Пайшанба 25 Апрель 2024 | 16 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

036. Дуо қабул бўлишидан тўсадиган нарсалар

4504 марта кўрилган

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда, модомики гуноҳ бўладиган нарсалар ёки қариндошлик алоқаларини узиш билан дуо қилмас ва дуоси қабул бўлишига шошилмас экан унинг дуоси ижобат бўлаверади», дедилар.

Имом Термизий Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ер юзидаги қайси мусулмон Аллоҳга дуо қилса, модомики гуноҳ бўладиган нарсалар ёки қариндошлик алоқаларини узиш билан дуо қилмас экан, Аллоҳ унинг сўраганини беради ёки ундан (унга етиши мумкин бўлган) ёмонликдан дуоси миқдорича қайтаради», дедилар.

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта Аллоҳ тоййиб-покдир фақат пок нарсанигина қабул қилади. Аллоҳ таоло мўминларни пайғамбарларни буюрган нарсага буюрди, Аллоҳ таоло Мўминун сурасининг 51- оятида шундай деди: «Эй Пайғамбарлар, ҳалол пок таомлардан енглар ва амали солиҳ қилинглар». Бақара сурасининг 172- оятида эса: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз – покиза нарсалардан енглар». - оятини ўқиб ундан кейин бир кишини зикр қилдилар: Бу киши узоқ сафар қилади, соч соқоли тўзиган, уст боши чангга беланган, қўлини осмонга чўзиб: Эй Роббим, Эй Роббим деб дуо қилади, ҳолбуки, емоғи ҳаром, ичмоғи ҳаром, кийим боши ҳаром, ҳаром билан боқилган, унинг дуоси қандай ижобат бўлсин!», дедилар.

Имом Термизий Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Ё сизлар яхши ишларга буюрасизлар ва ёмон ишлардан қайтарасизлар, ёки Аллоҳ таоло сизларнинг устингизга бир қаттиқ азоб тушуради-ки ундан кейин дуо қилсангизлар дуойингиз ижобат бўлмайди».

Шарҳ

Дуо қабул бўлмаслигига сабаб бўладиган баъзи амаллар борки мусулмон киши дуоси қабул бўлиши учун бундай амаллардан четланиши керак. Лекин сўралган нарсанинг амалга ошмай қолиши дуонинг ижобат бўлмаганига далолат қилмайди. Балки ҳикмат ва илм эгаси бўлган Аллоҳ бандаларига нима фойдалироқ эканини билади, эҳтимол дуосини у учун Қиёмат кунига сақлаб қўяр, эҳтимол ундан дуоси миқдорича ёмонликни қайтарар. Демак, мусулмон киши дуо қилсаю муроди ҳосил бўлмаса, дуойим ижобат бўлмабдида, деб ноумид бўлмаслиги керак экан.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Ҳаромдан еб ичиш дуо ижобат бўлишини тўсади.
  2. Дуо ижобат бўлишига шошилиш дуо ижобат бўлишидан тўсади.
  3. Гуноҳ билан ёки қариндош уруғлик ришталарини узишга қилинган дуо ижобат бўлмайди.
  4. Яхшиликка буюрмаслик ва ёмонликдан қайтармаслик дуо ижобат бўлмаслигига сабаб бўлади.