, кофир мамлакатларга сафар килиб, кўнгил очиб келади. Хатто масжидлар хам бундай ёмонликлардан холи эмас. Аёллар бўяниб ва атирлар суриб олганини кўрасиз. Баъзи одамлар эса бу ойни — эхтиёжлари бўлмаса хам — тиланчилик мавсуми килиб олади. Баъзилар эса вактларини бозор ва дўконларни айланиш билан ўтказади.

Бирортанинг газабланишига йўл кўйманг. Чунки, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Агар бирор киши рўзадор билан уришса, ёки хакорат килса, у «мен рўзадорман, мен рўзадорман» — десин» — деб мархамат килганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Бунинг бир сабаби (рўзадор эканини) ўзи эслаши бўлса, бошка бир сабаби душманига эслатишдир. Аммо хозир рўзадорларнинг хатти-харакатларига караган киши анча фаркли нарсаларни кўради.

Кўп еманг, чунки расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Одам боласининг ошкозонидан кўра ёмонрок тўлдирадиган идиши йўк» — деб мархамат килганлар. (Термизий ривояти, хасан сахих хадис деганлар). Окил ейиш учун яшамайди, балки, яшаш учун ейди. Енг яхши таом бу осон тайёр бўладиган таомдир. Аммо баъзи одамлар турли туман таомларни ейишдан завкланадилар. Улар улар анвои таомлар тайёрлашга харакат киладилар. Шунинг учун уй бекалари ва хизматкорлар бутун вактларини таом тайёрлаш билан ўтказади ва бу уларни ибодат килишдан гафлатда колдиради. Баъзилар рамазон ойида таом тайёрлашга бошка вактлардагига караганда кўпрок вакт ва пул сарфлайдилар. Турли хил таомларни тайёрлаб олганларидан кейин очкўзлар каби ейдилар ва чанкок касалига гирифтор бўлган туя каби ичадилар ва бу ой улар учун хазм килиш, семириш ва гастрит касаллигини орттириб олиш ойи бўлади. Ошкозонларини тўлдириб олганларидан сўнг, тарових намозига турганларида намоз ўкигилари келмасдан хохишсиз ўкийдилар ва баъзилари аввалги икки ракатдан кейинок чикиб кетади.

Илмни таркатиш, пулни беришда ўзининг обрўси ёки жисмоний кучи билан бошкаларга яхшилик килишда астойдил бўлиш. Бухорий ва Муслимда Ибн Аббос розияллоху анхумодан шундай хадис ривоят килинган: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам (Яхшилик килишда) одамларнинг энг сахийси эдилар. Рамазонда Жибрил алайхис салом билан учрашганларида яна хам сахий бўлиб кетардилар. Жибрил алайхис салом набий саллаллоху алайхи ва саллам билан рамазоннинг хар кечаси учрашарди ва у билан Куръонни дарс килишарди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг яхшилик килишдаги сахийликлари эсаётган шамолдан хам тез эди». (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). Одамлар кандай килиб сахийликни бахилликка алмашадилар-а! Улар амалларини кўнгилдагидек килмайдилар ва бошкаларга ёмон муомала килиб буларнинг барчаси учун рўзани узр килиб кўрсатадилар.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтганларидек, рўзани мискинларни тўйдириш билан боглаш жаннатга элтгучи сабаблардан биридир: «Жаннатда ташкарисидан ичкарисини ва ичкарисидан ташкарисини кўриш мумкин бўлган уйлар бор. Аллох таоло бу уйларни мискинларга таом едирувчилар, мулойим гапирувчилар, узлуксиз (давомий) рўза тутувчилар ва кечаси бошкалар ухлаётган вактда намоз ўкувчилар учун тайёрлаб кўйган». (Ахмад ибн Хузайма ривояти, Албоний иснодини хасан деган). Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам яна шундай мархамат килганлар: «Кимда-ким рўзадорга ифтор килиб берса, рўзадорнинг савобидан заррача камайтирилмаган холда рўзадор эга бўлганчалик савобга эга бўлади». (Имом Термизий ривояти, сахихут таргиб). Шайхул Ислом ибн Таймийя: «Бу хадисда, рўзадорни тўйгунича таомлантириш назарда тутилган» — деганлар. (Ихтиёротул фикхийя 109-бет).

Салафлар ифторларини бечора-мискинлар билан бахам кўришни ўзларига одат килиб олганлар. Улардан Абдуллох ибн Умар, Молик ибн Дийнор, Ахмад ибн Ханбал ва бошка улуг имомларни санаб ўтишимиз мумкин. Абдуллох ибн Умар бир етим ёки мискин бўлмаса, ифтор килмас эдилар.

Улуг ой мобайнида нималар килиш лозим?

