Сешанба 23 Апрель 2024 | 14 Шаввол 1445 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

289. Отишни ўрганишга буйруқ

3203 марта кўрилган

عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الأَكْوَعِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ مَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى نَفَرٍ مِنْ أَسْلَمَ يَنْتَضِلُونَ فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «ارْمُوا بَنِي إِسْمَاعِيلَ فَإِنَّ أَبَاكُمْ كَانَ رَامِيًا« (رواه البخاري).

Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (камон) отишда мусобақа қилишаётган Аслам қабиласидан бир неча киши ёнидан ўтдилар ва: «Отинглар эй Бани Исмоил, отангиз мерган бўлган», дедилар (Имом Бухорий ривояти).

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ عَلَى الْمِنْبَرِ يَقُولُ { وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ } أَلا إِنَّ الْقُوَّةَ الرَّمْيُ أَلا إِنَّ الْقُوَّةَ الرَّمْيُ أَلا إِنَّ الْقُوَّةَ الرَّمْيُ« (رواه مسلم).

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни минбарда туриб: «(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч тайёрлаб қўйингиз» (Анфол: 60) (оятини ўқиб), «Билингларки, куч – (камон) отишдир, билингларки, куч – отишдир, билингларки, куч – отишдир» деганларини эшитганман (Имом Муслим ривояти).

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ عَلِمَ الرَّمْيَ ثُمَّ تَرَكَهُ فَلَيْسَ مِنَّا أَوْ قَدْ عَصَى« (رواه مسلم).

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким отишни ўрганиб, сўнг уни ташлаб юборса, у биздан эмас – ёки осий бўлибди» (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Ислом дини куч-қувват йиғиш ва сабабларини ҳозирлашга тарғиб қиладиган диндир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жиҳод учун ва мусулмонларнинг мудофааси учун зарурий бўлмиш ўқ отишни ўрганишга тарғиб қилганлар. Чунки бу мусулмонларнинг куч-қудрат кўринишларидан бир кўринишдир.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматни ўқ отишни ўрганишга буюрганлар;
  2. Чунки, у куч-қувват сабабларининг энг каттасидан саналади;
  3. Ўқ отишни ўргангандан кейин уни ташлаб қўйишдан огоҳлантирганлар.