Пайшанба 28 Март 2024 | 18 Рамазон 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

044. Қазои ҳожат одоби (2)

3663 марта кўрилган

Имом Муслим ва Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

-Икки лаънатга сабаб бўлувчи нарсадан эҳтиёт бўлинглар дедилар. Саҳобалар:

-Икки лаънатга сабаб бўлувчи нарса нима? дейишди.

-Одамларнинг йўлларига ёки салқинлайдиган жойларига қазои ҳожат қилишдир», дедилар.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оқмайдиган сувга сийишдан қайтарганлар, деди.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга обдастани олинг дедида, мендан узоқлашиб, кўринмайдиган жойга бориб қазои ҳожат қилдилар.

Шарҳ

Ислом дини мусулмонлар азиятига сабаб бўладиган ҳар бир ишдан қайтаради. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар юрадиган йўлларга, дам оладиган салқинларга ва фойдаланадиган сувларга қазои ҳожат қилишдан қайтардилар. Мусулмон киши олий хулқ эгаси, шунинг учун ҳам одамлар олдида ҳожатини бажармайди.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Одамларнинг йўлларига, соябонларига ёки сувларига бавл қилиш ҳаром.
  2. Авратни тўсиш ва одамларга кўрсатмаслик вожиб.