Киши ўзини ва мухитини ибодатга тайёрлаши, тавбага ва Аллох таолога кайтишга шошилиши, ойнинг кириб келганидан хурсанд бўлиши, чиройли рўза тутиши, таровех намозларини ўкиётганда Аллох таолодан кўркиши, ойнинг ўртасидаги ўн кунлигига келиб ўзида чарчокни хис килмаслиги, лайлатул Кадрни топишга харакат килиши, бир неча марта куръонни ўкиб ўтказиши, ўкиётганда маъноларини тушунишга ва йиглашга харакат килиши керак. Рамазон ойида килинган умра савоби хаж савоби билан тенгдир ва бу мукаддас ойда берилган эхсон-садакаларга бир неча баробар кўп ажрлар берилади. Рамазон ойида масжидда эътикоф ўтириш суннати муаккададир.

Рамазоннинг бошида одамлар ой кириб келгани билан бир-бирларини табриклашлари мумкин. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам асхобларига рамазоннинг кириб келаётгани хушхабарини берар эдилар ва уларни солих амалларга рагбатлантирардилар. Абу Хурайра розияллоху анху ривоят килади: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Рамазон — рахмат ойи келмокда. (Бу ойда рўзани) Аллох сизларга фарз килди. (Бу ой) мобайнида жаннат эшиклари очилади ва дўзах эшиклари кулфланади ва шайтонлар кишанланади. (Бу ойда) минг ойдан афзал бўлган бир кеча бор. Кимда-ким унинг яхшилигидан махрум бўлса, у шаксиз махрум кишидир» — деб мархамат килганлар». (Насоий ривояти, сахихут таргиб).

Рўзага оид баъзи хукмлар

(6) Рўзалардан пайдар-пай тутилиши фарз бўлганлари бор улар: Рамазон рўзаси, бир кишини билмасдан ўлдириб кўйгани учун каффорот рўзаси, хотинини зихор килгани учун тутиб бериладиган рўза (Зихор арабча «аз-захр» «бел» маъносидаги сўздан олинган бўлиб, бирор киши хотинига сенинг белинг онамнинг белидек деб, хотинини онасига ўхшатишлик. Айнан белни зикр килишнинг сабаби хотинни от-уловларга ўхшатишдир. Уларни минилганда устига яъни белига минилади. Хотин хам эрнинг уловидир, уни уловга ўхшатиш эса аёл жимоъда эрнинг тагида бўлгани учундир. Зихор талок эмас, балки у хотинни ўзига харом килишдир. Эр то каффорот бермагунича хотинига якинлашмайди. Каффорот бериши билан хотини унга халол бўлади. Каффороти ушбу тартибда: 1- Кул озод килиш. 2- икки ой пайдар-пай рўза тутиш. 3- 60 та мискинни корнини тўйдириш. Ислом Нури), рамазоннинг кундузларида жинсий алока килгани учун тутиб бериладиган рўза хамда бир неча кун пайдар-пай рўза тутишни назр килган бўлса, шу назрига вафо килиб тутиладиган рўза.

Пайдар-пай тутиш лозим бўлмаган рўзалар хам бор. Улар: рамазон кунларидан ўтказиб юборган кишининг рўзаси, хажда курбонлик килишга кодир бўлмаган кишининг ўн кун рўза тутиб бериши, «каффоратул ямин» «касам каффорати учун» тутиладиган рўза, эхромда таъкикланган ишлардан бирини килгани учун (жазо) рўзаси (бу рожих кавлларда), кетма-кетликни ният килмаган бўлса назр рўзаси хам.

(7) Ихтиёрий (нафл) рўзалар фарз рўзаларнинг камини тўлдиради. Нафл рўзаларга куйидагиларни мисол келтириш мумкин: Ошуро (Мухаррамнинг: афзали 9 ва 10 ёки 10 ва 11 ва ёки факат 10 куни) нинг рўзаси, Арафа кунининг рўзаси, Айёмул Бийз (ойдин кечалар, яъни хижрий ойларнинг 13, 14, 15- кунлари) да тутиладиган рўза, шаввол ойида тутиладиган 6 кун рўза, ва Мухаррам ва Шаъбон ойларида кўпрок рўза тутиш.

(8) Жума куннинг ўзида рўза тутишдан кайтарилган. (Имом Бухорий ривояти). Шанба куни хам фарздан бошка рўзани тутиб бўлмайди. (Имом Термизий ривояти). Бу ерда хеч кандай сабабсиз хослаб олиш назарда тутилган. Хар куни рўза тутиш, икки ёки ундан кўп кун ифтор килмай ўткарма рўза тутиш хам жоиз эмас.

Икки хайит кунида, ташрик кунлари яъни, Зулхижжанинг 11, 12, 13- кунлари рўза тутиш харомдир. Чунки, бу кунлар ейиш-ичиш ва Аллох таолони зикр килиш кунларидир. Аммо (Ташрик кунлари) курбонлик килишга кодир бўлмаган (хожи) киши Минода рўза тутиши мумкин.

Рамазоннинг кириб келганини кандай биламиз?

(9) Рамазон янги ой кўриниши ёки Шаъбон ойи тўлик ўттиз кун бўлиши билан бошланади. Кишига янги ойни кўриши билан ёки ишонарли манбалардан эшитиши билан рўза тутиш фарз бўлади.

