Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

066. Масжидга кирганда ва чиққанда айтиладиган дуолар

3953 марта кўрилган

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ عَنْ أَبِي أُسَيْدٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمْ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ لِيَقُلْ اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلْ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ (رواه مسلم).

Имом Муслим Абу Хумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан бирор киши масжидга кирмоқчи бўлса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот-салом айтсин, сўнг: “Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматик” (Эй Аллоҳ, мен учун раҳмат дарвозаларингни оч) десин, масжиддан чиқмоқчи бўлса: “Аллоҳумма инний асъалука мин фадлик” (Эй Аллоҳ, мен Сенинг фазлу-марҳаматингдан сўрайман) десин», дедилар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمْ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَلْيَقُلْ اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ وَإِذَا خَرَجَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَلْيَقُلْ اللَّهُمَّ اعْصِمْنِي مِنْ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ (رواه ابن ماجه).

Имом Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан бирор киши масжидга кирмоқчи бўлса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот-салом айтсин, сўнг: “Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматик” (Эй Аллоҳ, мен учун раҳмат дарвозаларингни оч) десин, масжиддан чиқадиган бўлса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат-салом айтсин ва: “Аллоҳумма-ъ-симний минаш-шайтонир-рожийм” (Эй Аллоҳ, мени (даргоҳингдан) қувилган шайтондан сақла) десин», дедилар.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُما عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ كَانَ إِذَا دَخَلَ الْمَسْجِدَ قَالَ أَعُوذُ بِاللَّهِ الْعَظِيمِ وَبِوَجْهِهِ الْكَرِيمِ وَسُلْطَانِهِ الْقَدِيمِ مِنْ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ قَالَ فَإِذَا قَالَ ذَلِكَ قَالَ الشَّيْطَانُ حُفِظَ مِنِّي سَائِرَ الْيَوْمِ (رواه أبو داود).

Имом Абу Довуд ривоят қилган хадисда Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кирсалар: “Аъузу биллаҳил-азийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қадийм минаш шайтонир-рожийм” (Улуғ Аллоҳдан, Унинг Карим Юзи ва қадим салтанати (воситаси) билан (Унинг даргоҳидан) қувилган шайтондан паноҳ сўрайман) дер эдилар ва «Ким бу дуони ўқиса шайтон: мендан - бу киши - кун охиригача ҳимояланди, дейди», деганлар.

Шарҳ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматга масжидга кириш ва чиқишда айтиладиган дуони ўргатганлар ва уларни айтишга буюрганлар. Бу зикрлар Аллоҳ таолога дуо қилиб, унинг фазлини талаб қилиш ва шайтондан паноҳ сўрашдан иборатдир.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Масжидга киришда ва чиқишда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим берган дуоларни айтиб юриш суннат.
  2. Бу дуоларни ўқиб юрган мусулмон Аллоҳнинг изни билан шайтоннинг ёмонлигидан сақланади.
  3. Зикр ва дуонинг фазли улуғ.