Жума 19 Апрель 2024 | 10 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

302. Ҳажнинг фазли

3168 марта кўрилган

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ أَيُّ الْعَمَلِ أَفْضَلُ؟ فَقَالَ: «إِيمَانٌ بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ» قِيلَ ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: «الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ» قِيلَ ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: «حَجٌّ مَبْرُورٌ» (متفق عليه).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Амалларнинг қайсиниси энг афзал?» деб сўралди. «Аллоҳ ва Расулига иймон келтириш», дедилар. «Ундан кейин қайсиниси?», дейилди. «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», дедилар. «Ундан кейин қайсиниси?», дейилди. «Мабрур (яъни, мақбул) ҳаж», дедилар (Муттафақун алайҳ). .

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّهَا قَالَتْ يَا رَسُولَ اللَّهِ نَرَى الْجِهَادَ أَفْضَلَ الْعَمَلِ أَفَلا نُجَاهِدُ؟ قَالَ: «لا، لَكِنَّ أَفْضَلَ الْجِهَادِ حَجٌّ مَبْرُورٌ» (رواه البخاري).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ё Расулуллоҳ, жиҳод амалларнинг энг афзали деб биламиз, биз ҳам жиҳод қилсак бўлмайдими?» деб сўрадим. «Йўқ, (сизлар учун) энг афзал жиҳод мабрур ҳаждир», деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).

عن أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «مَنْ حَجَّ لِلَّهِ فَلَمْ يَرْفُثْ وَلَمْ يَفْسُقْ رَجَعَ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ» (رواه البخاري)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, ёмон сўзларни сўзламаса ва фосиқлик қилмаса, (уйига) онадан янги туғилгандек (гуноҳсиз) қайтади» (Имом Бухорий ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْعُمْرَةُ إِلَى الْعُمْرَةِ كَفَّارَةٌ لِمَا بَيْنَهُمَا وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ» (رواه البخاري)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Умра кейинги умрагача ўртадаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқдир» (Имом Бухорий ривояти).

Шарҳ:

Мабрур ҳаж – нуқсонлардан ва ажрини камайтирадиган ишлардан саломат бўлган ҳаж бўлиб, у энг улуғ амаллардан ва Аллоҳга энг суюмли ибодатлардандир. Унинг соҳибига Аллоҳ таоло улкан ажру-савоблар ва гуноҳларнинг кечирилишини ваъда қилган. Мабрур ҳаж эгаси уйига онасидан туғилган кундаги каби гуноҳсиз қайтади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Ҳажнинг фазли ва эътиборининг улуғлиги;
  2. Мабрур ҳаж гуноҳларнинг каффоратига сабабдир;
  3. У жаннатга кириш сабабларидан.