Хисоб-китоблардан фойдаланиб рамазоннинг бошланишини белгилаш бидъатдир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хадиси шарифлари бунга очик далилдир: «Ойни кўриб рўза тутинглар ва ойни кўриб огизни очинглар» (Имом Термизий ривояти, хасан хадис деган). Агар балогат ёшидаги, акли жойида, омонатли ва кўзи яхши кўрадиган бир мусулмон янги ойни ўз кўзи билан кўрганини айтса унинг хабари олинади ва рўза тутиш бошланади.

Рўза тутиш кимларга фарз

(10) Рўза балогатга етган, акли жойида, муким (сафарда бўлмаган), рўза тутишга кодир ва рўза тутишга хайз, нифос каби тўсиклари бўлмаган барча мусулмон ва муслималарга фарздир.

Инсонда куйидаги уч холат топилса, у балогатга етган хисобланади: (а) Тушида ёки бошка холатда маний келса (эхтилом бўлса); (б) Жинсий аъзо атрофида дагал жунлар чикса; (в) (бу аломатлар зохир бўлмасада) 15 ёшга тўлса. Аёлларда «хайз» деб номланувчи тўртинчи холат хам бор. Киз бола 10 ёшга тўлмаган бўлсада агар хайз кўрса, унга рўза тутиш фарз бўлади.

(10) Болалар етти ёшга кирганда -кучлари етса- уларга рўза тутишни ўргатиш лозим. Баъзи олимлар 10 ёшли бола рўза тутмаса, худди намозда бўлгани каби уриш керак дейишган. Бола тутган рўзаси учун ажр олади. Ота-онаси хам уни тўгри тарбиялаганлари ва яхшиликка бошлаганлари учун ажрланадилар. Рубаййиъ бинт Муаввиз розияллоху анхо Ошуро рўзаси фарз бўлгандаги холат хакида шундай дейди: «Биз болаларимизга рўза туттирар эдик. Уларга жундан ўйинчок ясаб берар эдик. Агар биронтаси «овкат» — деб йиглай бошласа, ифтор пайтигача ўйнаб, овуниб туриши учун ўша ўйинчокни берар эдик» (Имом Бухорий ривояти). Баъзилар боласига рўзани ўргатиш мухим эканини ўйламайдилар. Бола рўза тутишга кизикиши ва бунга унинг курби хам етиши мумкин, аммо «мехрибон» ота-оналари унга «ачиниб» рухсат бермайдилар. Улар болалар учун хакикий мехрибонлик, уларни рўза тутишга ўргатиб бориш эканини билишмайди. Аллох таоло шундай буюради: «Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва ахли оилаларингизни ёкилгиси одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан саклангизки, у (дўзах) устида багритош ва каттиккўл, Аллох ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик килмайдиган, факат ўзларига буюрилган нарсанигина киладиган фаришталар турур» (Тахрим: 6). Киз бола балогатга етиши билан унинг рўза тутишига эътибор килиш керак. Кўпинча, улар хайз кўрганини айтишдан уяладиларда рўза тутаверадилар кейин эса у кунларни казосини тутмайдилар.

(12) Агар кофир рамазон ойида Исломни кабул килса, боланинг балогатга етгани билинса, аклдан озган одам хушига келса, рамазоннинг колган кунларида уларнинг хаммаси ейиш-ичишдан тийилсинлар. Чунки, улар рўза тутиш фарз бўлганлар каторига кўшилдилар, аммо ўтказиб юборган кунлари учун бошка вакт казосини тутиб бермайдилар. Чунки, у пайтда уларга рўза фарз эмас эди.

(13) Мажнун амалларига жавоб бермайди (яъни, унинг амаллари амал дафтарига ёзиб борилмайди), аммо у маълум вактларда аклдан озса ва бошка вактларда хушида бўлса, унга акли жойида бўлган вакт мобайнида рўза тутиши шарт ва мажнунлик даврида шарт эмас. Агар у кундуз куни мажнун бўлиб колса, бу унинг рўзасини бузмайди. Бу гўёки касаллик ёки бошка бир сабабли хушидан кетиши кабидир. Чунки, у акли жойидалигида рўза тутишни ният килган. (Ибн Усаймин «Мажалису шахри рамазон» 28-бет). Тутканок тутадиган кишининг хукми хам шу кабидир.

(14) Агар одам рамазонда вафот этса, у ёки меросхўрлари зиммасида бирор адо этиш шарт бўлган нарса йўк.

(15) Агар киши рамазон рўзасининг фарзлигини, кундузи ейиш-чишнинг ёки жинсий алока килишнинг харом эканини билмаса, унга ўхшаганлар хакикатда узр килинадиган жохил бўлса, кўпчилик олимлар фикрига кўра у маъзурдир. Булар Исломни янги кабул килган, дорул харб (Кофир мамлакати)да яшаган ва кофирлар ичида ўсган каби кишилардир. Аммо мусулмонлар ичида бўлган ва сўраб суриштиришга ёки билишга имкони бўлган киши маъзур хисобланмайди.